кунда республикамизда «Иегов шоҳидлари»нинг 1 та ташкилоти расман рўйхатга
олинган.
«Иегов шоҳидлари» миссионерликка катта эътибор беради. Жамоа пайдо бўлган
даврдан бошлаб, асосан уйма-уй юриш ва адабиётлар тарқатиш билан ўз издошларини
кўпайтиришга ҳаракат қилади. Айрим маълумотларга кўра, ҳозирги кунда иеговочи
миссионерларнинг сони 700 мингдан ортиқ кишини ташкил этади. Жамоа раҳбарияти
томонидан миссионерларни тайёрлаш ишларига катта аҳамият берилади. АҚШнинг Нью-
Йорк шаҳрида, жамоанинг бош офиси билан бир жойда «Галаад» номли миссионерлар
тайёрлаш маркази мавжуд. Ушбу марказда ташкил этилган беш ойлик курсларда бутун
дунёдан келган миссионерлар таҳсил олишади.
Миссионерлик фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлаш ва адабиётларни нашр
этиш учун «Қўриқчи минора», «Библия» ва «Рисолалар жамияти» тузилган. Ушбу жамият
корпорация деб аталиб, бош қароргоҳи ташкилот асосий биноси билан бир жойда,
АҚШнинг Бруклин шаҳрида жойлашган. Корпорацияни етти директордан иборат
бошқарув кенгаши бошқаради ва улар корпорация президентини сайлайдилар.
Ҳозирги кунда «Иегов шоҳидлари» 230 дан ортиқ мамлакатда фаолият олиб боради
ва дунё бўйича 111 та минтақавий ваколатхоналарга эга.
Иеговчилар миссионерликни ўзига хос тарзда ва тизимли ташкил этганлар.
Мутахассислар фикрича, «Иегов шоҳидлари» ўз тарафдорларини шакллантиришда жалб
этишнинг 80 дан ортиқ усулидан фойдаланадилар. Жумладан, улар ўз даъватчиларининг
овоз оҳангларида тинчлантириш ва меҳр туйғулари бўлишига алоҳида эътибор берадилар.
Иеговчилар миссионерликни:
−
ўз қарашларига заррача бўлса ҳам қизиқиш билдирган одамларни қидириб топиш
ва сўнг уларни таълимотни қабул қилишга тайёрлаш;
−
даъват қилинаётган одамнинг онгига «Библия» курслари ва унинг матнини
ўрганиш орқали диний таълимотни сингдириш;
−
прозелитларни сув билан чўқинтириш;
−
уларни миссионерлик фаолиятига тайёрлаш каби тўрт босқичда амалга
оширадилар.
Иеговчиликнинг ўзига хос жиҳатларидан яна бири шуки, унда ҳар бир аъзо
миссионерлик фаолиятида қатнашиши шарт. Жумладан, жамоа раҳбарияти томонидан ҳар
бир аъзо ойига 10 соатдан 150 соатгача миссионерлик фаолиятига сарфлашлари талаб
қилинади. Жамоа аъзолари қанча кўп вақтларини миссионерликка сарфлаганларига қараб
ташкилот иерархиясида кўтарилиб боради. Сўнгги пайтларда иеговчилар мактаб
ўқувчилари ва ёшлар орасида тарғибот ишларини олиб боришга интилиш кучли намоён
бўлаётганини таъкидлаш зарур. Ана шундай мақсадли фаолият натижасида иеговочилар
сони йилдан-йилга ортиб бормоқда.
Маълумотларга кўра, ҳозирда иеговочилар сони дунё бўйича қарийб 7 миллионни
ташкил этади. Уларнинг бош ташкилоти томонидан адабиётлар нашр этиш, черковлар
фаолиятини таъминлашга кетадиган сарф-харажатлардан ташқари миссионерларнинг
кундалик харажатларига йилига 100 миллион АҚШ долларига яқин маблағ сарфланади.
Do'stlaringiz bilan baham: