Миқдорий ростлаш иссиқлик ташувчисиинг узатиш қувуридаги доимий ҳароратида унинг сарфини ўзгартириш билан амалга оширилади.
Сифатли-миқдорий ростлаш бир вақтда иссиқлик ташувчисининг ҳарорати ва сарфини ўзгартириш йўли билан бажарлади.
Узлкукли ростлаш тизимни даврий равишда ўчириш орқали бажарилади, яъни иссиқлик ташувчисини узлукли ўзатииш йўли билан.
Сувли иссиқлик таъминоти тизимларини ростлаш режими кўп омилларга боғлиқдир. Улардан энг асосийлари бу иссиқлик юкланмалар ва абонентлар уланиш схемаларининг турларидир. Иссиқлик беришнинг ростланиши бир турдаги иссиқлик юкланмаларида анча соддалашади. Бундай ҳолларда фақат марказий ростлаш билан чегараланиш мумкиндир.
Иситиш юкланмасини марказий ростлаш, марказлаштирилмаган иссиқ сув таъминотига эга бўлган, иссиқлик таъминоти тизимларида қўлланилади. Бундай тизимларда иситиш асосий иссиқлик юкланмасидир. Марказий ростлаш ташқи ҳавонинг турли ҳил ҳароратларда бинонинг иситиш иҳтиёжларига талаб этилган иссиқликка мувофиқ амалга оширилади.
Сифатли ростлашда ҳисоблаш масаласи иссиқлик юкланмага кўра узатиш қувуридаги сувнинг ҳароратини аниқлашдан иборатдир. Бунда сувнинг сарфи бутун иситиш даври давомида доимий қолади.
Сифатли ростлашни ҳисоблаш учун қуйидаги ифодалардан фойдаланиш мумкин [3]:
- узатиш қувуридаги сувнинг ҳароратини
(1.18)
- иситиш қурилмасидан сўнг сувнинг ҳарорати
(1.19)
- биноларга киритиш жойидаги аралаштириш мосламасидан сўнг сувнинг ҳарорати
(1.20)
’-махаллий иситиш тизимидаги ҳисобий ҳароратли босим, оС;
t’o-иситиш асбобларидаги ҳисобий ҳароратли босим, оС;
’o–иссиқлик тармоғидаги сув ҳароратларининг ҳисобий фарқи, оС.
(1.18)(1.20) формулалардан сувнинг ҳарорати нисбий юкланма нинг функцияси эканлиги келиб чиқади. га 0 дан 1 гача қийматлар бериб, сув ҳароратининг тегишли қийматларини топиш мумкин. Бундай ҳароратли графикнинг умумий кўриниши бошланғич маълумотлар ’o=150оС, ’2,0 = 70оС, ’3 = 95оС, t1=18оС бўлганда 1.7-расмда кўрсатилган. Келтирилган график иситиш графиги дейилади.
Мисол 1. Ташқи ҳавонинг ҳарорати tТ=-15оС бўлганда узатиш ва қайтиш қувурларда тармоқ сувининг ҳарорати аниқлансин. Иситиш тизимини лойиҳалаш учун ташқи ҳавонинг ҳисобий ҳарорати tо=-26оС (Қорақолпоқ шахри). Ҳисобий ҳароратлар қуйидагича олинсин: ti=+18оС; ’1=150оС; ’2,0 =70оС; ’3 = 95оС.
Ечиш: Иситиш тизимининг иситиш асбобларидаги ҳарорат босимларининг ҳисобий қийматларини, тармоқ ва иситиш тизимидаги сувларининг ҳароратлар фарқини аниқлаймиз:
- иситиш асбоблари учун
- тармоқдаги сув учун
- иситиш тизимидаги сув учун
Ташқи ҳавони ҳақиқий ҳарорати tт=-15оС бўлганда (1.10 ) формула орқали иситишга иссиқликни нисбий сарфини аниқлаймиз
Топилган қийматларни (1.18) ва (1.19) формулаларга қўйямиз:
Ҳисоблаш натижалари 1.7–расмда кўрсатилган
Do'stlaringiz bilan baham: |