Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги “Олий таълим муассасаларида ўқув жараёнига кредит-модуль тизимини жорий этиш тартиби тўғрисида низом”



Download 95,74 Kb.
bet1/8
Sana24.02.2022
Hajmi95,74 Kb.
#214229
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
кредит модуль тизимини жорий этиш (2)


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
“Олий таълим муассасаларида ўқув жараёнига кредит-модуль тизимини жорий этиш тартиби тўғрисида низом”
ва уни амалиётга жорий этиш
 
 Арипджанов Мадаминджан Марипович
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
Олий таълим муассасаларининг ўқув-методик
фаолиятини бошқариш бўлими бошлиғи
Тошкент - 2021
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
“Олий таълим муассасаларида
ўқув жараёнига кредит-модуль тизимини
жорий этиш тартиби тўғрисида низом”
ва уни амалиётга жорий этиш
 
Ассалому алайкум, ҳурматли семинар-тренинг иштирокчилари!
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5847-сон Фармонида олий таълим муассасаларида ўқув жараёнини босқичма-босқич кредит-модуль тизимига ўтказиш белгиланган. Концепциянинг мақсадли кўрсаткичларида 2030 йилгача 85 та олий таълим муассасаларида кредит-модуль тизимини жорий этилиши режалаштирилган.
Мана шу вазифаларни бажариш мақсадида вазирликнинг 2020 йил 30 июндаги 357-сон буйруғи билан 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб кредит-модуль тизими асосида таълим жараёни ташкил этиладиган 33 та олий таълим муассасалари (уларнинг филиаллари)нинг рўйхати тасдиқланди.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
Кредит-модуль тизимининг ҳуқуқий асосларини яратиш мақсадида вазирлик қошида ташкил этилган ишчи гуруҳи томонидан етакчи ОТМларининг мутахассислари, хорижий университетлар ва илмий-тадқиқот муассасаларида ўқиган тажрибали ватандошлар таклиф ва тавсияларини инобатга олган ҳолда “Олий таълим муассасаларида ўқув жараёнига кредит-модуль тизимини жорий этиш тартиби тўғрисида низом” лойиҳаси ишлаб чиқилди ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 824-сон қарори билан тасдиқланди.
Мазкур низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 16 августдаги № 343-сон “Олий таълимнинг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида” қарорига мувофиқ, олий таълим муассасаларининг муайян иш фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар турига киради.
Низом Кредит тўплаш ва кўчиришнинг Европа тизими (European Credit Transfer System - ECTS)га асосланган бўлиб, олий таълим муассасаларида ўқув жараёнига таълимнинг кредит-модуль тизимини жорий этиш тартибини белгилайди.
ECTS тизими талабага йўналтирилган ўқитиш, таълим бериш ва баҳолашнинг шаффофлиги тамойилига асосланган бўлиб, кредитларни йиғиш ва кўчириб ўтказишдан иборатдир.

Download 95,74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish