137
Бобга оид тестлар
Мамлакатда пул тизимининг асосини нима ташкил этади?
А. Марказий банк.
Б. Тижорат банклари.
Б. Миллий валюта.
Г. Кредит муассасалари.
Пул тизимининг элементлари қайси бири нотўғри келтирилган?
А. Пул бирлиги.
Б. Баҳо масштаби.
В. Валюта курси.
Г. Пулнинг турлари
Пул тизими таркибида қайси бири асосий элемент ҳисобланади?
А. Пул бирлиги.
Б. Баҳо масштаби.
В. Пул тизимини ташкил этиш тамойиллари.
Г. Пулнинг турлари
Пул тизими неча турдан иборат?
А.Битта турдан.
Б.Иккита турдан.
В.Учта
турдан
.
Г.Тўртта турдан.
Метал пуллар тизими ўз таркибига:
А.биметллизм ва монометаллимзни олади;
Б. – кредит пуллар тизимини олади;
В. – қоғоз пуллар тизимини олади;
Г. – танга пуллар тизимини олади.
Пул тизимининг биметллизм шакли ҳукм сурган давр қандай даврга
тўғри келади?
А. XV – XVI асрларга тўғри келади.
Б. XVI – XVII асрларга тўғри келади.
В.XVII – XVIII асрларга тўғри келади.
Г. XVIII – XIX асрларга тўғри келади.
Қачондан бошлаб олтин халқаро валюта муносабатларида асосий
роль ўйнай бошлади?
А.XIX асрда тўлиқ ва XX асрнинг бошларигача.
Б.XVIII асрда тўлиқ ва XIX асрнинг бошларигача.
В.XVII асрда тўлиқ ва XVIII асрнинг бошларигача.
Г.XVI асрда тўлиқ ва XVII асрнинг бошларигача.
138
Қандай давр олтин стандартининг ривожланган даври ҳисобланади?
А. 1875 – 1890 йилларга тўғри келади.
Б. 1895 – 1920 йилларга тўғри келади.
В. 1920 – 1930 йилларга тўғри келади.
Г. 1880 – 1914 йилларга тўғри келади
.
Монометаллизм таркибига киритилган стандартлар қандай
жавобда тўлиқ ва тўғри келтирилган?
А. Олтин танга, олтин қуйма ва олтин девиз стандарти.
Б.
Олтин танга, банкнот ва олтин девиз стандарти.
В. Хазина билетлари, олтин қуйма ва олтин девиз стандарти.
Г. Олтин танга, кумуш қуйма ва олтин девиз стандарти.
Қоғоз – кредит пул тизими шароитида муомалада амал қиладиган
пуллар қандай жавобда тўлиқ келтирилган?
А. Кредит билетлари (банкнотлар),
пул чеклари, электрон–пластик
карточкалар, ҳисоб рақамларда ёзув шаклида.
Б.
Кредит билетлари (банкнотлар),
тангалар, электрон–пластик
карточкалар, ҳисоб рақамларда ёзув шаклида.
В. Кредит билетлари (банкнотлар), тангалар, пул чеклари, электрон–
пластик карточкалар, ҳисоб рақамларда ёзув шаклида.
Г. Кредит билетлари (банкнотлар), тангалар, пул чеклари, ҳисоб
рақамларда ёзув шаклида.
Ўзбекистонда 1991 – 1993 йилларда нима учун мустақил пул –
кредит сиёсатини амалга оширишнинг имкони йўқ эди?
А. Банк тизими ривожланмаган эди.
Б. Муомалада собиқ иттифоқ ва Россия рубллари етишмаганлиги
сабабли.
В. Миллий валюта жорий этилмаганлиги туфайли.
Г. Пул – кредит сиёсати ишлаб чиқилмаган эди.
Ўзбекистон Республикаси пул тизимини шартли равишда нечта
босқичга ажратиш мумкин?
А. 2 та.
Б. 3 та.
В. 4 та.
Г. 5 та.
Ўзбекистон пул тизимининг ташкил топишини биринчи босқичи
қайси даврни ўз ичига олади?
А. 1991йил сентаябрдан 1994 йил июлгача бўлган давр.
Б. 1993 йил ноябрдан 1994 йил 1 июлгача бўлган даврни.
В. 1994 йил 1 июлдан 1994 йил 31 июлгача бўлган даврни.
Г. 1991 йил сентябрдан 1993 йил ноябргача бўлган даврни.
139
Оралиқ «сўм купон»лар қачон муомалага киритилди?
А. 1993 йил 1 январдан.
Б. 1993 йил 1 октябрдан.
В. 1993 йил 15 ноябрдан.
Г. 1994 йил 1 июлдан.
Оралиқ «сўм купон» муомалада қачонгача тўлов воситасини
бажарди?
А. 1994 йил 1 июлгача.
Б. 1994 йил 1 августгача.
В. 1994 йил 1 январгача.
Г. 1995 йил 31 июнгача.
Миллий валюта сўм ва оралиқ «сўм купон»лар қандай нисбатда
алмаштирилди?
А. 1:500
Б. 1:1000
В. 1:1500
Г. 1:2000.
Ўзбекистон худудида қандай даврда уч турдаги валюта муомалада
тўлов воситасини бажарди?
А. 1993 йил ноябр.
Б. 1994 йил июль.
В. 1993 йил декабр.
Г. 1994 йил сентябр
Собиқ Иттифоқ республикалари қайси пайтдан бошлаб миллий
валюталарни муомалага кирита бошлади?
А. 1993 йил июл – август.
Б. 1992 йил январ – феврал.
В. 1992 йил май – июн.
Г. 1992 йил июл – август
Россия Федерациясининг янги намунадаги банкноталари тўлов
воситаси сифатида амал қилиши қачон бекор қилинди?
А. 1994 йил 1 июлдан.
Б. 1994 йил 15 апрелдан
.
В. 1993 йил 15 ноябрь.
Г. 1991 йил август.
Қуйидагидлардан қайси бири Ўзбекистон пул тизими элементлари
ҳисобланмайди?
А. – пул бирлиги сўм;
140
Б. – баҳо масштаби талаб ва таклиф асосида белгиланади;
В. – Марказий банк пул муомаласини тартибга солинади;
Г. – қатъий белгиланган валюта курси.
Do'stlaringiz bilan baham: