3.4.1-расм. Турли шакилдаги оқимларнинг схемалари
А) ихчам оқимга нисбатан симметрияли оқим
В) конуссимон оқим
С) ясси оқим
Д) халқасимон (тўлиқ конуссимон)
Е) тўла елпигичли (веерли оқим)
Ихчам оқимлар ҳаво юмалоқ, квадрат, айлана ва тўғри бурчак тешиклардан оқиб чиқаётганда пайдо бўлади. Юмалоқ тешикларда оқиб чиқаётган оқимлар бутун узунлиги бўйича юмалоқ бўлиб ўз ўқига нисбатан симметрияли бўлади.
Квадрат ва тўғрибурчак тешиклардан оқиб чикаётган оқимлар бошида ўз ўқига нисбатан симметрияли бўлмайди, кейинчалик маълум масофадан сўнг ўқига симметрияли оқим бўлиб қолади.
Ясси оқимлар узунлиги чексиз бўлган тирқишли тешиклардан оқиб чиқиш натижасида хосил бўлади. Амалда тирқиш узунлиги унинг баландлигидан йигирма марта катта бўлса оқим ясси оқим деб ҳисобланади, яъни .
Агар ҳаво оқими халқали тешикдан оқиб чиқаётганда канал ўқига нисбатан 180, бундай оқим халқали , 135 атрофида бўлса-тўла конусли, ва қ90-тўла елпигичли дейилади.
Тарқатиш ва сўриш тешиклари атрофидаги ҳаво харакатининг суърати мутлақо бир-биридан фарқланади. Агарда сўриш тешигига ҳаво оқими хар томонларидан бир ҳилда оқиб келса тарқатиш тешигида у 25 бурчагида ёйиладиган ҳаво оқимида отилиб чиқади.
3.4.2-расм. Сўриш тешиклар олдидаги ҳавонинг харакат суърати.
а) нухтали оқиб ўтиш схемаси; б) думалоқ тешик олдидаги сўришнинг тезлик спектри.
Соф назарий нуқтавий ва чизиқли қуйилиш тушунчаларини кўриб чиқайлик.
Нуқтавий қуйилишда орасида жойлашган нуқтага «L» сарфли ҳаво оқими сўрилади.
Нуқтавий ва чизиқли қуйилиш тушунчалари реал тешикларда хосил бўладиган ҳавони сўриш харакатини фақат сифатли баҳолашни имконият беради. Эксперементал текширишлар сўриш техниклари олдидаги ҳаво тезликлари анча назария берадиган катталикларда фарқланишни кўрсатади. Ҳақиқий сўриш тешиклари олдидаги ҳаво харакати унинг геометрик шаклига ва томонларнинг нисбатларига боғлиқдир.
3.5 Ҳаво тақсимлагичлари ва уларни ҳисоби
Ҳаво қувурларидаги оқиш ва сўриш тешиклар орқали ҳонага тоза ҳаво берилади ва ифлосланган ҳаво сўрилиб олинади. Ҳонада ҳаво яхши тақсимланиш, санитар-гигиеник ва архитектура талабларни бажариш учун ҳаво қувуридаги тешикларни ўрнига махсус қурилмалар-ҳаво тақсимлагичлар ишлатилади.
Оқим ва сўриш тешикларни конструкциясига ҳамда ҳаво тақсимлагичларга ва уларни жойланишига бир неча талаблар қўйилади:
Оқим ва сўриш тешиклар хонадаги ҳаво тезлигини кучайтирмаслиги керак
Ҳаво тақсимлагичларни ҳаво ўтишига қаршилиги тешикларини минимал ўлчамида ва безатилишига кўра минимал бўлиши лозим.
Ҳаво сўриш тешиклари зарарликлар чиқадиган жойига яқин ўрнатилиши лозим
Оқим ва сўриш тешикларни безатилиши хонани интерьерига мос келиши керак
Безатилган тешикларни ҳаво ўтқазадиган юзаси стандарт ўлчамига кўра 60 % дан кам бўлиши мумкин эмас
Бу талабларни бажарилиши хонани иш зонадаги ҳавони ҳолатини яхшилашни, ҳаво харакат тезлиги меъёрга мосланишни [16], ҳаво сарфини созлашга имкониятни яратиб беради.
Ҳаво тақсимлагичлар конструкция бўйича хар хил турда бўлиши мумкин: панжаралар, плафонлар, перфорация қилинган панеллар ва бошқалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |