Абдулла Авлонийнинг фикрича, ахлоқ бу хулқлар мажмуйидир. Хулқ эса, кишида ўз-ўзидан пайдо бўлмайди. Уларнинг шаклланиши учун маълум бир шароит, тарбия керак.
Кишилар туғилишида ёмон бўлиб туғилмайдилар, уларни муайян шароит ёмон қилади. Авлонийнинг таъкидлашича, ахлоқ тарбияси хусусий иш эмас. Бу тарбия ижтимоий ишдир. Ҳар бир халқнинг тараққий қилиши, давлатларнинг қудратли бўлиши авлодлар тарбиясига боғлиқдир деган фикрларни билдиради.
Саволлар борми?
Топшириқ
1. Қадимги ёзувлар ва уларнинг келиб чиқиш тарихини ўқиб ўрганиш.
2. Маҳмуд Қошғарийнинг «Девону луғатит-турк» асарини ўқиб ўрганиш
3. Зардуштнинг «Авесто» асарининг яратилиш тарихини ўқиб ўрганиш.
ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ
Do'stlaringiz bilan baham: |