Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлиги Рашидов юсуф каримович



Download 463,79 Kb.
bet13/47
Sana01.04.2022
Hajmi463,79 Kb.
#523401
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   47
Bog'liq
6.ўқув қўлланма

Шартли босим Ру деганда 200С ҳароратда узоқ вақт давомида қувур ёки арматура ишлатилиши рухсати этилган энг юқори ортиқча босим тушунилади. Иссиқлик ташувчисини ҳарорати ўсиши билан рухсат этилган босим камаяди ва бу ҳақиқий рухсат этилган босим ишчи босим дейилади. Ишчи Рраб босим билан шартли босим орасидаги боғлиниш
РрабқРу
Бу ерда -ҳароратга кўра қабул қилинадиган коэффициент.
Шартли диаметр Dу қувур ёки арматуранинг номинал ички диаметрини билдиради. Маълум бир шартли диаметрга эга бўлган қувурлар доимий ташқи диаметр DТ га ва турли ҳил девор қалинлиги S ва ички диаметри Dу эга бўлади. Масалан Dу=400мм ли қувурнинг ташқи диаметри DТ=426мм га, девор қалинлиги S=9мм бўлганда ички диаметри Dи=408мм га ва S=6мм бўлгада Dи=414мм га тенг бўлади.
ГОСТ 8732-78 бўйича чиқариладиган чоксиз қувурларнинг ташқи диаметри 32 дан 426 гачадир ГОСТ 10706-76 ва ГОСТ 8696-74 бўйича чиқариладиган электрпайвандли тўғрива спиральсимон чокли қувурларнинг ташқи диаметрлари 426 дан 1420 гачадир, бунда девор қалинлиги S 6 мм дан 14 мм гача ўзгаради.
Қувурларнинг талаб этилган девор қалинлиги иссиқлик ташувчисининг ички (ишчи) босимига қараб аниқланади
(1.23)
бу ерда Рраб-иссиқлик ташувчисининг ишчи босими, Па; DТ-қувурнинг ташқи диаметри, мм; []-қувур материалининг иссиқлик ташувчисининг ишчи ҳароратидаги рухсат этилган зўриқиши, Па; -чокнинг мустахкамлиги коэффициенти; с-қувурнинг ҳисобий қалинлигига қўшимча, мм.
Таянчлар. Таянчлар ўз вазифасига кўра қўзғалувчан ва қўзғалмас турларга бўлинади.
Қўзғалувчан таянчлар (1.11-расм) иссиқлик қувурининг фақат оғирлигини қабул қилади ва унга қурилиш конструкциясида эркин силжишида имкон беради.

1.11-расм. қўзғалувчан таянчлар:


а-сирғанишли; б-катокли; в-роликли; 1-таглик; 2-таянч ёстиғи; 3-таянч цилиндри.
қўзғалувчан таянчлар иссиқлик тармоқларнинг турли ҳил ўтказилишида қўлланилади, фақат каналсиз ўтказишда ишлатилмайди.
қўзғалмас таянчлар (1.12-расм) иссиқлик қувурларни ички босим ва ҳарорат деформациясидан ҳосил бўладиган кучланишлар бўйича бир бирига боғлиқ бўлмаган қисмлар (участклар)га бўлиш учун ҳизмат қилади. Бу ҳолда кучланишларни тармоқ узунлиги бўйича ортиб боришнинг, жиҳозлар ва арматурага кўрсатадиган таъсирининг олди олинади. Қўзғалмас таянчлар одатда пўлат ёки темирбетондан ясалади.

1.12-расм. қўзғалмас таянчлар.


а-пўлатли юк кўтарувчи конструкцияли; б-хомутли; в-тўсиқли.
Пўлатли қўзғалмас таянчлар (1.12-расм, а,б) одатда пўлатли юк кўтарувчи конструкциялар (балка ёки швеллер) кўринишиги эга бўлиб, трубага пайвандланган тирчаклар орасида жойлаштирилади. Юк кўтарувчи конструкция камераларнинг қурилиш конструкцияларига қистириб қўйилади ёки мачта, эстакада ва ҳ.к. ларга пайвандланади.
Темир бетон қўзғалмас таянчлар (1.12-расм, в) тўсиқ кўринишига эга бўлиб, қувурлар каналсиз ўтқазилганда пойдеворларга, каналли ўтказилганда эса каналлар асосларига ва ёнмаларига ёки камераларга қистирилади.

Download 463,79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish