3.6.3-расм. Саноат бинони оқиб келиш ва сўриб чиқариш умумалмашинув вентиляцияси.
1-ҳаво олиш панжараси, 2-иссиқ клапани, 3-калориферлар, 4-вентилятор электродвигател билан, 5-эгилувчан қисм, 6-ҳаво қувурлари, 7-ҳаво берувчи ускуналар, 8-дефлектор.
6-10 м/с даги тезликларда вентиляция ускуналарининг 30-40 м гача ишлаш радиуси тавсия қилинади, 6 м/с дан кам бўлганда эса 60-70 м. Сўриб чиқариш вентиляция системаларида ишлаш радиуси 30-40 м, жуда катта цехларда эса 100-120 м қабул қилинади.
Махаллий вентиляция системасини лойиҳалашда битта сўриб чиқариш системасига 10-12 гача сўриб чиқарувчилар уланиши мумкин.
Механиқ харакатланувчи оқиб келиш қурилмалари (приточная камера) қуйидаги конструктив элементларни ўз ичига олади: 1-ташқи ҳавони қабул қилиш қурилмаси, 2- оқиб келиш камераси.
3.6.4-расм. Ер тулада жойлашган оқиб келиш камераси.
1-ҳаво қабулкилиш шахтаси, 2-иссиқ клапани, 3-фильтр, 4-калорифер, 5-вентилятор, 6-эгилувчи қисм, 7-элетродвигатель, 8-айланиб ўтиш клапани.
Бу камерада электродвигателли вентилятор ва ҳавога ишлов бериш қурилмалари ўрнатилади (ҳавони чангдан тозалаш учун фильтр, ҳавони қиздириш учун калорифер, ҳавони совўтиш ва намлаш учун қурилмалар.
3. Ҳаво қувурларининг тармоғи, бу қувурлар орқали ҳаво вентилятордан хоналарга узатилади.
4. Оқиб келиш тешиклари ёки уткизма (насадок) улардан ҳаво хоналарга оқиб киради.
5. Жалюзияли ёки декаратив панжаралар, ҳаво чиқадиган тешикларга ўрнатилади.
6. Ростлаш мостламалари (дроссель-клапан ёк задвижка) улар ҳавони қабул қилиш тешикларда ва ҳаво қувурларининг ажралмаларида ўрнатилади.
Ҳавони қабул қилиш қурилмаси. Ҳавони қабул қилиш қурилмасини жойлаштирганда унга тоза ҳаво тушишини таъминлаш лозим. Бунинг учун уларни одатда хао зарарланадиган жойларда (козонхоналар, ошхоналар, ва шу кабилардан) горизонтал бўйича10-12 м ва вертикал бўйича 6 м оралиқда жойлаштирилади.
Механиқ ва табиий вентиляция системаларида ҳавони қабул қилиш ер юзасидан камида 2 м баландлигида амалга оширилади, агарда ҳавони қабул қилиш қурилмаси бинодан узоқда жойлашган бўлиб, атрофи яшил зона бўлса, у холда бу баландлик 1 м-гача камайтирилиши мумкин. Ҳаво қабул қилиш қурилмаси алохида турувчи ва бино билан ер тагида жойлашган вентиляция каналли ёрдамида боғланган шахта (метро, саноат биноларида), ёки бинониг ташқи деворига тиркаб ўрнатилган шахта кўринишида ишланиши мумкин. Агарда ҳаво қабул қилиш қуримаси ҳаво чиқариш шахтаси олдида ўрнатилса улар орасидаги масофа 10 м-дан кам бўлмаслиги керак. Улар ёнма-ён жойлашган холларда, ҳаво чиқариш шахтасини тешиги ҳаво қабул қилиш тешигида 2,5 м дан юқори бўлиши керак.
Саноат биноларда ташки ҳавони қабул қилиш деворларда ва деразаларда жойлашган проёмлардан тавсия этилад. Бу холда улар жалюзияли панжарали билан жиҳозланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |