Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлиги Рашидов юсуф каримович


Маҳаллий истеъмолчиларнинг улаш тугунларининг жиҳозлари



Download 463,79 Kb.
bet15/47
Sana01.04.2022
Hajmi463,79 Kb.
#523401
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   47
Bog'liq
6.ўқув қўлланма

1.10. Маҳаллий истеъмолчиларнинг улаш тугунларининг жиҳозлари
Иссиқлик таъминотининг самарадорлиги биноларга кириш жойида, (абоненский вот) ташқи иссиқлик тармоклари билан махаллий иссиқлик истеъмолчиларига уланиш схемалари билан аниқланади.
Махаллий иситиш системалари иссиқлик тармоқларига боғлиқ ва боғлиқ бўлмаган схемалари билан уланади.
Боғлиқ бўлган схемаларда иссиқлик ташувчи иситиш ускуналарига иссиқлик тармокларидан тўғридан-тўғри келади. Фақат шу иссиқлик ташувчи, исиқлик тармоғида ва иситиш ускуналарида циркуляция қилади. Шунинг натижасида махаллий иситиш системаларидаги босим, ташқи иссиқлик тармоқларидаги босим тартиби билан аниқланади.
Боғлиқ бўлмаган системаларда иссиқлик тармоғидан келаётган сув иситгичга келади ва шу исиқлик совуқ сувни иситиб, махаллий иситиш системаларни тўлдиради. Тармоқдаги сув ва махаллий иситиш системасидаги сув иситиш юзалари билан бўлинган бўлиб, тармоқ ва иситиш системаси бир-бирига боғлиқ бўлмаган холда бўлинади. Иссиқлик тармоғига боғлиқ бўлмаган исиклик ташувчи биноларга кириш жойида махаллий иситиш ускуналарини иссиқлик тармокларидаги босимнинг ошиб ёки камайиб кетишидан химоя қилади.
Босимларнинг ўзгарилиши эса, иситиш асбобларини бузилишига ёки махаллий иситиш системаларининг сувсиз қолишига олиб келади.
Иситиш асбобларини ташки тармоқга боғлиқ бўлган схема билан уланиши I.7. расмнинг а, в, б, схемаларида кўрсатилган. Биноларга кириш жойида махаллий ускуналарнинг боғлиқ бўлган схемалари билан уланиши оддий ва арзон ускуналардан иборат бўлади.

I.15-расм. Махаллий иситиш ва иссиқ сув таъминоти системаларининг икки кувурли ташқи тармоққа уланиши.


Боғлиқ бўлган схемалар билан истеъмолчиларга уланишининг асосий камчилиги, иссиқлик ташувчининг босими махаллий истиш асбобларига таъсир қилади. Шунинг учун боғлиқ бўлган схемалар билан махаллий иситиш системаларига уланиши, исиклик тармоқларидаги босим иситиш асбобларининг чидамлилик босимидан ошиб кетмаслик шартларини бажарганда ишлатилади.


Чуянли радиаторлар 0,6 МПа гача чидамли босим учун ишлаб чиқарилади. Пўлатдан ясалган коллекторлар учун 1,0 МПа гача.
I.7-расм а схемасида ишлаб чиқариш корхоналарининг иссиқлик таъминоти иситиш асбобларига боғлиқ схемаси билан уланган. Агар тармоқ сувининг харорати 95С-105С дан ошмаса турар жой ва жамоат бинолари учун қўлланилади.
Бу схемалар буйича тармоқ суви иситиш асбобларига келади ва совуқгина сув эса қайтиш қувури орқали иссиқлик тармоғига қайтади.
Агар тармоқ сувининг узатиш қувуридаги харорати 95С-105С дан юқори бўлиб, узатиш ва қайтиш қувурларининг босим фарқи элеваторни ишлаши учун етарли (0,08-0,15 МПа) хисобланса, у холда иситиш асбоблари б схема буйича уланади.Бу схема буйича турар жой ва жамоат биноларидаги иситиш системалари уланади.
Схема “в” да элеваторнинг ишлаши учун етарли босим бўлмаса, у холда элеваторлар ўрнига насослар қуйилади. Насослар ишлатилишининг асосий камчилиги, унинг шовкин билан ишлашидадир. ”а” ва “б” схемалар буйича уланганда, махаллий иситиш системасида циркуляция тўхтаса, системадаги иситиш асбоблари ва қувурларнинг музлаб қолиш хавфи бўлиши мумкин.
Бу хол бўлмаслиги учун “в” схема бўйича циркуляция насоси уланади. Циркуляция насоси ёрдамида циркуляция бўлаётган сарфни созлаб туриш мумкин, бу эса иситиш мавсумининг илиқ вақтларига тўғри келиши, иситишни “вақти-вақти” билан микдорий созлашни талаб қилади.
Иссиқлик тармоғидаги иссиқлик ташувчи юқори босимда бўлса, махаллий иситиш системаси “г” боғлиқ бўлмаган система билан уланади. Бу схема билан мавзедаги алохида турган кўп қаватли биноларнинг уланишида, юқори қаватлардаги иситиш асбобларининг сув билан тўлмаслиги, иссиқлик тармоғидаги иссиқлик ташувчининг босими етарли бўлмаслигидадир. Махаллий иситиш системаси кенгайиш идиши билан бўлиши, ташқи тармоққа боғлиқ бўлмаган мустакил узининг гидростатик босимига эга бўлади. Иситиш ускуналарининг боғлиқ бўлмаган схемаси билан уланиши боғлиқ бўлган схемасига нисбатан қийинрок ва иссиқлик пунктларидаги ускуналарининг нархи анча юқори бўлади.
Махаллий исиқ сув таъминоти системалари иссиқлик таъминотининг очиқ системалари тармоққа тўғридан-тўғри уланади. Ёпиқ системалар иситгичлар ёрдамида уланади.
Очик системаларди I,7. д ,е,- схемалари кенг тарқалган бўлиб, аккумлятор идишлари билан ва уларсиз уланишлари кўрсатилган.
Иситиш мавсумида тармоқ суви узатиш қувурида 60С-150С гача, қайтиш қувурида эса 30-70С гача ўзгарилади. Иссиқ сув таъминоти кетаётган сув хисобий сув сарфидан кам бўлса, сув насос орқали аралаштиргичга берилади (д) схемаси.
Бу сув иссиқлик тармоғидан келаётган иссиқ сув билан аралашиб, юқори аккумуляторни тўлдиришга кетади. Иссиқ сув таъминотидан пастда жойлашган аккумулятор билан (е-схемаси) бўлган схемада, аккумляторга тўғридан тўғри иссиқлик тармоғидан тўлдирилади.
Бу аккумуляторни сув билан тўлдирилиши ва унинг ишлатилиши сарф созлагичи, дроссел шайба ва насосни ишлатиб юборувчи ускуналар ёрдамида бўлади.
I.16-расм. Махаллий иссиқ сув таъминоти системасини ташқи тармоққа уланиш схемаси.

Иссиқлик таъминотидаги ёпиқ системаларнинг махаллий иссиқ сув системаси ташқи тармоқга боғлиқ бўлмайди (I.8-расм).


Иссиқ сув таъминотининг иситгичи параллел уланишида, (а-схема) иситаётган тармоқ сувининг иситгичлар ўтаётгандаги сарфини харорат созлагичи орқали созланиб турилади. Иссиқ сув учун юкланма хисобий юкланма бўлади ва иситиш юкланмасига боғлиқ бўлмайди.
Бир боскичли иситгич тармоқ сувини тўла совута олмайди. Ундан ташқари бу схема бўйича иситишдан келаётган сувнинг харорати юқори (40-70С) бўлиб, иссиқ сув юкланмасининг бир қисмини ёпиш учун етарли хисобланса ва водопровод сувини 60С гача иситиш мумкин бўлса хам, лекин бу иссиқликлардан фойдаланилмайди.
Иссиқ сув таъминотидаги иситгич олдиндан ёкилган схема бўйича узатиш қувурига иситиш системасидан олдин иситгич уланади. Бу уланишда иссиқ сувга бўлган юкланмалар купайиб кетса, иситишга бўлган иссиқлик сарфлари эса анчага камайиб кетишига олиб келади.
Икки боскичли б-схемада иситгичларнинг кетма-кет уланишида, иситгичнинг иккинчи босқичи узатиш қувурига олдиндан ёқилган схема бўйича, биринчи босқичи эса қайтиш қувурига уланади. Тармоқ суви узатиш қувуридан иккинчи босқичга харорат созлагичидан ва сарф созлагичидан ўтиб бўлинади.Сарф созлагичдан кейин тармоқ суви иккинчи босқичдан ўтиб сув оқими билан аралашиб элеваторга қараб кетади.
Иситиш системасидан кейин иссиқлик ташувчи яна биринчи босқичга боради ва водопровод сувини иситиб, иссиқ сув системасига кетади. Водопровод суви олдин I боскичда, кейин иситгичнинг иккинчи босқичида (60С) иситилади.
Икки боскичли аралашган “в” схеманинг авзаллиги иситишга бўлган юкланма иссиқ сувга бўлган иссиқликга боғлиқ бўлмайди ва бу сарф созлагичи орқали эришилади.



Download 463,79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish