Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги омонов акром



Download 2,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet127/176
Sana19.05.2022
Hajmi2,63 Mb.
#604476
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   176
Bog'liq
Дарслик ПКБ Омонов Каралиев 30 11 2011

даромад ва харажатлари
Кредит 
уюшмаларини фоизли ва фоизсиз даромад ва харажатларга гуруҳлаш 
мумкин.
Кредит уюшмаларининг фоизли даромадлари уларнинг рискли 
операциялари 
ҳисобидан 
шакллантирилади. 
Кредит 
уюшмалари 
даромадларининг асосий улуши уларнинг кредит операциялари ҳисобидан 
шакллантирилади. Фоизли ва фоизсиз даромадлар уюшма балансининг 
пассив ҳисобварақларида ҳисобга олиб борилади, барча даромадлар ҳар ойда, 
чоракда ва ҳисобот йилининг охирида уюшманинг тегишли ҳисоб 
варақларига (31206 – Соф фойда (зарар) (актив – пассив)) кредитлаш орқали 
ёпилади.
Кредит уюшмаларининг 
харажатлари
уларнинг пассив операциялари 
натижасида вужудга келади. Харажатларнинг асосий улуши ресурсларни 
жалб қилиш (фоизли харажатлар) ва уюшма ходимларига иш ҳақи бериш 
(фоизсиз харажатлар)га тўғри келади.
Фоизли ва фоизсиз харажатлар уюшма балансининг актив 
ҳисобварақларида ҳисобга олиб борилади, барча харажатлар ҳар ойда, 
чоракда ва ҳисобот йилининг охирида уюшманинг тегишли ҳисоб 
варақларига (31206 – Соф фойда (зарар) (актив – пассив)) дебетлаш орқали 
ёпилади.


300 
14.2. Ломбардлар ва уларнинг ташкил топиши
 
Ломбардлар – 
ихтисослашган тижорат ташкилоти бўлиб, асосий 
фаолияти фуқароларнинг ҳаракатдаги мулклари гарови остида, қисқа 
муддатли кредитлар бериш ва буюмларни сақлаш билан шуғулланади.
 
Ломбардларнинг ихтисослашганлик даражасига қараб буюмлар, олтин 
буюмлар ва автоуловлар гаров сифатида қабул қилинади. Буюмлар 
томонларнинг ўзаро келишуви асосида баҳоланади. Ломбард ва кредит 
олувчи шахс ўртасида тузилган шартнома асосида кредит берилади. 
Дастлабки ломбардлар XV асрларда Франциянинг Ломбард шаҳрида 
савдогарлар томонидан ташкил этилган. Ҳозирги кунда амалиётда 
қўлланилиб келинаётган “ломбард” термени шу тариқа пайдо бўлган. 
Ломбардларнинг ўзига хос хусусиятларидан бири шундаки, ушбу 
муассасалар мижознинг эҳтиёжи учун зарур бўлган суммани жуда тез 
фурсатда бериш имкониятига эгалигидир. Бунда ломбард ва қарз олувчи 
ўртасида, кўпчилик ҳолларда қимматбаҳо буюмлар гаров сифатида 
фойдаланилади. Ломбард ташкилоти берилган кредит учун ундирилиши 
лозим бўлган фоиз тўловини, кўпчилик ҳолларда, олдиндан кредит 
суммасидан чегириб қолади.
Ломбард кредит учун ҳисобланадиган фоиз суммалари қуйидаги 
тартибда ҳисобланади.
Масалан, кредит суммаси – 1,0 млн сўм, ойлик фоиз тўлови – 3 %, 
кредитдан фойдаланиш муддати – 20 кун.
Кредит суммасидан келиб чиқиб, ушбу кредит суммасига нисбатан 
тўланадиган фоиз тўлови қуйидагича аниқланади: 1000000*0,003*20=60000 
сўм. 
Ўзбекистонда ломбардлар банк тизимининг иккинчи поғонасидаги 
кредит муассасалари таркибига киради. Бироқ, уларнинг фаолиятини 
рўйхатдан ўтказиш ва лицензиялаш вазифаси Ўзбекистон Республикаси 
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 17 сентябрдаги 402 – сонли “Ўзбекистон 


301 
Республикаси ҳудудида ломбардларни рўйхатдан ўтказиш ва улар 
фаолиятини лицензиялаш масалалари тўғрисида”ги Қарорига асосан 
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги зиммасига юклатилган.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Тошкент шаҳрида 
жойлашган ломбардларни давлат рўйхатидан ўтказади; 
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги ва вилоятлар адлия 
бошқармалари тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси ва 
вилоятлар ҳудудида жойлашган ломбардларни давлат рўйхатидан ўтказади. 
Ломбардлар 
давлат 
рўйхатидан 
ўтказилганлиги 
учун 
қонун 
ҳужжатларида тўлов кунида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт 
баравари миқдорида давлат божи тўлайдилар. 

Download 2,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   176




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish