Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
Гордеев А.В. Операционные системы//Учебное пособие, Москва: Изд.дом: "Питер", 2008, — 384 стр.
Олифер В.Г., Олифер Н.А., Сетевые операционные системы М:Питер 2006. 560 стр.
Andrew S. Tanenbaum, Albert S. Woodhull. Operating Systems: Design and Implementation, Third Edition. Prentice Hall. 2006 – 1080p.
Arash H. L., Mohammadreza M. Mobile Operating Systems and Programming.Andrew S. Tanenbaum. Distributed operating systems.
2-Маъруза. Операцион тизимнинг асосий функциялари. (2 соат)
Режа:
Операцион тизимларда жараёнларни бошқариш.
Операцион тизимларда хотирани бошқариш.
Файл бошқарув тизимлари.
Таянч иборалар: Жараён, “дастур”, “топшириқ” ижро жараёни, жараён ҳолати, жараён амаллари, асосий ва иккиламчи хотира, хотира иерархияси, процессор кеши, процессор регистри, мантиқий хотира, сегмент, фиксирланган бўлимлар, оверлейлик тузилиш, динамик тақсимланиш, свопинг, маълумотлар соҳаси, ўзак каталог, файл дескриптори, юкланиш, резервланган сектор.
2.1.Операцион тизимларда жараёнларни бошқариш
Операцион тизимларнинг ишини ўрганишда асосий тушунчалардан бири бўлиб, устида тизим аниқ амаллар бажарадиган асосий динамик объектлар сифатида олинадиган жараёнлар хисобланади.
Жараён тушунчаси.
Олдинги маърузуларда, ОТ тушунчасини қараб ўтганимизда, биз кўпинча “дастур” ва “топшириқ” сўзларини кўп ишлатдик. Масалан, хисоблаш тизими битта ёки бир нечта дастурни бажаради, ОТ топшириқни режалаштиради, дастурлар маълумотлар алмашади ва хоказо. Биз бу сўзларни умумий холда ишлатдик ва сиз хар бир аниқ холда нимани тушунаяпганингизни тахминан тасаввур қилар эдик. Аммо бир хил сўзлар ҳар хил холатда масалан, хисоблаш тизими ишлов бермайдиган статик холатдаги объектларни ҳам (масалан, дискдаги файллар) ва ижро жараёнидаги бўлган динамик холатдаги объектларни ҳам билдирар эди. Бу холат ОТ лар умумий хоссалари тўғрисида гапирганимизда, яъни унинг ички қурилмалари ва ўзини тутишига эътибор берилмаган холатда мумкин эди. Аммо энди замонавий компьютер тизимлари ишини деталлашган холда ўрганганимизда биз амалларни (терминологияни) аниқлашттиришимизга тўғри келади.
“Дастур ” ва “топшириқ” терминаллари статик, фаол бўлмаган (неактивний) объектларни тавсифлаш учун ишлатилади. Дастур эса, бажарилиш жараёнида динамик, фаол объектга айланади. Унинг ишлаши борасида компьютер турли командаларга ишлов беради ва ўзгарувчилар қийматларини ўзгартиради. Дастур бажарилиши учун, ОТ маълум сон оператив хотира ажратиши, унга киритиш чиқариш қурилмаларни ва файлларни боғлаши, яъни бутун ҳисоблаш тизими ресурслари хисобидан маълум қисмини резервлаб қўйиши керак. Уларнинг сони ва конфигурацияси вақт ўтиши билан ўзгариши мумкин. Бундай компьютер тизимлари ичидаги фаол объектларни тавсифлаш учун “дастур” ва “топшириқ” терминлари ўрнимга янги “жараён” терминини ишлатамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |