Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ренессанс таълим университети педагогика назарияси ва тарихи



Download 3,16 Mb.
bet1/4
Sana12.05.2023
Hajmi3,16 Mb.
#937696
  1   2   3   4
Bog'liq
2- мавзу Педагогика тарихи


Мавзу: ЭНГ ҚАДИМГИ ДАВРДАН VII АСРГАЧА ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ ВА ПЕДАГОГИК ФИКРЛАР

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
РЕНЕССАНС ТАЪЛИМ УНИВЕРСИТЕТИ
Педагогика назарияси ва тарихи
Маърузачи: К.О.Матназарова
1. Энг қадимги ёдгорликларда инсон тарбиясига оид фикрлар
2.Авесто асарининг таълимий ва тарбиявий аҳамияти
3.Мутафаккир алломаларнинг таълим-тарбия ҳақидаги фикрлари
РЕЖА
Эрамиздан аввалги биринчи минг йилликда Бақтрия, Хоразм, Сўғдиёна, Марғиёна, Парфия ҳамда Паркана каби давлатларда турли қабила ва элатлар яшаган. Улар саклар, массагетлар, сўғдиёналар, хоразмийлар, бохтарлар, чочликлар, парканаликлар каби қабила ва уруғлардан иборат бўлиб, ҳозирги Марказий Осиё ҳудудида яшовчи халқларнинг аждодлари ҳисобланадилар.
Ушбу элатлар яшаган ҳудудларда ўзига хос маданий анъаналар таркиб топган.
Эрамиздан олдинги асрнинг биринчи ярмида қадимий давлатлар:
Парфия
Сўғдиёна
Бақтрия
Марғиёна
Хоразм
Паркана
халқ хўжалигининг турли соҳалари ривожланди
Эрамиздан олдинги IX-VI асрларда пайдо бўлган Аҳмонийлар, эрамиздан аввалги III аср ўрталарида ташкил топган Грек-Бақтрия, эрамизнинг I асрида ташкил топган Кушонлар, эрамизнинг V асрда юзага келган Эфталитлар, сўнгра Сосонийлар ва ниҳоят Турк ҳоқонлиги давлатларида ижтимоий маданият юксала борди.
Аждоларимиз томонидан бизгача этиб келган муҳим археологик топилмалар, тарихий обидалар, адабиёт ва санъат намояндаларининг ижодий мероси, санъат ва адабий асарларнинг намуналари буларнинг яққол далилидир.
Жамиятнинг ижтимоий жиҳатдан тараққий эта бориши болаларга далаларни ўлчаш, сув тошқинларининг олдини олиш, кишиларни турли касалликлардан даволаш усулларига оид билимларни беришга бўлган эҳтиёжни юзага келтирди. Мазкур эҳтиёжни қондириш йўлидаги ҳаракатнинг ташкил этилиши натижасида турли мактаблар фаолият юрита бошлади.
Мактабларда асосий эътибор болаларга оғзаки билимлар бериш билан бирга уларда ёзув кўникмаларининг шакллантирилишига қаратилди. Дастлаб сураткашлик ривожланиб, пиктографик хат ундан кейин эса оромий ёзувлар пайдо бўлади ва бу усул тез тарқала бошлайди.
Пиктографик алфавит
Эрамиздан олдинги биринчи минг йиллик ўрталарига келиб, оромий ёзуви негизида Авесто, Хоразм, Сўғд, Кушон, Рун (Урхун-Энисей), уйғур ва бошқа ёзувлар пайдо бўлади ва таълим-тарбиянинг ривожланишида муҳим аҳамият касб этади.
Ана шу даврга келиб, ибтидоий жамоа бўлиб яшаш анъанаси аста-секин ривожлана борди, жаҳон маданиятида кашфиётлар яратилди. Хитойда қоғознинг ихтиро этилиши, Ҳиндистонда ҳисоблаш, ўнлик сонлар тизимининг пайдо бўлиши, Месопотамияда ер куррасининг градусларга, суткани соатларга, минут ва секундларга бўлишнинг ўйлаб топилиши, Марказий Осиёда Ўрта денгиз билан Ҳиндистонни ўзаро боғловчи карвон йўлининг вужудга келиши, кейинчалик Хитойдан Марказий Осиё орқали Ўрта денгизга “Буюк ипак йўли”нинг очилиши каби воқеалар мазкур ҳудудларда яшовчи халқлар маданиятининг ривожланиши ва ёзувнинг тарқалишига сабаб бўлади.
Бу даврларга келиб, Марказий Осиё ҳудудида оромий, юнон ва форсий миххат алифбоси асосида шаклланган Хоразм, Сўғд, Бақтрия ёзувлари қўлланилган.
“Авесто” асари эрамиздан аввалги YI асрнинг охири ва IY асрнинг бошларида яратилган бўлиб, у узоқ даврлар маҳсули саналади, даврлар ўтиши билан қайта-қайта ишланади. Асарнинг тўлиқ китоб ҳолида шаклланиши эрамиздан аввалги биринчи асрга тўғри келиши барча манбаларда алоҳида қайд этилади.
“Авесто” асарида инсон шахсининг камолотга эришишига оид маърифий фикрлар ифода этилган. Мазкур асар ғоялари орқали қадимги даврларда мамлакатимиз ҳудудида яшаган халқларнинг табиий, илмий, маърифий ҳамда ижтимоий қарашлари борасида муҳим маълумотларга эга бўламиз. «Авесто» диний характерга эга бўлиш билан бирга ўзида фалсафий, сиёсий, филологик, таълимий ва тарбиявий масалаларни ҳам қамраб олган асардир.

Шу ўринда биз тарбиявий манба сифатида Зардуштийлик динининг муқаддас китоби бўлмиш „Авесто“га назар солайлик.
Бу ҳаётий қомусимиз бўлмиш «Авесто»да таълим ва тарбияга катта аҳамият берилган.

Ушбу қадимий ёзма ёдгорликда тарбиявий таълимот сифатида «Эзгу фикр - эзгу сўз – эзгу амал» яъни эзгулик тизимининг «Ёмон фикр – ёмон сўз – ёмон амал» ёвузлик тизими устидан адолат ғалабасига асосланган.
Бундай қарама-қаршилик ҳозирда ҳам учрайди. Буни бунёдкор ва вайронкор ғоялар мисолида кўришимиз мумкин. Демак ҳар қандай жамиятда ҳам ёшларимизни турли хил салбий таъсирлардан, яъни вайронкорлик (ёвузлик) ғоялари домига тушиб қолишдан асрашимиз керак экан.

Download 3,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish