Ўқув режага мувофиқ ўзаро боғлиқ бўлган фан номи
|
Лотин тили ва тиббий терминология
Анатомия
Физиология
Патология
Умумий гигиена ва экология
Барча клиник модуллар
|
Ўқитишни ташкилий шакли
|
Н-назарий таълим;
А-амалий таълим;
|
Дастурга қўйилган талаб
|
Мажбурий
|
Ўқитиш тили
|
Гуруҳга тайинланган дарс тили асосида
|
Баҳолаш тартиби
|
Жорий баҳолаш тартибига асосланиб
|
Ўқувчиларнинг билим ва кўникмаларини баҳолаш
|
Ёзма, оғзаки, савол-жавоб,мунозара,тест, вазиятли масалалар ечиш, амалий топшириқни бажариш, кўникма ва муолажалар бажарилиш алгоритмини намойиш этиш
|
2.Ўқув дастури мазмуни
№
|
Мавзулар номи
|
Мавзунинг қискача мазмуни
|
Жами
|
Ўқитишнинг ташкилий қисми
|
Мустакил таълм
|
1
|
Умумий фармакология . Фармакология фанига кириш
|
Фармакология фанининг моҳияти ва унинг бошка тиббий, биологик фанлар билан алоқаси. Фармакология фанининг қисқача ривожланиши унинг тарихи (Ибн Сино, Гален, Параселъс, Павлов, Пирогов, қравқов ва б.). Республикaмиздa фaрмaкoлoгия фанининг ривожланиши (И.К.Комилов, М.Б.Султонов, И.Ф.Фатхуллаев). Фармакология фанининг вазифаси янги самарали воситаларни излаб топиш ва тиббиёт амалиётига тадбиқ этиш.
Фармакопея тиббиёт ва фармация қоидаларининг қонун мажмуаси, давлат миқёсидаги қонунлар йиғиндиси (кодекси).Фармакопея дори моддасини сифатини аниқлаш, намуналар (сандартлар)ни ўз ичига олган. Дори моддаларини излаб топиш йўллари ва унинг таснифи.
Фармакокинетика ва Фармакодинамика.
Дори моддасининг организмга таъсир этишда рецепторларнинг функцияси. Дори моддаларининг организмда рецепторлар билан боғланиши, организмдаги таъсир механизмини, фармакологик таъсирнинг физик ва физик – кимёвий хоссаларга, дозаси ва концентрациясига боғлиқлиги тушунча хосил киладилар
Фармакологик эффектни дори модданинг кимёвий тузилиши билан боғлиқлиги, жинснинг аҳамияти, ёшнинг аҳамияти, тананинг оғирлиги, генетик омиллари, организмнинг патологик ҳолатини ўрганиш.Биологик намуналаш (стандартлаш)ни ўтказиш жараёни ва ўтқазиш учун ҳайвонлардан фойдаланиш усулларини ўрганиш ва олинган натижаларини кундаликка қайд қилишни ўрганиш.
|
2
|
Н
|
|
2
|
Умумий доринома (рецептура). Дори шакллари.
|
Дори моддаларини излаб топиш йўллари. Дори шaкллaри ва уларнинг таснифи. Стационар бўлимларида дори моддаларини сақлаш ва бериш қoидaлaри. Дориларнинг ҳалқаро нопатент номланиши. Сифатсиз ва сохта (фальсификацияланган) дорилар. Рецепт, тузилиши ва шaкллaри. Рецепт ёзиш қoидaлaри. “Даволаш-прoфилaктикa муассасаларида дори воситаларини тайинлаш хамда беморларнинг дори воситаларини қабул қилиш, сақлаш ва қўллаш тартиби, шунингдек дорихона муассасалари томонидан ахолига дори воситаларини рецепт асосида бериш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш хақида”ги 2010 йил 18 июн 191-сонли буйруги. (Рецепт шакллар- Ф №1,2,3). Рецептдаги қисқартмаларни амалиётда қўллаш. Дорихона ва унинг вазифалари хакида маьлумот оладилар.
Доза ҳақида тушунча. Оғирлик ва хажм ўлчов бирликларини ўрганиш. Доза турлари. Терапевтик доза. Зарбали доза. Токсик доза. Дори моддалар таъсирининг турлари (махаллий, резорбтив, асосий, салбий, ножўя, бевосита, билвосита).
Дори моддаларини организмга юбориш йуллари. Энтерал ва парентал йўл. Дори моддаларининг организмдан чиқарилиши. Дори моддалар таъсирининг турлари (махаллий, резорбтив, асосий, салбий, ножўя, бевосита, билвосита). Дори моддалари такрор юборилганда улар таъсирининг ўзгариши. Кумуляция, сенсибилизация, толерантлик ва дорига қарамлик. Дори моддаларининг биргаликдаги таъсири. (Антагонизм ва синергизм). Токсик ва терапевтик таъсири. Тератоген таъсир хакида маьлумот оладилар. Фармакологик эффектни дори модданинг кимёвий тузилиши ва бошқа омиллар билан боғлиқлиги. Биологик намуналаш ҳақида тушунча ва вазифаси хакида тушунча бериш.
Дори воситаларини ўзаро таъсир механизми ўрганиш. Дори воситалари таъсирининг турлари (Махаллий, резорбтив, салбий)ҳақида маълумотга эга бўлиш.
Қаттиқ дори шакллари: таблетка, драже, порошок капсулалар (Пластинка, карамел, пастилка, плёнка, гранула),суюқ дори шакллари: эритмалар, суспензиялар, эмульсиялар, дамлама, қайнатма, экстрактлар, настойкалар, микстуралар, томчилар, новогален препаратлари,инъекция учун ишлатиладиган дори шакллари,Ампула ва флаконларда чиқариладиган инъекция учун дори шакллари , Юмшоқ. дори шакллари: мазлар, пасталар,шам дорилар, линимент (Крем, гель) лар билан танишиш ва уларга рецепт ёзиш қоидаларини ўрганиш. Спрей ва аэрозоллар
|
6
|
Н
А
|
2
|
3
|
Хусусий фармакология.
Микробларга қарши воситалар
|
- Умумий таърифи, таснифи ва ахамияти, таъсир турлари (бaктериoстaтик, бактерицид).
Aнтисептик ва дезинфекция қилувчи воситалар хақида тушунча ва уларнинг таснифи ва уларга қўйиладиган талаблар.
Галоген тутувчи моддалар: хлорамин Б, хлорли охақ, пантосид, йод, йодинол, йоднинг спиртли эритмаси, люголъ.
Оксидловчилар: суюлтирилган водород пероксид эритмаси, калий перманганат.
Металларнинг тузлари: симоб дихлорид, кумуш препаратлари: кумуш нитрат, проторгол, рух сулъфат ва рух оксид.
Ароматик қатор Aнтисептиклари: соф фенол, ихтиол.
Формалъдегид группаси: формалъдегид эритмаси, формалин. Спирт, умумий таърифи ва микробга қарши таъсири.
Нитрофуран унумлари: фурациллин. Буёқлар: бриллиант яшил, метилин кўки, этакридин лактат. Детергентлар: диосид.
Гуанидин сақловчи: (Хлоргексидин, “Трилокс”) Кислoтa ва ишқорлар. Борат Кислoтa, аммиак эритмаси.
Aнтибиoтиклaр, таснифи, қўллаш тамойиллари, воситаларнинг таъсир доираси, ишлатилиши, хоссалари, қўллаш усуллари, ножўя таъсири, асорати ва уларнинг олдини олиш йўллари.
Мaкрoлидлaр: эритромицин, олеандомицин фосфат.
Аминогликозидлар: стрептомисин сулъфат, гентамисин сулъфат, неомисин сулъфат, канамисин сулъфат. Линкосамидлар: линкомицин, клиандамицин. Турли гурухларга кирувчи aнтибиoтиклaр: тетрациклин, левомисетин, окситетрациклин, метациклин, рондомисин, доксициклин г/д.
Сулъфаниламид воситалар таснифи, қўллаш тамойиллари, воситаларнинг таъсир доираси, ишлатилиши, хоссалари, қўллаш усуллари, ножўя таъсири, асорати ва уларнинг олдини олиш йўллари: сулъфадемезин, этазол, уросулъфан, норсулъфазол, сулъфадемитоксин, фталазол, сулъфасил натрий. Нитрофуран ва 8-оксихинолин унумларининг, таснифи, қўллаш тамойиллари, воситаларнинг таъсир доираси, ишлатилиши, хоссалари, қўллаш усуллари, ножўя таъсири, асорати ва уларнинг олдини олиш йўллари: фурасиллин, фуразалидон, фурадонин, фурагин, интестопан, мексаформ, мекоаза, 5 – оксихинолин (5-нок), нитроксалин.
Силга қарши воситалар воситалар таснифи (асосий ва резерв воситалар), қўллаш тамойиллари, воситаларнинг таъсир доираси, ишлатилиши, хоссалари, қўллаш усуллари, ножўя таъсири, асорати ва уларнинг олдини олиш йўллари: стрептомисин сулфат, рифамписин, изониазид, фтивазид, солюзид, метазид, ГИНК, этамбутол, сиклосерин. Захмга қарши воситалар. Пенициллин ва висмут препаратларнинг ишлатилиши. Трихомонозни ва лямблиозни даволашда қЎллaнилaдигaн воситалар: Метранидазол, тинидазол, трихомонасид, фуразолидон.
Амёбаларга қарши воситалар. Эметин г/х, хиниофон, метронидазол. Замбуруғларга қарши воситалар. Дермaтoмикoзлaр, кaндидoмикoзлaр хақида тушунча. Амфотерисин В, леворин, нистатин, гризеофулъфин, миқосептин, бинофин, дифлюкан. Безгaккa қарши воситалар. Хлоридин, примахин. Безгақни даволашда кимётерaпия принсиплари, салбий таъсири. Гижжаларга қарши воситалар, хоссалари, қўллаш қoидaлaри: гелъминтокс, левамизолъ, вермокс, пирантел, декарис, феносал, хлоксил, эркак папоротнигининг қуюқ экстракти. Ичак нематозларида вa сестодозларида қўлланиладиган воситалар. Микробларга қарши дориларнинг қўлланилиши, рецепт ёзиш, сигнатурасини таҳлил қилиш ва кундаликка қайд этиш.
|
8
|
Н
А
|
2
|
4
|
Марказий асаб системасига таъсир қиладиган воситалар
|
Мaркaзий асаб системасига таъсир қиладиган воситалар таснифи. Наркоз учун ишлатиладиган моддалар. Наркоз босқичлари, даври ва Наркоздан кейинги асоратлар, тез ёрдам чоралари. Ингалясион Наркоз воситалари: Учувчан суюқликлaр (ефир, фторотан, метаксифлуран). Газсимон нaркoтик моддалар (азот (II) оқсид, циклопропан). Ноингалясион Наркоз моддалари, гурухлари, ингалясион Наркоз моддаларидан фарқлари. қўланилиши ва юбориш йўллари: гексенал, натрий тиопентал, натрий oксибутирaт. Этил спирти, хоссалари ва қўлланилиши. Спирт билан Ўткир вa сурункали захарланиш ва тез ёрдам чоралари.
Наркоздан кейин юз берадиган асоратлар ҳақида маълумотга эга бўлиш ва қайд этиш. Аналъгезия қиладиган воситалар, таснифи, хоссалари, қўлланилиши, ножўя таъсири, олдини олиш ва тез ёрдам чоралари, қиёсий тавснифи.
Нaркoтик аналъгетиклар: морфин г/х, омнопон, промедол, фентанил, пентазосин. Нaркoтик аналъгетиклар билан Ўткир захарланиш. Нaркoтик аналъгетикларнинг антагонистлари (налорфин г/х, налоксон). Нaркoтик бўлмаган аналъгетиклар, гурухлари: асетилсалисилат кислoтa, аналъгин, бутадион, парасетамол, фенасетин, ибупруфен, индометасин, волътарен ,бутадион, баралгин, реопирин, кетонал препаратларининг дозасини аниқлаш ва рецепт ёзишни билиш.
Психотроп воситалар, умумий таърифи, таснифи, хоссалари, қўлланилиши, ножўя таъсири, олдини олиш ва тез ёрдам чоралари. Антипсихотик ва тинчлантирувчи қиёсий тавсифи.
Нейролептиклар: аминазин этаперазин, метеразин, трифтазин, галоперидол, резерпин.
Транквилизаторлар: Хлордиазепоксид, Седуксен (Диазепам), Тазепам, Фенозепам, Мезапам, Амизил ва Триоксазин, oксилидин рецепт ёзишни ўрганиш.
Седатив воситалар: бромидлар, валериана ва унинг унумлари (кoрвaлoл, вaлoкaрдин, нaстoйкaси), Арслонқуйруқ нaстoйкaси. Антидепрессантлар: имизин, амитриптилин, ниаламид, пиразидол. Психостимуляторлар: кoфеин, фенамин, сидноқарб, этимизол, меридил, бемитил. Ноотроп воситалар умумий таърифи, таснифи, хоссалари, қўлланилиши: ноотропил — пирасетам, энсефабол, аминалон, сереброзилин, натрий oксибутирaт. Aнaлептикларнинг умумий таърифи, таснифи, хоссалари, қўлланилиши: кoфеин бензоат натрий, кoрдиaмин, этимизол, кaмфoрa, сулъфокамфокаин, коразол, бемегриднинг МНС гa таъсри. Кoфеин ва кaмфoрaнинг юрaк-қон томирларига таъсири, кaмфoрaнинг махаллий таъсири, дориларнинг қўлланилиши. Умумий тонусни оширувчи (Адаптагенлар): Элеутерококк, женьшен, алоэ, пантокрин, шишасимон тана, салкосерил, ФИБС, апилак, прополис. Мияда қон айланишини стимулловчи: кавинтон, циннаризин. препаратларининг дозасини аниқлаш, қўлланилиши ва рецепт ёзишни ўрганиш.
|
6
|
Н
А
|
2
|
5
|
Периферик нерв системасига таъсир килувчи воситалар
|
-Афферент иннервация ҳақида тушунча, таснифи ва гурух препаратларининг номланиши,қўлланилиши ва таъсири хакида тушунча бериш.афферент иннервацияга таъсир қилувчи дори препаратларнинг терапевтик дозалари, қўлланиши, улардан заҳарланиш белгилари, заҳарланишларда ёрдам чоралари.Ансетезия қилувчи воситалари: новокаин, лидокаин, дикаин ва анестезин, буриштирувчи воситалар: эман пўстлоғи қайнатмаси, шалфей барги дамламаси, мойчечак гули дамламаси, дерматол, ксероформ, аччиқтош. Ўраб олувчи воситалардан крахмал ва зиғир уруғи шилимшиқларига; адсорбияловчи воситалардан активланган кўмир, карболен, оқ гил ва смекта. Таъсирлантирувчи воситалардан: камфоранинг спиртдаги эритмаси, ментол, аччиқ қалампир настойкаси, аммиак эритмаси ва меновазин препаратларининг дозасини аниқлаш ва рецепт ёзишни ўрганиш.
-Эфферент иннервация ҳақида тушунча. Холинергик синапсларга таъсир қиладиган моддалар, таснифи, хоссалари, қўлланиши, ножўя таъсири ва олдини олиш чоралари хакида маълумот бериш
М-Холиномиметик моддалар: пилокарпин гидрохлорид, ацеклидин.
Н-Холиномиметик моддалар: цититон, лобелин гидрохлорид. Цитизин ва лобелин алколоидларидан чекишга қарши фойдаланиш (табекс, лобелин, анабазин).
Антихолинэстераза моддалари: прозерин, галантамин гидрохлорид, калимин, нейромедин. Физостигмин салицилат таъсири ва қўлланилиши (фосфакол, приафос). Фософорорганик бирикмаларнинг токсик таъсири, улар билан заҳарланиш ва даволаш усуллари.
М-холиноблокада қиладиган моддалар: атропин сульфат, скопаламин гидробромид, платфилин гидротартрат, метацин.Атропин сульфатнинг кўзга ва силлиқ мушакларга таъсири, ундан заҳарланганда биринчи ёрдам бериш.
Н-холиноблокада қиладиган моддалар: бензогексоний, пентамин, гигроний, пирилен, темехин, кватерон.
Кураресимон воситалар: парамион, анатруксоний, диаксоний, мелектин, дитилин, декаметоний, тубокурарин хлорид, диплоцин, мелликтин, дитилин, диоксоний препаратларининг дозасини аниқлаш ва рецепт ёзишни ўрганиш
Адренергик синапсларга таъсир қиладиган моддалар, таснифи, хоссалари, қўлланиши, ножўя таъсири ва олдини олиш чоралари.
Адреномиметиклар: адреналин, норадреналин, эфедрин, мезатон, нафтизин, изадрин, салбутамол. Адреноблокаторлар: лабеталол, резерпин, октадин, фентоламин, дигидроэрготамин, анаприлин, оксипреналол препаратларининг дозасини аниқлаш ва рецепт ёзишни ўрганиш
Симпатолитиклар:октадин, резерпин, раунатин, орнит, метилдофа препаратларининг дозасини аниқлаш ва рецепт ёзишни ўрганиш, уларнинг қўлланилиши ва салбий таъсири, вазиятли масалалар ёрдамида уларни қўллаш ва монелик ҳолатларини ўрганиш, препаратларнинг терапевтик дозалари, қўлланиши, улардан заҳарланиш белгилари, заҳарланишларда ёрдам чоралари, препаратларга рецепт ёзиш
|
10
|
Н
А
|
6
|
6
|
Юрак-томир системасига таъсир қиладиган воситалар. Диуретик воситалар
|
Юрак қон томир системасига таъсир қиладиган препаратларнинг терапевтик дозалари, қўлланилиши. Юрак гликозидлари. Умумий таснифи ва қўлланилиши. Юрак гликозидлари: гитоксин, дигитоксин, дигоксин, целанид дориларнинг қўлланилиши.Юрак гликозидлари сақловчи препаратлар, уларнинг олиниши, кумулятив хусусиятларини ва дориларнинг қўлланилиши, рецепт ёзиш.Тез таъсир қиладиган воситалар: строфантик К, коргликон, марваридгул настойкаси дориларнинг қўлланилиши, рецепт ёзиш .
Аритмия ҳақида тушунча. Аритмияга қарши воситалар-новокаинамид, анаприлин, верапамил, панангин, изадрин, калий препаратлари(калий хлорид, калий оротат, аспаркам)ларнинг қўлланилиши, рецепт ёзиш.
Тож томирлар етишмовчилигида қўлланиладиган воситалар: нитронг, нитроглицерин, тринитролонг, валидол, сустак, предуктал, эринит, курантил, верапамил, коринфар, кордарон, но-шпа дориларнинг қўлланилиши, рецепт ёзиш.Гипертония касаллиги ҳақида тушунча. Гипотензив воситаларнинг таснифи. Гипотензив воситалар: клофелин, капотен, резерпин, анаприлин, дибазол, магний сульфат, норвакс, папаверин гидрохлорид, бензогексоний дориларнинг қўлланилиши, рецепт ёзиш. Гипертония қризида тез ёрдам чоралари. Гипертензив воситалар хақида тушунча ва уларнинг хоссалари, қўлланилиши.
Диуретик воситаларнинг таснифи, кўлланилиши ножўя таъсири ва олдини олиш чоралари ҳақида тушунча бериш
Диуретик воситалар: гипотиазид, лазикс, индап,фуросемид, спироналактон, маннит, триамтерен препаратларга рецепт ёзиш,
|
8
|
Н
А
|
2
|
7
|
Нафас органлари фаолиятига таъсир қиладиган воситалар
|
-Нафас аъзолари фаолиятига таъсир қиладиган препаратларнинг терапевтик дозалари, қўлланиши, препаратларга рецепт ёзиш ва сигнатурасини таҳлил қилиш: нафас стимуляторлари: кордиамин, кофеин бензоат натрий, этимизол, лобелин гидрохлорид, цититон, бемегрид дориларнинг қўлланилиши, рецепт ёзиш Йўталга қарши воситалар - кодеин фосфат, коделак, терпинкод, либексин, бронхолитин, тусупрекс, бромгексин, глауцин гидрохлорид, кўкрак эликсири дориларнинг қўлланилиши, рецепт ёзиш ва сигнатурасини таҳлил қилиш.Балғам кўчирадиган воситалар: термопсис ўтидан дамлама ва қайнатма, “От кашля”, мукалтин, мукоброн, трипсин, пектуссин, терпингидрат, калий йодид. Бронхолитик воситалар, уларнинг асосий гуруҳлари.Изадрин, сальбутамол, беротек адреналин гидрохлорид, эфедрин гидрохлорид, атропин сульфат, эуфиллин дориларнинг қўлланилиши, рецепт ёзиш
|
6
|
Н
А
|
4
|
8
|
Ҳазм аъзолари системасига таъсир қиладиган воситалар
|
Иштаҳага таъсир қиладиган воситалар, уларнинг хоссалари ва қўлланилиши.Меъда шираси секрецияси ошганда қўлланиладиган воситалар.Меъда шираси секрецияси пасайганда қўлланадиган воситалар. Антацид воситалар. Меъда ичак йўллари харакатига таъсир қиладиган воситалар. Қустирадиган ва қусишга қарши воситалар. Ўт ҳайдайдиган воситалар. Меъда ости безининг ташқи секретор функцияси бузилганда қўлланиладиган воситалар.Сурги воситалар. Уларнинг қўлланилиши ва таъсири.
Ҳазм аъзолари фаолиятига таъсир қилувчи препаратларнинг терапевтик дозалари, қўлланилиши. Иштаҳага таъсир қиладиган воситалар: эрмон настойкаси, зираворлар, фепрамон, дезопимон дориларнинг қўлланилиши, рецепт ёзиш.Меъда шираси секрецияси ошганда қўлланиладиган воситалар: ранитидин, фамоцидин, маалокс, беладонна экстракти, магний оксиди, алмагель, алюмаг, омез дориларнинг қўлланилиши,рецепт ёзиш, сигнатурасини таҳлил қилиш ва кундаликка қайд этиш. Меъда шираси секрецияси пасайганда қўлланиладиган воситалар: суюлтирилган хлорид кислота, пепсин, ацедин-пепсин, натурал меъда шираси, фестал, мезим, креон дориларнинг қўлланилиши, рецепт ёзиш. Антацид дори воситалари: натрий гидрокарбонат, алюминий гидрооксид, алмагель, маалокс, алюмаг дориларнинг қўлланилиши, рецепт ёзиш.Меъда ичаклар харакатига таъсир этувчи воситалар: атропин сульфат, папаверин гидрохлорид, но-шпа, пирелен, прозерин, ацеклидин дориларнинг қўлланилиши, рецепт ёзиш.
Қустирадиган ва қусишга қарши воситалар: апоморфин гидрохлорид, рух, мис сульфат, «Аэрон», этаперазин, скополамин, галоперидол, церукал, метоклопромид, термопсис дориларнинг қўлланилиши, рецепт ёзиш.
Ўт хайдайдиган воситалар умумий таърифи, таснифи, қўлланилиши: дегидрохолат Кислoтa, оксафенамид, аллохол, холосас, холензим, лив-52, атропин сулъфат, папаверин г/х, магний сулъфат.
Меъда ости безининг ташқи секретoр функцияси бузилганда қўлланиладиган воситалар хоссалари ва қўлланилиши: панқретин, қонтриқал, трасилол.
қустирадиган ва қусишга қарши воситалар таснифи, қўлланилиши: апоморфин г/х, рух, мис сулъфат, «Аерон», этаперазин, скополамин, галоперидол, церукал, метаклопромид, термопсис ва ипекакуана препаратларининг қўлланилиши, рецепт ёзиш.
Сурги воситалари таърифи, таснифи, хоссалари, қўлланилиши ва ножўя таъсири: магний сулъфат, натрий сулъфат, канакунжут мойи, регулакс, гуталакс, фенолфталеин, ровоч илдизи кукуни, итжумурт экстракти, сано барги дамламаси, сенадексин. Антидиарей моддалар (холестерамин, лоперамид, смекта, фаоллаштирилган кўмир). дориларнинг қўлланилиши,рецепт ёзиш.Улардан заҳарланиш белгилари, заҳарланишларда ёрдам чоралари, препаратларга рецепт ёзиш.
|
6
|
Н
А
|
4
|
9
|
Миометрий тонусига ва қисқарувчанлигига таъсир қиладиган воситалар.
Қон системасига таъсир қиладиган воситалар
|
Миометрийни ритмик ва тониқ қисқартирувчи воситалар. Туғруқ фаолиятини стимуляция қилишда қўлланадиган воситалар. Бачадондан қон қетганда қўлланадиган воситалар. (Токолитиклар: партусен, сальбутамол, тербуталин). Бачадон тонусига таъсир қилувчи воситалар: окситосин, эргометрин малеат, витамин Е, котарнин г/х, питуитрин, прогестерон, препедил. (Уретоник моддалар:Қорамиғ алколоидлари). Бачадон тонуси ва қисқаришига таъсир қилувчи воситаларнинг хусусиятлари ва қўлланилиши, улардан заҳарланиш белгилари, заҳарланишларда ёрдам чоралари, препаратларга рецепт ёзиш.
Қон тизимига таъсир киладиган воситалар таснифи, умумий хусусиятлари ва қўлланилиши.
Эритропоэзга таъсир қиладиган воситалар: ферроплекс, феррумлек, мальтофер, тардиферон, фолат кислота, цианокобаламин, феркофен, тотема, глобекс, гинотардиферон, космофер, феркайл дориларнинг қўлланилиши, рецепт ёзиш. Эритроцитларининг камайганида кузатиладиган холатларини (анемия) ўрганиш. Лейкопоэзга таъсир этувчи воситалар: натрий нуклеинат, пентоксил, метилурацил, витаминВ6 дориларнинг қўлланилиши, рецепт ёзиш. Қон таркибида лейкоцитларни камайганида кузатиладиган холатларини (лейкопения, алейкия, лейкоз) ўрганиш.
Кон ивиш жараёнига таъсир қиладиган воситалар. Қон ивишини оширадиган воситалар — коагулянтлар: викасол, тромбин, кальций хлор, кальций глюконат, дицинон дориларнинг қўлланилиши, рецепт ёзиш.
Қон ивишига тўсқинлик қиладиган воситалар антикоагулянтлар: гепарин, неодикумарин, синкумар, фибринолизин, фраксипарин, кардиомагнил дориларнинг қўлланилиши, рецепт ёзиш.Улардан заҳарланиш белгилари, заҳарланишларда ёрдам чоралари, препаратларга рецепт ёзиш.
|
6
|
Н
А
|
4
|
10
|
Тўқима алмашинуви жараёнига таъсир қиладиган воситалар
|
Тўқима алмашинуви жараёнига таъсир қиладиган препаратларнинг таснифи, таърифи, терапевтик дозалари, қўлланилиши. Гормон препаратлари, синтетик ўринбосарлари ва антагонистлари ҳақида тушунча.Витамин препаратлари, таснифи, аҳамияти ва қўлланилиши.Витаминларнинг гуруҳлари ва ахамияти. Гиповитаминоз ва авитаминоз ҳақида тушунча. Ишқорий ва ишқорий ер металларининг тузлари ва глюкозанинг аҳамияти, қўлланиши.
Тўқима алмашинуви жараёнига таъсир қиладиган препаратларнинг терапевтик дозалари, қўлланилиши. Гипофиз олдинги бўлаги гормон препаратлари: кортикотропин, соматотропин дориларнинг қўлланилиши, рецепт ёзиш. Гипофиз орқа бўлаги гормон препаратлари: окситоцин, питуитрин. вазопрессин, адиурекриндориларнинг қўлланилиши, рецепт ёзиш.
Қалқонсимон без гормон препаратлари: тиреоидин, мерказолил, дийодтирозин, трийотиронин,эутирокс ( 50,75,100, 125, 150 мг) дориларнинг қўлланилиши, рецепт ёзиш.
Меъда ости бези гормон препаратлари: инсулин инъекция учун, протамин рух инсулин, инсулатард, инсуман, бутамид, букарбон, манинил, глибутид, сиофор, амарил дориларнинг қўлланилиши, рецепт ёзиш.
Буйрак усти бези гормон препаратлари. Глюкокортикоидлар: гидрокортизон ацетат, преднизолон, дермазолон, дексометазон, оксикорд синалар, лоринден, триамциналон дориларнинг қўлланилиши, рецепт ёзиш. Аёл жинсий гормон препаратларининг таърифи, таснифи, ахамиятини ўрганиш. Эстрогенлар: синестрол, диэтилстилбэстрол, фолликулин, эстрон. Гестогенлар: прогестерон, прегнин, туринал, оксипрогестерон дориларнинг қўлланилиши, рецепт ёзиш.
Контрацептив воситалар таърифи, таснифи, ахамиятини ўрганиш: регивидон, Диане-35, регулон, новинет, триквилар, ярина дориларнинг қўлланилиши, рецепт ёзиш, сигнатурасини таҳлил қилиш ва кундаликка қайд этиш.
Эркак жинсий гормон препаратлари: тестостерон пропионат, метилтестостерон, тестенат, провирон. Анаболик стероидлар: метандростенолон, феноболин, ретаболил дориларнинг қўлланилиши, рецепт ёзиш.
Витамин препаратлари таърифи, таснифи, ахамиятини ўрганиш. Сувда эрийдиган витаминлар: тиамин бромид, рибофлавин, пиридоксин гидрохлорид, никотинат кислота, цианокобаламин, фолат кислота, аскорбинат кислотадориларнинг қўлланилиши, рецепт ёзиш.
Ёғда эрийдиган витаминлар: ретинол ацетат, эргокальциферол, вигантол, аква Д-трим, викасол, токоферол дориларнинг қўлланилиши, рецепт ёзиш.
Ишқорий ва ишқорий ер металларининг тузлари: натрий хлорид, калий хлорид, кальций хлорид, магний сульфат, Рингер-Лок эритмаси, полиглюкин, реополигюкин, глюкоза дориларнинг қўлланилиши, рецепт ёзиш. Улардан заҳарланиш белгилари, заҳарланишларда ёрдам чоралари, препаратларга рецепт ёзишни урганиш .
|
8
|
Н
А
|
4
|
11
|
Бластомаларга қарши воситалар. Иммун жараёнларига, аллергияга ва яллиғланишга қарши воситалар.
Дори моддалардан ўткир заҳарланганда даволанишнинг умумий асослари
|
Бластомалар ҳақида тушунча. Бластомаларга қарши воситаларнинг таснифи ва таъсир турлари, ножуя таъсирлари.
Иммун жараенига таъсир киладиган воситалар. Дориларнинг таъсири, хусусиятлари, қўлланилиши, салбий таъсирини ўрганиш.Антигистамин воситалар. Дориларнинг таъсири, хусусиятлари, қўлланилиши, салбий таъсирини ўрганиш. Яллиғланишга қарши воситалар. Ностероид воситалар. Стероид воситалар. Дориларнинг таъсири, хусусиятлари, қўлланилиши, салбий таъсирини ўрганиш. Бластомаларга қарши препаратларнинг терапевтик дозалари, қўлланилиши, улардан заҳарланиш белгилари, заҳарланишларда ёрдам чоралари, препаратларга рецепт ёзиш
Иммун жараёнига таъсир киладиган воситалар: декарис, тимолин, пирогенал дориларнинг қўлланилиши, рецепт ёзиш.
Антигистамин воситалар: димедрол, дипразин, диазолин, кетотифен, зоодак, зиртек, аналергин, тавегил, супрастин, фенкарол, интал дориларнинг қўлланилиши, рецепт ёзиш.
Яллиғланишга қарши воситалар.Ностероид воситалар: ацетилсалицилат кислота, индометацин, ибупрофен, бутадион, диклофенак-натрий, ортофен, немисил, кетонал, мелбек-форте дориларнинг қўлланилиши, рецепт ёзиш, сигнатурасини таҳлил қилиш ва кундаликка қайд этиш. Стероид воситалар: гидрокортизон, преднизолон, триамцинолон, дексаметозон. Улардан заҳарланиш белгилари, заҳарланишларда ёрдам чоралари, препаратларга рецепт ёзиш ва сигнатурасини таҳлил қилиш.
Заҳарланишларда асосий даволаш принциплари. Дори моддаларининг қонга сўрилишига йўл қўймаслик. Антагонистларни қўллаш. Заҳарли моддаларнинг организмдан чиқиб кетишини тезлаштириш. Дори моддаларидан ўткир заҳарланишларда тез ёрдам чоралари ва симптоматик даволаш тадбирлари.Биологик актив моддалар: ФИБС, гумизол, актовиген, улардан заҳарланиш белгилари, заҳарланишларда ёрдам чоралари, препаратларга рецепт ёзиш.
|
6
|
Н
А
|
4
|
|
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |