L-каналда товуш қувватини йўқолиши, дБ; а-каналлар деворлари билан товуш ютилиш коэффициенти; П-канал кўндаланг кесимининг периметри, м; F-канал кесимининг юзаси, м2; l-канал узунлиги, м;
Шовқин cундиргич қурилмаларининг хисоби.
Шовқин сўндиргич қурилмаси хисобланганда қуйидаги катталиклар аниқланади:
1. каналларнинг умумий ҳаво ўтиш юзаларининг йи\индиси. (живое сечение) м2.
2. қурилманинг узунлиги (қувурлар, мум катак ва пластинкалар) ёки камералар сони ва ўлчамлари;
3. қурилманинг ҳаво тракти бўйичагидравлик қаршилиги.
қурилманинг умумий ҳаво ўтиш кесимининг юзаси
, м2 (3.8.19)
L-товуш сўндиргич қурилмасидаги ҳавонинг сарфи, м3/с.; рух-қурилмадаги рухсат этилган ҳаво тезлиги, м/с;
Бу катталик шовқин хосил бўлиши даражаси ва эга бўлган босим йўқолишига боғлиқ равишда КМК 2. 01.08-96 дан қабул килинади.
қурилманинг узунлиги
, м (3.8.20)
бу ерда; -қурилманинг узунлиги, м; LT-шовқин сўндиргичини талаб этилган катталиги, дБ; L-1 м узунликка эга бўлган қурилманинг шовқин cундиргич кобилияти, дБ.
Масалан турар жой ва жамоат бинолари, ёрдамчи бинолар ва корхона хоналари учун, агар ҳаво ўтқазувчи қувурларни бино (хона) гача узунлиги 5-8 м дан кам бўлмаса, ҳавони харакатланиши тезлиги 4 м/сек - 30дБ товуш даражаси учун; 6 м/сек - 40 дБ, 8 м/сек-50дБ, 10 м/сек -55 дБ.
+урилманинг гидравлик қаршилиги қуйидаги ифодадан аниқланади,
, Па (3.8.21)
бу ерда: Рс-шовқин сўндиргич қурилмасидаги босим йўқолиши, Па;
-махаллий қаршиликлар коэффициенти; -ишқаланиши қаршилик коэффициенти; d-гидравлик диаметр, м; -ҳавони зичлиги; кг/м3;
-шовқин сўндиргич қурилмадаги ҳаво тезлиги, м/с
3.9. Вентиляция тизимларини ишга тушириш, созлаш, синаш ва улардан фойдаланиш
Вентиляция ва ҳавони созлаш қурилмалари иш даврида бир-бири билан боғлиқ бўлган кўпгина алохида қурилма ва ускуналардан иборат бўлиб мураккаб тизимни ташкил этади. Тизим монтажидан сўнг ҳамда шунингдек ундан фойдаланиш жараёнида синаш ва созлаш ишлари бажарилади.
Синов ишлари вентиляцион тизим ва унга ўрнатилган ускуналарни ҳақиқий ишлаш режимини аниқлаб берса, созлаш ишлари хонадаги ҳаво кўрсаткичларини барқарор бўлишини таъминлаш учун ускуналар ишини талаб этилаётган самарадорлигини таъминлаш учун бажарилади. Созлаш жараёнида ускуналар иши лойиҳадаги (паспортидаги) таснифларга мувофиқ равишда созланади.
Синов ишлари техник синов ва эффективлик учун синов (санитар-гигиеник) ишларга бўлинади.
Техник синов тизимини ҳақиқий иш режими ҳисобий иш режимига қай даражага мос келишини ва тизим учун тузилаётган паспортга зарур бўлган техник таснифларни аниқлаш учун бажарилади.
Техник синовда: тизим қуввати, вентилятор ишчи \илдиракчаларини айланишлар сони ва улар ҳосил қилаётган босим ҳамда уларнинг ишлаш давридаги шовқин даражаси; вентиляцион тизимининг барча участкалари бўйича тақсимланаётган ҳавонинг ҳақиқиқй миқдори; ҳаво ўтаёган қувурнинг уланган жойидаги зичлиги; венетиляцион тирқиш орқали ўтаётган ҳаво миқдори; калориферларнинг иссиқлик қуввати ва ҳаво совутгичларнинг бераётган совуқ ҳаво миқдори; киритилаётган ҳаво ҳарорати; сувнинг ҳарорати ва сарфи; намловчи ва қурутувчи ускуналаридаги буғланаётган ва конденсацияланаётган намлик миқдори; ҳавони тозалаш қурилмаларидаги ҳавони тозаланиш даражаси ва уларнинг қаршилиги; сарфланаётган электр қувват; электр двигател ва бошқа электр ускуналарни созлиги текширилиш лозим.
Синов даврида ўрнатилган қийматлар лойиҳада келтирилган қийматларга мос келиши лозим.
Лойиха кўрсатгичларидан қуйидаги четга чиқишларга рухсат этилади, %хисобида :харакатланаётган чаво хажми _ _ _ 10.
Do'stlaringiz bilan baham: |