биринчи сабаб –
мамлакатда бозор
механизмларининг тўлиқ жорий этилмаслиги, давлатнинг бюджет
даромадлари ва харажатлари устидан монопол тартибини жорий этиши
ҳисобланади. Бунда давлат бюджетининг даромадларидан ортиқча бўлган
харажатлар, яъни бюджет тақчиллиги муомалага қўшимча пуллар чиқариш
йўли билан қопланади. Бюджет тақчиллигини қоплаш учун муомалага
чиқарилган пуллар товар моддий қийматликлари билан таъминланмаганлиги
оқибатида мамлакатда инфляция даражасининг ортишига олиб келади.
Иккинчи сабаби –
асоссиз равишда иш ҳақи ва бошқа тўловларнинг
оширилиши, ушбу тўловлар давлат бюджети харажатлари таркибида қўзда
тутилмаган бўлса, муомалага қўшимча эмиссия ҳисобига амалга оширилади.
Бунинг натижасида иқтисодиётда товарлар ва хизматларнинг баҳоси ошади
ва инфляция даражаси ортиб боради.
150
Учинчи сабаби –
мамлакатда ишлаб чиқарилаётган товарларнинг
экспорт қилиш даражасининг пастлиги ва импорт даражасининг юқорилиги
билан ифодаланади. Мамлакатга кириб келаётган импорт товарлар ҳисобига
хорижий валюталарнинг четга оқиб кетиши юз беради, натижада мамлакатда
ишлаб чиқарилаётган товарлар нафақат ташқи эҳтиёжларни, балки ички
эҳтиёжларни қондиришга ҳам хизмат қилмай қўяди. Бунинг оқибатида
миллий валютанинг сотиб олиш қобилияти таборо салбийлашиб, инфляция
даражаси ортиб боради.
Юқорида таъкидланган инфляцияни келтириб чиқарувчи омиллар
фақат бизнинг давримизгагина хос бўлган ҳолат бўлмасдан, ушбу ҳолатлар
турлича кўринишда узоқ тарихда ҳам мавжуд бўлган.
6.3. Инфляциянинг ижтимоий – иқтисодий оқибатлари
Иқтисодиётда инфляциянинг вужудга келиши мамлакатнинг барча
жабҳаларида ижтимоий – иқтисодий жиҳатдан салбий ҳолатларни келтириб
чиқаради. Иқтисодчи олимлар ва мутахассисларнинг фикрича, мамлакатда
судралувчан инфляция иқтисодиёт ривожига кучли салбий таъсир
кўрсатмайди. Одатда иқтисодиётда инфляция даражаси йиллик 12 – 14
фоиздан ортгандан сўнг унинг салбий таъсири сезилади. Инфляциянинг
салбий ижтимоий – иқтисодий оқибатлари сифатида қуйидагиларни
таъкидлаш мақсадга мувофиқ.
1.Аҳоли ва корхоналарнинг номинал даромадлари ҳажми ортиб
борсада реал даромадлари пасаяди.
Натижада аҳолининг турмуш даражаси
пасаяди, уларнинг йиллик олаётган даромадларининг реал қиймати пасайиб
боради. Корхоналарда хомашё ва ишлаб чиқариш харажатлари ортиб боради,
бунинг натижасида уларнинг молиявий ҳолати ёмонлашади.
2.Мамлакатнинг бойлик ва даромадлари бир гуруҳ кишилар ўртасида
қайта тақсимланади.
Кредиторлар бу борада ютадилар, дебиторлар эса
ютқазадилар. Дж.Миллнинг фикрига кўра «Барча товарларнинг баҳоси
151
сурункали ўсиб бориши, бошқача сўз билан айтганда пулнинг сотиб олиш
қийматининг тушиб кетиши, кимгадир иқтисодий жиҳатдан келтирадиган
фойдаси қўшимча ишлаб чиқариш ҳисобидан эмас, балки кимнингдир
ҳисобидан амалга ошади»
35
.
3.Пулнинг моддий бойликка алмаштириш
жараёни тезлашади. Аҳоли ўз
ихтиёридаги пулларга товар, кўчмас мулк, қимматбаҳо буюмларни,
шунингдек, барқарор хорижий валюталарни сотиб олишга бўлган иқтисодий
қизиқиш ортиб боради.
4.Узоқ муддатли инвестицияларга йўналтириладиган
маблағлар
камайиб боради ва охир оқибат тўхтайди. Чунки, инвестициялар ҳисобидан
келгусида олинадиган даромадлар ўз қадрини йўқотган пулларда олинади.
5.Аҳолининг барча шаклдаги пул жамғармаларининг
(омонат, нақд пул,
облигация, қимматли қоғозлар ва бошқалар) қиймати тушиб кетади.
Шунингдек,
корхоналарнинг
жамғармалари,
асосан
амортизацион
фондларининг қиймати инфляция таъсирида тушиб кетади ва асосий
воситаларни янгилаш ҳамда реконструкция қилишга имконият қолмайди.
6.Омонатлар бўйича фоизлар миқдорининг тушиб кетиши
. Фоизлар
номинал кўринишда ўсиши мумкин, лекин реал қиймати пасайиб боради.
Натижада аҳолининг банклардаги омонатларининг ҳажми пасайиб,
маблағларнинг банкдан ташқари оборотининг ҳажми ортиб боради.
7.Микроиқтисодий
даражада
ишлаб
чиқаришга
бўлган
манфаатдорлик йўқолади,
бунинг натижасида корхонада янги илмий
техникани жорий этиш даражаси тушиб кетади. Ишчиларнинг меҳнатини
рағбатлантириш пасаяди.
8.Миллий даромадни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш жараёнлари
марказлашади.
Миллий валютанинг қадрини пасайиши натижасида
муомалада хорижий валюталарнинг иштироки ортиб боради. Мамлакат
иқтисодиётини бошқаришда қийинчиликлар вужудга келади.
35
Милль Дж. С. Основы политической экономики. –М.: Прогресс, 1992. –Т.2. –С. 309.
152
9.Иқтисодий
маълумотларнинг
ҳаққонийлиги
,
ишончлилиги,
барқарорлигига шубҳа туғилади. Натижада аҳолининг давлат томонидан
олиб бораётган макроиқтисодий сиёсати ва пул – кредит тизимига ишончи
пасаяди.
Do'stlaringiz bilan baham: |