Назорат саволлари
1. NGN транспорт тармоғи тузилишининг умумий принципларини
тушинтиринг.
2. NGN транспорт тармоғининг асосий вазифасини тушунтиринг.
3. Транспорт тармоғининг кўпсатҳли архитектурасини тушинтиринг.
4. SDH тизимларининг кейинги авлоди ҳақида тушинтиринг.
5. Технологияларнинг маълумотларни узатиш тезлигини таққосланг.
6. Gigabit Ethernet нинг вазифаси?
7. Виртуал контенир нима?
8. NGN тармоқларида ахборотларини узатиш усуллари қандай?
9. Қандай тармоқлари АТМ тармоқлари дейилади?
10. NGN тармоқларида SDH технологиясининг афзаллаклари?
Фойдаланилган адабиѐтлар
1. IMS: IP multimedia subsystem concepts and services, Miika Poiselka &
George Mayer, 2009 Publishing by John Wiley&Sons Inc., Hoboken New Jersey,
USA.
2. IP multimedia subsystem, Taylor & Francis group, Syed A.Ahson,
Muhammad Ilyas. 2009, UK.
III. НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАР
68
3. Optical fiber communication: System and impairments., 2002y., Elseiver
scinece, USA
4. Signalling in Telecommunication networks., 2007 Publishing by John
Wiley&Sons Inc., Hoboken New Jersey, USA.
III. НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАР
69
4- мавзу: NGN тармоғи сатхлари ва хизмат турлари
Режа:
1. Кейинги авлод тармоқларда транспорт поғонанинг умумий қурилиш
принциплари.
2. NGN тармоғида фойдаланиладиган протоколлар.
3. Softswitch архитектураси.
Таянч иборалар: NGN, Softswitch, VoIP, BRAS, IP/MPLS, Media
Gateways MG, SIP, Megaco, RTP.
4.1 Кейинги авлод тармоқларда транспорт поғонанинг умумий
қурилиш принциплари
Ҳозирги кунда Ўзбекистон телекоммуникация тармоғи "Ўзбектелеком
АК" компанияси томонидан NGN(Next Generation Network) кейинги авлод
тармоқ қурилмалари билан жихозланмоқда, ушбу тармоқ телекоммуникация
технологияларининг келажакдаги асосий тармоғи сифатида бахоланмоқда.
NGN тармоғини мавжуд эски Умум фойдаланувчи телефон тармоғига
таққослаганда кўплаб афзалликлари мавжуд. Конвергенцияланган тармоқ
янги хизматларни яратиш, тадбиқ этиш ва бошқаришга имкон яратади. NGN
тармоғининг асосий элементларидан бири бу Softswitch қурилмаси
хисобланади, у VoIP қўнғироқларини бошқаради. Шунингдек, Softswitch
NGN тармоғида турли протоколларни интеграция бўлишига имкон яратади.
Softswitchнинг асосий вазифаси сигнал шлюзлари ва медиа шлюзлари
ўртасида тармоқ интерфейсларини ҳосил қилишдир. Ушбу мақолада
Softswitch нинг NGN тармоғидаги асосий вазифаларини чуқурроқ кўриб
чиқамиз, айниқса NGN архитектурасида икки фойдаланувчи ўртасида
телефон алоқасини ташкил қилинишини кўрамиз.
NGN тармоғи турли мультимедиа алоқа хизматларини тақдим этиш
учун ишлаб чиқилган, бу NGN тармоғида кенг полосали хизматларни тақдим
этишга, юқори тезликда кўп каналли транспорт тармоғини таъминлашга,
пакетларни кечикишларни, йўқолишларини камайишига ва хизмат кўрсатиш
сифатини яхшилашишига кафолат беришини таъминлайди. NGN турли
тармоқларни конвергенция қилиш имкони мавжуд, каналли коммутацияга
асосланган Умум фойдаланувчи телефон тармоғини пакетли коммутация
тармоғига мос холда узатиш учун IP/MPLS тармоғига асосланган трафикга
ўтказа олади. У ҳар бир операторнинг хохишига кўра замонавий хизматлар
ва технологияларни тақдим этади. Ушбу мақолада NGN тармоқ
архитектурасини, протоколларини ва хизматларини кўриб чиқамиз,
шунингдек softswitch вазифалари кўриб чиқилади. NGN тармоғида Softswitch
қурилмаси пакетли коммутация учун платформа хисобланади.
III. НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАР
70
NGN тармоғи келажак учун хавфсиз технология. Хозирги кунда бозор
доимий ўзгаришни талаб этади. Фойдаланувчилар турли юқори сифатли
хизматларни талаб қилади. Ушбу талабларни қондириш мақсадида, NGN
тармоғи илғор платформалар билан ишлаб чиқилган. Кейинги авлод тармоғи
инсонлар учун интеллектуал интерфейс ва тармоқга ҳамма жойда боғланиш
имконини таклиф қилади. Шунингдек, тарқалган хизматлар ва мошина
алоқаси каби хизматлар билан инсон ҳаѐтини яхшилаш учун ва янги
тажрибалар тақдим этади. NGN тармоғи УФТТга нисбатан кам чиқиб
сарфланган холда кўплаб янги хизматларни тақдим этиш имкони мавжуд.
Буни амалга оширишда виртуал ажратилган алоқа муҳитини яратиш орқали,
хендовер муаммоларини ва икки фойдаланувчи ўртасида масофа
тўсиқларини йўқотади.
NGN тармоғи пакетли коммутация тармоғига асосланган, шунинг учун
бу
VoIP
хизматини
тақдим этади. NGN
тармоғининг
асосий
характеристикалари: пакет асосида узатиш; фойдаланувчилар ўртасида тўлиқ
хизмат кўрсатиш сифатини таъминлаш, симли ва симсиз тармоқларнинг
конвергенцияси,
шунингдек
кўплаб
хизматлар.
Икки
халқаро
ташкилотлар(IETF ва ITU) томонидан NGN тармоғининг модели ишлаб
чиқилган, хар бири ўзининг белгилари ва протоколларига эга.
IETF стандартига кўра, NGN тармоғи топология модели Softswitch моделига
асосланган у қуйидагилардан ташкил топган:
Медиа шлюз (Media Gateways MG): медиа шлюзнинг асосий
вазифаси каналли коммутация тармоғи форматидаги овозли хабарларни,
пакетли коммутация тармоғи форматидаги пакетли кўринишга ўзгартиради.
Медиа шлюз бошқарувлари(Media Gatewayт Controllers MGC):
бунинг асосий вазифаси пакетли тармоқда турли алоқа ўрнатиш
жараѐнларини бошқаришни амалга оширади. Шунингдек, қўнғироқларни
бошқариш хусусияти мавжуд.
Сигнализация шлюзи(Signaling Gateway SG): бу каналли коммутация
тармоғининг 7-сонли умум канал сигнализацияси ва пакетли тармоқ ўртасида
интерфейс хисобланади.
ITU стандартига кўра NGN тармоғи топологияси H323 стандартларига
асосланган. Ушбу модел қуйидагиларни қамраб олади:
Шлюз(Gateway GW): каналли коммутация тармоғи ва пакетли
тармоқ ўртасида интерфейс хисобланади.
Терминал: тармоқнинг охирги тугуни хисобланади, реал вақтда
бошқа H323 терминал билан ѐки Шлюз (Gateway) билан икки томонлама
алоқани ўрнатиши мумкин.
Гейткипер
(Gatekeeper
GK):
фойдаланувчи
адресларини
ўзгартиришни амалга оширади, H323 зонасини бошқаради.
NGN тармоғи хизмат кўрсатиш тармоғига нисбатан каттароқ бўлиши
III. НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАР
Do'stlaringiz bilan baham: |