Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги омонов акром


Кредит уюшмалари пассив операциялари



Download 2,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet125/176
Sana19.05.2022
Hajmi2,63 Mb.
#604476
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   176
Bog'liq
Дарслик ПКБ Омонов Каралиев 30 11 2011

Кредит уюшмалари пассив операциялари 
– бу маблағларни жалб 
қилиш билан боғлиқ операцияларидир. Кредит уюшмалари маблағларни 
пай 
бадаллари, муддатли ва жамғарма депозитлар, бошқа молиявий 
муассасалардан кредит
сифатида жалб қилиши мумкин. Шунингдек, кредит 
уюшмаларининг даромад ва фойдани шакллантириш билан боғлиқ 
операцияларини ҳам уларнинг пассив операциялари сифатида таснифлаш 
мумкин.
Кредит уюшмаларини ташкил этишнинг асосий пассив операциялари 
ва уларни ташкил этишнинг талабларидан бири устав капиталини 
шакллантириш ҳисобланади. Кредит уюшмалари пай бадаллари (устав 
капитали) унинг таъсисчилари томонидан шакллантирилади. Тошкент 
шаҳрида ташкил этилаётган кредит уюшмалари устав фондининг энг кам 
миқдори 100 минг Евро эквивалентида, бошқа ҳудудларда ташкил этилаётган 
кредит уюшмалари учун 50 минг Евро эквивалентида бўлиш лозимлиги 
белгилаб қўйилган.
Кредит уюшмалари устав фонди пул маблағларидан, шунингдек, 
мазкур ташкилот устав фонди миқдорининг йигирма фоизидан ошмайдиган 
бошқа мол – мулк ҳисобидан шакллантирилиши мумкин. Кредит ҳисобидан 
ва гаровга олинган маблағлардан ҳамда бошқа жалб этилган маблағлардан 
кредит уюшмалари устав фондини шакллантиришга рухсат берилмайди. 
Кредит уюшмаларининг муддатли ва жамғарма депозитлари унга аъзо 
жисмоний ва юридик шахслардан, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлик 
субъектлари ҳисобидан шакллантирилади. 
Таъкидлаш жоизки, кредит уюшмаларида муддатли ва жамғарма 
депозитлар бўйича тўланаётган фоиз ставкларининг юқорилиги аҳолининг 
кредит уюшмаларида омонатларни жамғаришга бўлган иштиёқини 
оширмоқда. Бироқ, бу омонатлар билан боғлиқ рискларни вужудга келишига 
сабаб бўлади. 
Кредит уюшмалари, молиявий муассаса сифатида қўшимча 


298 
ресурсларга кучли эҳтиёж сезади. Кредит уюшмалари, албатта ушбу 
эҳтиёжни устав капитали, омонатлар, тақсимланмаган фойда ҳисобидан 
қондиришга алоҳида эътибор қаратади. Шунга қарамасдан, ушбу молиявий 
манбалар ҳисобидан шакллантирилган маблағлар етарли бўлмаганда тижорат 
банкларидан қисқа ва узоқ муддатли кредитларни жалб этади. 

Download 2,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   176




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish