Масиҳнинг охирги кун азизлари черкови» деб номланган. Унинг тарафдорлари эса
шундан сўнг «Мормонлар» дейила бошланган.
Мормонлар эътиқодига кўра, америкаликлар исроил қабилаларидан келиб чиққан
ва қизил оқ танлилардан ташкил топган. Исо тирилганидан кейин оқ танлилар орасида
фаолият
олиб борган, лекин унинг черкови қизил танлилар томонидан вайрон қилинган.
Охирги оқтанлилар XVасрда яшаган Мормон билан унинг ўғли Моронидир. Лавҳларни
ана ўшалар кўмган ва уларни Смит топиб олган.
Смит 1831 йилда янги Қуддуснинг Киртландда (Огайо штати, АҚШ) қурилишига
доир ваҳий олганини айтган. Тарафдорлар сонини орттириш мақсадида мормонлар фаол
равишда миссионерлик билан шуғулланганлар.
Сиқувга олинган Мормонлар, Киртландни ташлаб Миссурига; у ерда ҳам айни
ҳолга дуч келгач эса Иллинойсга кўчишга мажбур бўлишади. 1840 йилда ботқоқзор
ўрнида Наву шаҳрини қуриб, ўз марказларини шу ерда ташкил этадилар.
Омадли кечган бир-икки йилдан кейин Смит «Мормон китоби»да акси ёзилган
бўлишига қарамасдан, янги бир «ваҳий»га асосланиб, кўпхотинлиликни тарғиб қилган ва
ўзи бу ишни бошлаб берган. Унинг бу фикрига жиддий қаршиликлар бўлган,
натижада
Смит укаси ва тарафдорлари билан қамоқхонага ташланган. Қисқа бир муддатдан кейин
улар маҳбуслар томонидан ўлдирилган.
Смитдан кейин мормонларга Брижман Янг бошчилик қилди. У ўлими ортидан 178
та хотин ва 49 та болани қолдириб кетди. Мормонлар Ютада «Буюк туз кўли» қирғоғида,
«Туз кўли шаҳри» ҳозирги Солт Лейк Сити шаҳрини қурганлар. Улар бу ерда жуда ҳам
кучайиб кетганлар ва улкан мормон ибодатхонасини барпо этганлар.
«Исо Масиҳнинг охирги кун азизлари» сифатида ўзларига баҳо берувчи
мормонларнинг эътиқод асослари Ж.Смит томонидан тартибга солинган. Черков бошлиғи
«раис» деб номланади.
Мормонлар Ота-Худо, Исо Масиҳ ва Муқаддас Руҳ билан боғлиқ эътиқодни тан
оладилар. Уларга кўра, Инжил Худонинг сўзидир, уни, хато қилмаслик
шарти билан
таржима қилиш мумкин. Мормон китоби ҳам Худонинг сўзидир. Исо Масиҳнинг қайта
тирилиш жойи Америка қитъасидир. Янги Қуддус Америкада қурилади; шахсан Исонинг
ўзи уни бошқаради, дунё янгиланади ва худди жаннатдек кўриниш олади. Исо минг
йиллик салтанат қуради ва унга имон келтирганлар, ёрдамчи бўлган (мормон) лар нажот
топадилар.
Улар чўқинтиришда сувга бўктириш усулини қабул қилганлар. Улуғликда олдинга
силжишни ва ҳатто, илоҳийликкача юксалишни эътироф қиладилар. Эътиқод асослари
орасида жой олган кўп хотинга уйланиш 1895 йилда В.Вудрафт
томонидан бекор
қилинган. Причащение яъни «Покланиш» маросими, сигарет ва ароқ ҳаром бўлгани
сабабли фақатгина нон ва сув билан амалга оширилади.
Мормонлар миссионерлик фаолиятини олиб борадилар ва ушбу фаолият бутун
дунёга тарқалганлигини ҳам айтиб ўтиш жоиз. Мормонлар наздида ҳар бир аъзо икки йил
миссонерлик қилиши керак. Миссионерлик фаолияти бугунги кунда 4000 дан ортиқ аёл ва
эркак мормон томонидан олиб борилмоқда. Уларнинг аксариятини ёшлар ташкил қилади
ва улар ўз ҳаётларини миссионерлик учун бағишлаган.
Бугунги кунда мормонлар дунёнинг 160 мамлакатида фаолият олиб бориб,
тахминан 30 минг черков ва 12 миллион издошларига эга.
Расмий христианлик
мормонларни «адашган оқим» сифатида эътироф этади.
3. Ислом дини доирасида юзадаги диний ҳаракат ва оқимлар. Баҳоийлик – XIX
асрда Эронда бобийлик йўналиши замирида вужудга келган диний йўналиш. Шерозлик
Сайид Али Муҳаммад (1819-1850) 1844 йилда Боб (арабча «эшик»), яъни янги даврга
«эшик» номини олиб, яқин орада «Худо элчиси»нинг намоён бўлиши,
кишиларга янги
даврнинг асосий қонунлари ва низомларини инъом этишини тарғиб қила бошлаган.
Бобнинг йирик издошларидан бири Мирза Ҳусайн Али Нурий (1817-1892) 1863
йилда Боб башорат этиб кетган худонинг элчиси унинг ўзи эканини эълон қилади ва
Баҳоуллоҳ, яъни «Аллоҳнинг жилоси» номини олади. Ушбу йўналишннинг номи ҳам
Баҳоуллоҳнинг номидан олинган.
Баҳоуллонинг «Китоби Ақдас» («Энг муқаддас китоб») ва «Китоби Иқон»
(«Мустаҳкам ишонч китоби») асарлари баҳоийлик таълимотининг асосларини ташкил
этади. Йўналиш асосчиси ўзига ислом дини эътиқодига кўра, оламларнинг Яратувчиси
бўлган «Аллоҳнинг жилоси» номини қабул қилган бўлса-да, баҳоийлар ақидасига кўра,
баҳоийлик мустақил дин, у бирор бир диндан ажралиб чиққан секта ҳам, мазҳаб ҳам эмас,
деб ҳисобланади.
Баҳоийлик Ҳиндистон, Уганда, Кения, Эрон, Миср, АҚШ, Канада каби қатор
мамлакатларда тарқалган. Ҳозирги вақтда дунёда баҳоийларнинг 9 та ибодат уйи, 200 га
яқин миллий ҳамда бир қанча маҳаллий диний мажлислари мавжуд. Баҳоийларнинг
умумий миқдори тахминан 6 миллион кишини ташкил этади.
Баҳоийлик таълимотига кўра:
−
барча динлар бир илдиздан пайдо бўлган ва пайғамбарлар биродар ҳисобланади;
−
Иброҳим, Мусо, Исо ва Муҳаммад пайғамбарлардан ташқари Будда, Зардушт,
Кришна, Боб ва Баҳоуллоҳ ҳам пайғамбар ҳисобланади. Баҳоийликда улар энг буюк 9 та
пайғамбар сифатида эътироф этилади;
−
худо ҳар минг йилда Ер юзига янги пайғамбар туширади;
−
жаннат ва дўзах, охират, шайтон ва фаришталар инкор қилинади;
−
ҳозирги барча динлар бир-бирини инкор қилади, шунинг учун ҳам, уларни
бирлаштириш ва инсонлар орасидаги турли фарқларни йўқотиш лозим. Баҳоийлар
даъвосига кўра, бундай бирлаштирувчилик вазифасини баҳоийлик бажариши лозим.
−
Ватан, миллат деган тушунчалар маънисиз ҳисобланади. Зеро, уларнинг фикрича,
Ер юзининг ҳамма жойи Ватан ҳисобланади.
Баҳоийликда руҳонийлар йўқ. Маҳаллий жамоаларни йилда бир маротаба 21
апрель куни яширин овоз бериш йўли билан сайланадиган 9 кишидан иборат Маҳаллий
диний мажлис бошқаради. Баҳоийлар йирик жамоаси мавжуд бўлган ҳар
бир давлатда
Миллий диний мажлис сайланади. Ўз навбатида Миллий диний мажлис вакиллари 9
кишидан иборат бўлган Умумжаҳон Адолат Уйи аъзоларини сайлайдилар. Ҳар беш йилда
сайланадиган Умумжаҳон Адолат Уйи умумжаҳон баҳоийлар жамиятининг фаолиятини
бошқариб боради.
Баҳоийликда ҳар бири 19 кунлик 19 ойдан иборат бўлган диний тақвим қабул
қилинган. Ҳар 19 кунда жамоанинг барча аъзолари ибодат қилиш, жамоа билан боғлиқ
ишларни муҳокама қилиш, ўзаро биродарлик алоқаларини мустаҳкамлаш учун
йиғиладилар.
Кунига уч марта Исроилнинг Акка шаҳрига қараб ибодат қилинади. Умумий
ибодат дуо ўқиш, медитация ҳамда баҳоийликнинг асосий китоблари ва жаҳон динлари
муқаддас китобларидан матнлар ўқиш орқали амалга оширилади. Ҳар йили 2 мартдан 20
мартгача баҳоийлар кун чиқардан кун ботгунга қадар овқат ва сувдан ўзларини тийиб,
рўза тутадилар.
Баҳоийларнинг муқаддас ибодатхонаси Акка шаҳрида жойлашган. Хайфа шаҳри
муқаддас шаҳар ҳисобланиб, дунё баҳоийларининг зиёратгоҳи ҳисобланади. Бу ерда Боб
ибодатхонаси, 1957 йилда баҳоийликнинг раҳбарлик органи
сифатида ташкил этилган
Умумжаҳон Адолат Уйининг қароргоҳи жойлашган.
Do'stlaringiz bilan baham: