Чақирилувчи абонент банд
Боғланишни ўрнатишга уринишда чақирилувчи абонент бандлиги аниқ-
ланган вазият 3.5 - расмда кўрсатилган.
1) Softswitch2 Н.323 терминалига Н.225.0:Setup хабарини узатганидан
кейин терминалдан Н.225.0:Setup протоколининг хабаридаги абонентнинг
бандлиги тўғрисидаги сигнал келиб тушади.
2) Н.225.0:Release Complete хабари билан сигнал канали ѐпилади.
3) Softswitch2 Н.225.0:Release Complete хабарининг таркибини таҳлил
қилади ва уни чақирилувчи абонент шу вақтда чақирувни қабул қила олмас-
лиги ѐки қабул қилишни истамагинлиги билан боғлиқ бўлган SIP:603 Declinу
хабарига жойлаштиради. Жавобга SIP:200 OK тасдиқ жўнатилади.
4) Softswitch1 ушбу хабарни қабул қилиб, уни ISUP:REL узиб қўйиш
сўровига конвертлайди. Чиқувчи АТС ундан отбой сигналини қабул қилади,
боғланиш билан банд бўлган ўзининг ресурсларини бўшатади, Softswitch1
технологиясига ISUP:RLC (тасдиқ) хабарини узатади.
5) Чақирувчи абонент узилишнинг «қисқа гудок » акустик сигналини
эшитади.
Алоқанинг узилиши
Иккита Softswitch ўртасидаги участкада сўзлашув вақтида алоқа
узилган, масалан, чақирувчи абонент ҳисобида шаҳарлараро сўзлашувдан
фойда-ланиш учун маблағ тугаган вазиятни (3.6 - расм) кўриб чиқамиз (бу
ҳолат-да чақирувчи бўлиб Н.323 терминал саналади деб ҳисоблаймиз).
IV. АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ МАТЕРИАЛЛАРИ
143
1) Ўзаро ҳисоб-китов сервери чақирувчи абонентнинг маблағи тугагани
тўғрисидаги хабарни узатади ва у шаҳарлараро алоқадан фойдаланишга эга
эмас. Терминалга фойдаланувчининг маблағи тугаганлиги тўғрисидаги ха-
барномани ўз ичига олган Н.225.0:Notify хабари узатилади.
2) Кейин сўзлашув тракти узилади; Н.323 терминали Softswitch1 терми-
налидаги шлюзга мантиқий каналлар ѐпилишини ва фойдаланувчи сўзла-
шувни тугатганлиги билдирувчи Н.245:End Session Command хабари юбори-
лади. Шлюз Н.245:End Session Command командасини олиб мантиқий канал-
ни ѐпиши ва Н.245:End Session Command хабарини жавобан қабул қилгандан
кейин Н.245 бошқарув канали ѐпилади.
3) Softswitch2 иккита Softswitch ўртасида алоқа сеансларни тугатадиган
SIP:BYE хабарини Softswitch1га юборади. Ушбу хабар SIP:200ОК жавоби би-
лан тасдиқланади.
4) Softswitch2 Н.225.0:Release Complete хабарини Н.323 терминалга юбо-
ради ва сигнал канали ѐпилади.
5) Юқорида баѐн қилинган амаллардан кейин Н.323 терминал заҳиралан-
ган ўтказиш йўлаги бўшаганлиги тўғрисида, гейтгипер функциясини бажа-
рувчи Softswitch2 технологиясини хабардор қилинади. Шу мақсадда Н.323
терминал RAS канали бўйича Softswitch2 RAS:DCF тасдиғи билан жавоб бе-
радиган RAS:DRQ боғланишдан чиқиш сўровини узатади.
6) Чиқувчи АТС Softswitch1 технологиясидан отбой сигналини қабул қи-
лади, боғланишда банд бўлган ўз ресурсларини бўшатади ва ISUP:RLC (узи-
лишни тасдиқлаш) хабари қайтарилади.
7) Шундан кейин УФТф абоненти отбойнинг акустик сигналини («қисқа
гудок») эшитади.
Н.323 терминали
Do'stlaringiz bilan baham: |