Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги “операцион тизимлар” модули бўйича



Download 1,74 Mb.
bet16/98
Sana25.02.2022
Hajmi1,74 Mb.
#270122
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   98
Bog'liq
Операцион тизимлар ИАТ МАЖМУА 23 04 2016

Инструментал дастурий таъминот

Инструментал дастурий таъминот – бу амалий дастурчилар деб номланадиган категориядаги мутахассислар учун иш қуролидир.


Инструментал дастурий таъминот – турли хилдаги, инсон фаолиятини турли соҳаларида ишлатиладиган дастурлар пакетларини ишлаб чиқишга мўлжалланган.
Амалий дастурчилар, нафақат маълумотларга ишлов бериш усулларини билишлари, балки дастурларни ишлаб чиқишни ҳам билишлари керак. Улар ахборот технологияларини аниқ қўллаш соҳалари – мухандислик соҳалари, математика, физика, нашриёт тизими, бухгалтерлик, тиббиёт ва х.к.соҳаларда яхши ўзаро боғланиши ёки яхши бирикиши лозим.
Оддий фойдаланувчилар бу гуруҳ дастурлари билан, қоида бўйича тўқнашмайдилар. Инструментал дастурлар гуруҳига қуйидаги дастурлар киради: турли алгоритмик тиллар трансляторлари (улар дастур матнини машина тилига ўтказади-таржима қилади) боғловчи редакторлар – улар дастурнинг алоҳида-алоҳида бўлакларини бир-бирига бирлаштириб, бутун ҳолатга келтиради:

  • Созловчилар (отладчиклар) –улар ёрдамида дастурни ёзишдаги йўл қўйилган хатоларни топилади ва бартараф қилинади.

  • Мутахассис интеграллашган мухити-ҳамма келтирилган компоненталарни дастур ишлаб чиқиш учун, ягона, қулай тизимга бирлаштиради.



Амалий дастурий таъминот
АДТ амалий дастурчи учун унинг фаолиятини натижавий мақсади бўлади ва бир вақтнинг ўзида фойдаланувчининг иш қуролидир. Аниқ соҳа мутахассиси, бир вақт ўзида маълумотларни қайта иш лаш соҳасида, ҳам мутахассис бўлишга мажбур эмас, у дастур тузишни билиши ҳам шарт эмас. Аммо у, компьютер билан ишлаш усул ва йўлларини, тизимли, айниқса амалий дастур вазифаси ва имкониятларини ўзининг муаммоли соҳаси учун билиши шарт.
Амалий дастурий таъминот, компьютерни ишлов бериш тизимларини, турли соҳалар масалаларини ечишга таъминлайди. Амалий дастур ёки илова- бу маълумотларга ишлов берувчи ахборот технологияларининг аниқ соҳа масалаларини ёки масалалар синфини ечишга мўлжалланган дастурдир. АТ ни қўллаш аниқ соҳаси-муаммоли соҳа дейилади.
Қуйида амалий дастурлар турлари келтирилади:

  • Матн мухаррирлари (редакторлари) – Word, Word Perfect, Tex ва кўпгина бошқалар турли босма хужжатларни-маълумотнома, ведомостлар, мақола, ҳисобот ва х.к.ларни тайёрлаш учун ишлатилади. График мухаррирла, улар ёрдамида турли расм, чизма, графика, диаграмма, иллюстрация ва шу билан бирга уч ўлчамли тасвирлар ишлаб чиқилади: Улар Paint, Adobe Photo Shop, Corel Draw, 3D Studio MS ва х.к.лар.

  • Электрон жадваллар-одатдаги жадвалларнинг электрон кўриниши бўлиб, уларнинг ёрдамида матн ва сонли маълумотни автоматик тарзда қайта ишланади. Улар – Lotus, Super Cale, Excel, Quattro Pro ва қатор шунга ўхшаш тизимлардир.

  • МБ – бир ёки бир нечта объектлар маълумотлари, хоссалари ва ўзаро боғланишлари ҳақидаги маълумотларни сақлашга мўлжалланган дастурий тизимлар.

  • Интеграллашган тизимлар, юқорида келтирилган махсус пакетларга ўхшаш компоненталарни, пакетнинг ҳамма ташкил этувчилари билан бирга ягона ўзаро боғланиш стилини тайъминлайдиган тизим ва шу билан бирга пакет турли компоненталари ўртасида қулай, самарали усулни ҳам таъминлайди. Хужжат айлануви тизимлари. Ўз ичига режалаштириш ва бошқариш инструментларини, хўжалик ва молия фаолиятини автоматлаштириш, маҳсулотларни ҳисобга олиш, турли ҳисоботларни тайёрлаш, девонхона хужжат алмашинуви, турли иш ёзишмалари ва х.к. инструментларни олган тизими (м-н., “СКАТ”, “Парус”, “Евфрат”).

  • Бухгалтерлик ва молия дастурлари, улар турли корхона ва ташкилотларнинг аналитик ва бухгалтерлик бўлимлари ишини автоматлаштириш имконини беради.

  • Корректорлар – ихтиёрий матн, хужжат ва ҳисоботларда имло қоидаларини текширишни таъминловчи дастурлар. Улар ҳамма замонавий бўғин кўчириш, орфографик ва тиниш бегилари қоидаларига амал қилади (“Орфо”, “Пропись” тизимлари).

  • Таржимон ва электрон луғатлар, бу дастурлар ёрдамида бир тилдан иккинчисига автомат тарзда таржима қилади. М-н, “Lingua Match. Corresponded” пакети иш ёзишмаларини 6 та тилда олиб бориш имконини беради. “Мультилекс Про” электрон луғати 2 млн рус ва инглиз сўзларини ўз ичига олган.

  • Шахсий менеджер ва органайзерлар. Бу дастурлар инсонга, турли маълумотлар: телефон рақамлар, адреслар, туғилган кунларни олган ён дафтарча ва турли учрашув, анжуманлар куни вақти ва х.к.лар белгиланган ёзув дафтарини ўрнини? Шахсий менеджер – бу дастур шахсий ва жамоа фаолиятини режаловчидир, ёки шахсий “будильник-эслатувчи” деса бўлади, яна бу “бир умрлик календарь”, почта дастури ва х.к.ларни ўз ичига олади. У шахсий ва иш маълумотларини ташкиллаштирувчидир. М-н: MS Outlook.

  • Таълим, ўргатувчи ва мультимедиали энциклопедиа дастурлари. Таълим дастурлари пакети турли фанлар: математика, чет тили, химия, биология ва х.к.лар бўйича индивидуал таълим бериш ва ўқитиш сифатини текшириш дастурларидан иборатдир.

  • Мультимедиа дастурлари-товуш ва видеомаълумотларни кўриш ва эшитишга ёрдами берадиган ва уларнияратиш, ёзиш ва тахрирлаш воситаларини ўз ичига олган.

  • Ўйин ва дам олишга ёрдам берадиган дастурлар.




Download 1,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish