Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги омонов акром



Download 2,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/176
Sana19.05.2022
Hajmi2,63 Mb.
#604476
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   176
Bog'liq
Дарслик ПКБ Омонов Каралиев 30 11 2011

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


141 
6 – БОБ
ИНФЛЯЦИЯ
 
 
6.1. Инфляциянинг моҳияти ва турлари 
 
Муомалада қоғоз пуллар ва танга пулларнинг мавжудлиги инфляцияни 
вужудга келтирувчи иқтисодий категориялардан бири ҳисобланади. 
“Инфляция” термини – лотинча сўздан олинган бўлиб – “
шиширилган”, 
“бўрттирилган”, “кўпчиган” 
каби маъноларни англатади. Инфляциянинг 
иқтисодий моҳияти муомаладаги нақд пулларнинг сотиб олиш қобилиятини 
пасайиши, товарлар ва хизматларнинг баҳосини ўсиб боришини англатади.
Инфляция сўзи биринчи марта америкалик иқтисодчи А.Делмар 
томонидан 1864 йилда иқтисодий оборотга киритилди. Бунга АҚШ Федерал 
ҳукумати 1861 – 1865 йилларда мамлакат фуқаролар уруши даврида 
давлатнинг харажатларини қоплаш мақсадида муомалага жуда катта 
миқдорда қоғоз пулларни эмиссия қилиши сабаб бўлди. Ғарбий Европа 
мамлакатлари иқтисодий адабиётларида инфляция термини биринчи жаҳон 
урушидан кейин, собиқ иттифоқ адабиётларида эса 1920 йилларнинг 
ўрталаридан кенг миқёсда пайдо бўлди. 
Бироқ, шуни таъкидлаш жоизки, инфляция натижасида пулларнинг 
қадрсизланиши, уларнинг тўлов қобилиятининг пасайиши каби муаммолар 
тарихан қоғоз пуллар муомалага чиқарилиши ва тангаларнинг зарб қилиши 
давридан бошланган. Дастлабки даврларда инфляциянинг вужудга 
келишининг асосий сабабларидан бири, ҳукумат томонидан иқтисодиётга 
ҳаддан ортиқча сифати ва оғирлиги талаб даражасидан паст бўлган ҳақиқий 
қийматга эга бўлмаган танга пуллар муомалага чиқарилиши ҳисобланади. 
Масалан, Қадимги Грецияда милоддан аввалги VI асрда металл тангаларнинг 
таркибида қимматбаҳо металларнинг ҳажмини ярмидан кўпроғини оддий 
металларга, яъни ҳақиқий қийматга эга бўлмаган металларга алмаштирилди. 


142 
Худди шу ҳолат Рим Императорлари томонидан ҳам амалга оширилди. Ўрта 
асрларга келиб, кўпчилик давлатларнинг ҳукумдорлари кумуш тангаларни 
мис тангаларга, кейинчалик оддий алюмин металларга алмаштирди. Бу 
жараён ҳукуматга қимматбаҳо металларни тежаш эвазига мамлакат 
хазинасига жуда катта бойлик сифатида қабул қилинди. Бироқ, пулларнинг 
тўлов қобилиятини пасайиши ва қадрсизланишига олиб келди. 
Муомалада қоғоз пулларнинг пайдо бўлиши натижасида танга – пул 
билан боғлиқ инфляция муаммоси қоғоз – пулга ўз ўрнини бўшатиб беради. 
Давлатнинг буржуазия бошқариш тузумининг вужудга келиши даврида ўрта 
асрларда пул муомаласида пайдо бўлган муаммоларни барқарор пул 
тизимини ташкил этиш орқали бартараф этишга уринишлар бўлди.
XVIII – XIX асрларда ва XX асрнинг бошларида биринчи жаҳон 
урушига қадар инфляция муаммоси айрим мамлакатларда мавжуд бўлиб, 
даврий характерга эга эди. Масалан, инфляция муаммоси Францияда – 1789 – 
1791 йилларда Буюк француз революцияси даврида, Англияда Наполен 
билан уруш даври – XIX асрнинг бошларида мавжуд эди. Олтин 
монометаллизм тизими жорий этилган мамлакатларда узоқ йиллар давомида 
барқарор пул тизими амал қилди.
Биринчи жаҳон уруши даврида олтин монометаллизм тизимининг 
барбод бўлиши ва қоғоз пулларнинг олтин тангаларга қатъий белгиланган 
курс асосида айирбошланиши бекор қилиниши натижасида давлат ўзининг 
инфляцияга қарши курашиш механизмидан маҳрум бўлди. Шу даврдан 
бошлаб, инфляция иқтисодиётда доимий характерга эга бўлган ва кенг 
қамровли муаммо сифатида барча мамлакатларда намоён бўла бошлади. 
Инфляциянинг моҳияти иқтисодий адабиётларда турли иқтисодчи 
олимлар томонидан турлича талқин этилади. Хусусан, К.Р.Макконнелл, 
С.Брю ва К.Эклунд инфляцияни иқтисодиётда баҳоларнинг ўртача 


143 
кўтарилиши сифатида
30
, П.Хейни эса пулнинг сотиб олиш қобилиятининг 
пасайиши ёки қийматининг йўқолиши эканлигини таъкидлайдилар
31
.
Марказлашган иқтисодиёт шароитида инфляцияни вужудга келиши 
1930 йилларда муомалага ҳаддан зиёд қоғоз ва танга пулларни чиқарилиши 
натижасида иқтисодиётнинг “пул каналлари” тўлиши юз беради, бу ўз 
навбатида инфляцияга олиб келиши таъкидланди, 1940 йилларда эса 
инфляциянинг сабаби иқтисодиётда қоғоз пуллар тўлов воситасини 
бажариши ҳар қандай ҳолатда инфляцияни келтириб чиқаришини эътироф 
этишди, 1950 йилларда инфляцияни келиб чиқишининг асосий сабаби 
сифатида унинг етарли даражада олтин ва бошқа моддий қимматликлар 
билан таъминланмаганлиги эканлигини қайд этдилар. 
1960 йилларда иқтисодчи олимлар инфляция мураккаб, кўп омилли 
ижтимоий – иқтисодий жараён эканлигини, уни ташқи ва ички омиллар 
таъсир қилиши натижасида вужудга келадиган иқтисодий категория 
сифатида баҳоладилар. 
Инфляциянинг иқтисодий моҳиятига қатор хорижий ва маҳаллий 
олимлар ўзларининг фикрларини билдирган. Хусусан, Россия иқтисодчи 
олимлари В.А.Щегорцов ва В.А.Таранлар “Инфляция – бу товарлар ва 
хизматлар сифати ва истеъмол қиймати ўзгармаган ҳолда уларнинг баҳосини 
ўсиб боришидир, бу жараёнда пулнинг қадри пасайиб боради.”
32
, дея 
таъкидлайдилар.
Мамлакатимиз иқтисодчи олимларидан, профессор Ш.Абдуллаева 
инфляциянинг иқтисодий моҳиятига: “Инфляция сўзининг иқтисодий 
моҳияти –муомалада мавжуд бўлган товарлар ва уларнинг баҳосига нисбатан 
кўп пул чиқариш деган маънони англатади” дея таъриф беради
33
.
30
Макконнелл К.Р., Брю С.Л. Экономикс: Принципы, проблемы и политика. В. 2 т.: Пер. с англ. 11 – го изд. 
Т. I. –М.: Республика, 1992. С. 163.
31
Хейне П. Экономической образ мышления. –М.:, 1991. С.484.
32
Деньги, кредит, банки: Учебник для вузов. Под. ред. проф. Щегорцова В.А. –М.:ЮНИТИ – ДАНА, 2005. –
С. 81. 
33
Абдуллаева Ш.З. Пул, кредит ва банклар. –Т.: “Иқтисод – молия”, 2007, 71 – б.


144 
Гувоҳи бўлганимиздек, инфляциянинг моҳиятига турлича фикрлар 
билдирилган. Фикримизча, 

Download 2,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   176




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish