Фойдаланилган адабиѐтлар
1. IMS: IP multimedia subsystem concepts and services, Miika Poiselka &
George Mayer, 2009 Publishing by John Wiley&Sons Inc., Hoboken New Jersey,
USA.
2. IP multimedia subsystem, Taylor & Francis group, Syed A.Ahson,
Muhammad Ilyas. 2009, UK.
3. Optical fiber communication: System and impairments., 2002y., Elseiver
scinece, USA
4. Signalling in Telecommunication networks., 2007 Publishing by John
Wiley&Sons Inc., Hoboken New Jersey, USA.
5. TCP/IP protocol suite, Behrouz A. Forouzan, New York, International
edition, 2010y.
6. Principles voice and data communication, The MC Graw-Hill Company,
International edition, 2007y. USA
7. Networking, Jeffrey S. Beasly, 2004 by Pearson education Inc., Upper
Saddle River, New Jersey.
8. Resource allocation in Hierarchical cellular systems, Ortigozza Guerrero
Lauro, ARTECH HOUSE Inc, Norwood., 2010y.
9. Packet cable implementation, Cisco press, Cisco company, USA.5
III. НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАР
76
5 - мавзу: Мобил ва симли тармоқларнинг конвергенцияси. IMS
архитектураси
Режа:
1. IMS архитектурасининг ривожланиши.
2. Конвергент тармоқлар.
3. IMS архитектураси.
Таянч сўзлар:IMS, стационар, конвергент, 3GPP, CSCF, HSS, P-CSCF,
S-CSCF, I-CSCF, Е-CSCF
5.1 IMS архитектурасининг ривожланиши
ХХ асрнинг охири ва ХХI асрнинг бошларида стационар (fixed) ва
мобил тармоқлари жадал суратлар билан ривожланди ҳамда жуда катта
бурилишларни содир бўлишига сабаб бўлди. Мобил алоқада, биринчи авлод
(1G) тизимлари 1980 йилнинг ўрталарида намойиш этилган бўлса, ўшанда бу
тармоқлар фойдаланувчилар учун енг оддий хизматларни таклиф етган
масалан овоз ва овозга боғлиқ хизматлар. 1990 йилда иккинчи авлод мобил
тармоқлари яратилди ва фойдаланувчлар маълумотлар билан ишлаш ва
қўшимча хизматлардан фойдаланиш имконига ега бўлишди. Кейинчалик
учинчи авлод (3 ва 3.5G) ва уни эволюцияси (LTE) ишлаб чиқилди ва бу
тармолари турли мультимедиа хизматларини ҳамда тезкор маълумотларни
узатишни қўллаб қувватлади. Бирлашган тармоқлар эса масалан
умумфойдаланувчи телефон тармоқлари (PSTN) ва интеграллашган рақамли
тамроқ хизматлари (ISDN) анъанавий овоз ва видео алоқа хизматларини
тақдим этиш бўйича анча ривожлантирилди. Айни пайтда, ADSL каби
интернет алоқаларининг арзон ва маълумот алмашиши тезлигини талаб
даражасида бўлиши, интернет фойдаланувчилари сонининг кескин
суратларда ошиб кэтишига сабаб бўлди.
Шу
кунларда,
мобил
тармоқлари
фойдаланувчиларга
телекоммуникация тармоқларининг деярли барча хизматларини талаб
даражасида тақдим этмоқда сабаби мобил қурилмаси ўлчами катта, экрани
жуда катта аниқликда тасвирларни тақдим этишни қўллайди, HD камерага
ега, катта ички ва ташқи хотира қурилмасига ҳамда турли телекоммуникация
хизматларини ва ресурларидан фойдаланишни имконини берувчи
иловаларни қўллаб қувватлайди
12
. Иловалар фақатгина фойдаланувчи
интерфейс вазифасини емас балки янги авлод иловалари масалан P2P
иловалари броузер, ўйин, икки томонлама радио (push to talk over cell)
хизматлари ҳамда тармоқ ресурсларидан ҳамкорликда фойдаланишни қўллаб
IMS: IP multimedia subsystem concepts and services. IP Multimedia Subsystem Architecture. chapter-2
III. НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАР
77
қувватлайди.
Номер териш орқали, тармоқ IP тармоғи бўйлаб исталган икки
терминал
ўртасида
алоқа
ўрнатади.
Исталган
турдаги
хизмат
маълумотларини (хар хил тармоқларда тақдим этилаѐтган хизматларни) IP
асосидаги тармоқларига мослаштириш ва фойдаланувчиларга тақдим этиш
мумкин ва бу осон, сабаби исталган тармоқ маълумотини IP маълумот
кўринишига мослаштириш ҳамда IP тармоқларидан узатиш мумкин масалан
овоз, видео, хабар, маълумот, ТВ, родио ва х.к. Шунинг учун ҳам, бундай
хизматларни глобал муҳитларда тақдим этиш учун глобал тизим талаб
этилади масалан IMS (IP multimesia subsystem). Бу тизим иловаларни
ишончли ва осон боғланиш ўрнатилишини қўллаб қувватлайди. IMS
тизимига таъриф берадиган бўлса, IMS глобал, мустақил киришли, стандарт
асосидаги IP боғланишли ва хизмат назорати архитектура кўринишидаги
тармоқ бўлиб, бундай тизим Интернетга асосланган умумий протоколлардан
фойдаланиб фойдаланувчиларга хар хил турдаги мультимедиа хизматларига
чиқиш имкониятини таъминлайди.
Турли мультимедиа хизматларига (овоз, матн, видeо,....) асосланган
иловаларни бирлаштириш орқали ягона иловаларни ишлаб чиқиш, пуш то
талк, мультимедиа чат анд конференция каби янги хизматларни яратилишига
сабаб бўлади. Бундай иловалар фойдаланувчилар учун ҳам самарали ҳам
кўпгина қулайликларни яратади.
Мобиль ва симли
тармоқлар
III. НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАР
78
5.1-расм. Симли тармоқларда IMS
Юқоридаги 5.1-расмда бирлашган мобил муҳитлари учун конвергент
алоқа
тармоқлари
тасвирланган.
Бу
IMS
тармоғи
пакетлар
коммутацияланадиган доменларда мультимедиа сеанслари назоратини ҳамда
бир вақтнинг ўзида пакетлар коммутацияланадиган доменларда каналлар
коммутациясига боғлиқ жараѐнларни тақдим этади. IMS –мустаҳкам тармоқ
технология калити ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |