Ўқув режага мувофиқ ўзаро боғлиқ бўлган фан номи
|
Анатомия
Физиология
Патология
Фармакалогия ва рецептура асослари
Умумий гигиена ва экология
Валеология
Нутрициология
Юқумли касалликларда ҳамширалик иши
Тиббий биология ва умумий генетика
|
Ўқитишни ташкилий шакли
|
Н – назарий
А – амалий
Л - лаборатория
|
Дастурга қўйилган талаб
|
Мажбурий
|
Ўқитиш тили
|
Гуруҳга тайинланган дарс тили асосида
|
Баҳолаш тартиби
|
Жорий баҳолаш тартибига асосланиб
|
Ўқувчиларнинг билим ва кўникмаларини баҳолаш
|
Ёзма, оғзаки, савол – жавоб, мунозара, тест, вазиятли масалалар ечиш, амалий топшириқни бажариш, кўникма ва муолажалар бажарилиш алгоритмини намойиш этиш
|
2.Ўқув дастурининг мазмуни
№
|
Мавзулар номи
|
Мавзунинг қисқача мазмуни
|
Жами
|
Уқитишнинг ташкилий
|
Мустақил таълим
|
1
|
Микробиология, вирусология ва иммунология тўғрисида тушунча. Уларнинг тиббиётдаги ахамияти. Микроорганизмларнинг классификацияси,. Микроорганизмлар морфологияси, структура тузилиши ва физиологияси.
|
Фаннинг қисқача тарихи, вазифалари, назарий ва амалий тиббиётда тутган ўрни. Фаннинг бошқа тиббий фанлар тараққиётидаги роли. Микробиологиянинг ривожланиш босқичлари. Ўзбекистонда микробиология мактабининг яратилиши. Микробиология фанининг мақсад ва вазифалари.
Тирик мавжудотлар оламида микроблар ўрни. Прокариотлар, (бактериялар) уларни эукариотлардан (содда жониворлар, замбуруғлар) фарқи. Бактерияларнинг бинар номенклатураси. Бактерияларни замонавий таснифи: архебактериялар, эубактериялар, протеобактериялар. Замбуруғлар таснифи. Вируслар таснифи: одам, ҳайвон, ўсимлик, бактериялар вируслари. Вирусларнинг тасниф қилиш асослари. Бактерияларни морфологияси. Бактерияларни асосий шакллари (кокксимон, таёқчасимон, эгилган ва спиралсимон), бактерияларнинг ўлчамлари. Замбуруғлар, морфологияси. Асосий шакллари (овоид, мицелляр). Диморфли замбуруғлар. Замбуруғлар структураси, кўпайиши, спора ҳосил қилиши (вегетатив, эндоспора, экзоспора, жинсий).Содда жониворлар. Одам учун патоген содда жониворлар, шакллари, структураси тузилишидаги ўзига хос хусусиятлар, яшаш цикллари. Замбуруғ ва содда жониворларни микроскопик ўрганиш усуллари. Бактерияларда моддалар алмашинувининг тезлиги, турли хил типлари. Табиатдаги моддалар алмашинувида бактерияларнинг роли. Конструктивметаболизм. Бактерияларни озиқланиш типи ва механизми бўйича таснифи. Аутотрофлар, гетеротрофлар, сапрофитлар, абсолют ва факультатив паразитлар, прототрофлар, ауксотрофлар. Озиқ муҳитларга қўйиладиган талаблар. Озиқ муҳитлар таснифи. Бактерия ҳужайрасидаги оқсиллар, нуклеин кислоталар, углевод, ёғлар биосинтезининг ўзига хос хусусиятлари. Бактериялар ферментлари. Ферментлар синфи. Катаболитик метаболизм. Бактерияларнинг энергия ўзлаштириши бўйича таснифи. Кислородли нафас олиш, энергия ўзлаштиришни бир тури. Чириш - оқсилларни оксидланиш ёрдамида парчаланиши. Чиришни табиатдаги моддалар алмашинувидаги ва тиббиётдаги аҳамияти. Бижғиш маҳсулотлари. Нитратли нафас олиш, анаэроб нафас олиш. Бактерияларни ўсиши ва кўпайиши. Хламидия, спирохета, актиномицет, риккетсия, замбуруғ ва содда жониворларнинг кўпайишини ўзига хос хусусиятлари. Микроорганизмларнинг ҳаёт фаолиятида ишлаб чиқарган маҳсулотлари ҳисобланган ферментлар, токсинлар, пигментлари, энергия ажратиши, нур таратишини аҳамияти.
Бактериологик, вирусологик ва иммунологик лабораториялар хақида тушунча. Бактериологик, вирусологик ва иммунологик лабораториялар тузилиши, жихозланиши ва ишлаш қоидалари. Микробларнинг морфологияси ва структура тузилиши ва уларни оддий ва мураккаб буяш усуллари. Суртма тайёрлаш техникаси. Спирохета, рииккетсия, хламидия, актиномицет, ва бошка микроорганизмлар.
Микроорганизмларнинг физиологияси. Соф культура ажратиб олиш усуллари. Вируслар ва бактериофаглар.
|
8
|
Н
А
|
4
|
2
|
Микроорганизмларга ташки мухит факторларини таъсири. Антибиотиклар ва химиотерапевтик препаратлар. Микроорганизмлар экологияси. Сув, тупроқ, ҳаво, микрофлораси. Одам организми нормал микрофлораси. Дисбактериоз ҳақида тушунча.
|
Микроорганизмларга ташқи муҳит омилларининг таъсири. Микроорганизмларга кимёви ва физик омилларнинг таъсири. Стерилизация. Стерилизация қилиш усуллари. Стерилизацияни сифатини текшириш. Дезинфекция. Асептика, антисептика. Антисептик ва дезинфектант моддалар хақида тушунча. Антибиотикларни келиб чиқиши биологик вазифаси ва табиати. Олиш усуллари (биологик синтез, кимиёви синтез ва аралаш усуллар). Полусинтетик антибиотиклар. Антибиотикларни кимиёви структураси бўйича классификацияси. Таъсир доираси. Антибиотикларни таъсир механизми. Бактерицид (фунгицид) ва бактериостатистик (фунгиостатик) антибиотикларни таъсири. Антибиотик активлигини бирликларда ўлчаш. Антибиотикларни асоратлари. Антибиотикларга микроорганизмларни чидамли вариантларини шакилланиш механизимлари. Бактерияларни антибиотикларга чидамлилигини ўрганиш усуллари.
Санитар микробиология асослари, вазифси. Ташқи муҳит объектларига (сув, ҳаво, тупроқ ва турар жойлар, даволаш профилактик муассасалар) санитар бактериологик баҳо бериш. Микробиоценоз билан экологик боғлиқликлар: симбиоз, комменсализм, паразитизм. Экологик боғлиқликларнинг динамикаси. Антибиотиклар ва химиотерапия ҳақида тушунча. Одам организми микрофлораси ва унинг аҳамияти. Одам организми нормал, аутохтон, аллохтон ва ташқи муҳитдан тушувчи (транзит) микрофлораси. Экотоп ҳақида (организмнинг стерил ва ностерил экотопи) тушунча. Тери, нафас йўллари, ошқозон-ичак ва урогенитал тизим микрофлораси.
Микроорганизмларнинг ташки мухит омилларига таъсири. Микроорганизмлар экологияси ва одам организми микрофлораси. Кимётерапевтик препаратлар. Антибиотиклар. Микроорганизмларнинг антибиотика сезгирлигини аниклаш усуллари.
Ҳар хил шимдирилган дисклар билан танишиш. Диффуз усулда микробларни антибиотикка сезгирлигини аниқлаш. Дори препаратларни стерилликка текшириш.
|
8
|
Н
А
Л
|
4
|
3
|
Инфекция хакида таълимот. Патогенлик ва вирулентлик тушунчалари. Микроорганизмлар генетикаси. Иммунитет. Иммун органлари. Антиген ва антителолар. Организмнинг иммун системасига бахо бериш. Т – В лимфоцитлар. Иммунопрофилактика Вакцина ва зардоблар.
|
Юқумли касалликни келиб чиқиш шароитлари. Юқумли касаллик жараёнини ўзига хос хусусиятлари. Юқумли касаллик жараёнида микроорганизмларни роли. Микро- ва макроорганизм ўртасидаги муносабатлар шакли: мутуализм, комменсализм, паразитизм. Патогенлик тушунчаси. Облигат - патоген, шартли-патоген, нопатоген микроорганизмлар. Вирулентлик тушунчаси. Микроорганизмларни патогенлик ва вирулентлик омиллари: ферментлар, токсинлар ва бошқ. Вирусларни хужайра ичидаги облигат паразитлиги. Ҳўжайин организмида юқумли касаллик келиб чиқишидаги роли. Юқумли касалликлар юқиш йўллари, даврлари. Юқумли касалликларга бактериологик, паразитологик, микологик, вирусологик, серологик, биологик ташхис қўйиш усуллари. Иммунитетнинг ҳозирги замон таърифи. Иммунитет турлари (туғма, ҳаёт давомида орттирилган, табиий, сунъий, актив, пассив, стерил, ностерил ва бошқалар). Организмнинг махсус бўлмаган ҳимояланиш турлари. Тери ва шиллиқ қаватлар механик ҳимояси. Фагоцитоз. Фагоцитоз ҳақидаги таълимотнинг ривожланишида И.И.Мечниковнинг роли. Комплемент тизими, Х-лизинлар, интерферонлар, лейкинлар, қон зардоб ингибиторлари, лизоцим, пропердин, фибринонектин ва бошқалар. Уларни физико-кимёвий ва биологик хусусияти.
Иммунитет ва унинг турлари, серологик реакциялар
Иммунитет органлари. Т- ва В- лимфоцитларнинг характеристикаси. Иммунтанкислик. Иммунопрофилактика.
|
6
|
Н
А
|
4
|
4
|
Ичак инфекциялари оиласига кирувчи қўзғатувчилари: эшерихиоз, салмонеллз, шигеллоз ва иерсиноз қўзғатувчиларига характеристика ва улар чақирадиган касалликларнинг узига хослиги, лаборатория диагностикаси.
|
Enterobacteriaceae оиласи вакилларига умумий тасниф. Қорин тифи ва паратиф қўзғатувчилари морфологик, културал, биокимёвий хусусиятлари, антиген тузилиши. Ферментлари,токсинлари. Бактерия ташувчилик. Лаборатория ташхиси. Махсус профилактикаси ва даволаш. Овқатдан захарланишни чақирувчи микроорганизмларга характеристика. Ботулизм қўзғатувчиси морфологик, культурал хусусияти, патогенези. Лаборатория ташхиси. Протей бактерияси таксономияси, лаборатория ташхиси. Сальмонеллез қўзғатувчилари морфологик, културал, биокимёвий хусусиятлари. Антиген хусусияти. Ферментлари, токсинлари. Бактерия ташувчилик. Лаборатория ташхиси.
Ичак инфекциялари хакида тушунча ва уларнинг лаборатория диагностикаси. Колиэнтерит, ичбуруг, иерсиниялар.
Корин тифи, паратиф А, В. ва уларнинг лаборатория диагностикаси.
Овкатдан захарланиш, сальмонеллез, ботулизм.
Қусиқни ва нажасни бактериологик текширишга олиш қоидалари. Лабораторияга йўлланма тўлдириш.
|
10
|
Н
А
Л
|
4
|
5
|
Йирингли-яллиғланиш касалликлари қўзғатувчилари: стафилококклар,стрептококклар, ва менингококклар. Уларнинг таксономик урни, умумий характеристикаси.
|
Стафилококк, стрептококклар таксономияси. Патогенлик хусусиятлари: токсинлари, патоген ферментлари. Стафилококклар келтириб чиқарувчи юқумли касалликларнинг патогенези ва уларнинг ятроген касалликлар келтириб чикаришдаги роли. А гуруҳи стрептококкларининг респиратор юқумли касалликлар, сарамас, ангина, скарлатина, ўткир гломерулонефрит, ревматизм, сепсис ва бошқалардаги роли. Стафилококк ва стрептококкли юқумли касалликларнинг микробиологик диагностикаси. Даволаш ва махсус профилактикаси. Кўк йиринг таёқчаси таксономияси. Микробиологик диагностикаси.
Йирингли-яллигланиш касалликларининг кузгатувчилари. стафилококклар, стрептококклар, пневмококклар ва менингококкларнинг лаборатория ташхиси.
|
4
|
Н
А
|
4
|
6
|
Хаво-томчи инфекцияси: сил, мохов, бўғма ва кўк йўтал кузгатувчиларига характеристика.
|
Сил, мохов, бўғма ва кўк йўтал қўзғатувчиларининг морфологияси. Культурал, биокимёвий, антигенлик, аллерген хусусиятлари, чидамлилиги. Кимёвий таркибини ўзига хослиги. Патоген омиллари. Сил, мохов, бўғма ва кўк йўтал касалликларининг патогенези, иммунитетининг ўзига ҳослиги, лаборатор диагностикаси. Махсус профилактикаси. Атипик микобактериялар. Моҳов қўзғатувчиси морфологияси, касаллик патогенези. Лаборатория ташхиси.
Хаво-томчи инфекцияси кузгатувчиларининг характеристикаси. Бўғма, кўк йЎтал, клебсиеллез касалликларнинг лаборатория диагностикаси. Актиномикозлар.
Микобактериялар: сил, мохов қўзғатувчиларининг характеристикаси ва касалликларнинг лаборатория диагностикаси.
Томоқ ва бурундан суртма олиш. Балғамни лаборатор текширув йиғиш. Лабораторияга йўлланма тўлдириш.
|
10
|
Н
А
Л
|
4
|
7
|
Тери-таносил касаллик кузгатувчилари ва уларни лаборатор диагностикаси. Захм, сузак, хламидиоз қўзғатувчиларининг хоссалари ва уларнинг лаборатория диагностикаси.
|
Трепонемалар. Заҳм қўзғатувчиси морфологияси. Културал, биокимёвий, антигенлик хусусиятлари,чидамлилиги. Лаборатор диагностикаси. Махсус даволаш вапрофилактикаси. Тропик трепонематозларнинг қўзғатувчилари - беджель, фрамбезия, пинта. Одамга юқиш йўллари. Касалликнинг кечиши. Микробиологик диагностикаси. Хламидиялар. Таксономиясиси. Биологик хусусиятлари. Экологияси, чидамлилиги. Ҳужайравий паразитизм хусусияти. Антиген тузилиши. Патогенлик омиллари. Одам учун патогенлиги. Лаборатор диагностикаси. Антимикробли препаратлар. Профилактикаси.
Анаэроб инфекция қўзғатувчилари. Қўзғатувчиларнинг умумий хоссалари ва касалликларнинг лаборатор диагностикаси. Тери-таносил касаллик қўзғатувчилари: захм, сузак, хламидиоз.
|
6
|
Н
А
|
4
|
8
|
Ўта хавфли инфекция кузгатувчиларининг узига хослиги ва лаборатория диагностикаси. Бруцеллёз, куйдирги, ўлат ва вабо қўзғатувчиларининг асосий хоссалари ва улар чақирадиган касалликларнинг лаборатория диагностикаси.
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |