Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини



Download 1,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/90
Sana21.02.2022
Hajmi1,84 Mb.
#29437
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   90
Bog'liq
6.1.-Pedagogik-mahorat-2017

1.“Педагогик маҳорат” 
тушунчасининг мазмуни ва 
моҳияти. 
III. НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАР 
 
1 - МАВЗУ: ПЕДАГОГИК МАҲОРАТНИНГ МАЗМУН МОҲИЯТИ ВА 
ЎҚИТУВЧИ ФАОЛИЯТИДАГИ ЎРНИ.
 
РЕЖА: 
1. “Педагогик маҳорат” тушунчасининг мазмуни ва моҳияти. 
2. Педагогика фани тарихида ўқитувчи маҳорати масалаларининг
ёритилиши. 
3. Ҳозирги даврда ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини
такомиллаштириш. 
4. Ўқитувчи фаолиятида педагогик қобилият ва унинг ўзига хос
хусусиятлари. 
Таянч тушунчалар: педагогик маҳорат, касбий маҳорат, педагогик 
инсонпарварлик, педагогик қобилият, шахсий ва касбий фазилатлар, 
педагогик ижодкорлик, инсонийлик, фидоийлик, касбга садоқат, касбий 
лаёқат, инсонпарварлик сифатлари. 
Педагогик маҳорат нима? Унинг 
моҳияти нималардан иборат? Уларни 
эгаллаш учун нималарни билиш керак? 
Ҳозирги 
замон 
педагогикаси 
ва 
психологияси «педагогик маҳорат» тушунчасига турлича изоҳ беради. 
Жумладан, “Педагогик энциклопедия”да таъриф қуйидагича изоҳланган: “Ўз 
касбининг моҳир устаси бўлган, юксак даражада маданиятли, ўз фанини 
чуқур биладиган, ёндош фанлар соҳаларини яхши таҳлил эта оладиган, 
тарбиялаш ва ўқитиш услубиятини мукаммал эгаллаган мутахассис”. Ушбу 


28 
таърифнинг моҳиятидан келиб чиқиб ўқитувчининг педагогик маҳорати 
тушунчаси мазмунини шундай изоҳлаш мумкин: 
1. Маданиятнинг юқори даражаси, билимдонлик ва ақл заковатнинг 
юксак кўрсаткичи; 
2. Ўз фанига доир билимларнинг мукаммал соҳиби; 
3. Педагогика ва психология каби фанлар соҳасидаги билимларни пухта 
эгаллаганлиги, улардан касбий фаолиятида фойдалана олиши; 
4. Ўқув – тарбиявий ишлар методикасини мукаммал билиши. 
Педагогик маҳорат тизими қуйидаги ўзаро бир-бири билан боғлиқ 
бўлган асосий компонентлардан иборат: 
1. Педагогик инсонпарварлик йўналиши; 
2. Касбга оид билимларни бошқа фанлар билан алоқадорликда мукаммал 
билиш; 
3. Педагогик қобилиятга эга бўлиш; 
4. Педагогик техника сирларини пухта эгаллаш. 
Барча касблар орасида ўқитувчилик касби ўзгача ва муҳим ижтимоий 
аҳамият касб этади. Зеро, ўқитувчи ёш авлод қалби камолотининг меъмори, 
ёшларга таълим-тарбия берувчи инсондир. Бугунги кунда у ёшларни ғоявий 
– сиёсий жиҳатдан чиниқтириб, табиат, жамият, ижтимоий ҳаёт, тафаккур 
тараққиёти қонуниятларини ўргатади, ёшларни меҳнат фаолиятига тайёрлаб, 
касб–ҳунар сирларини пухта эгаллашларида кўмаклашади ва жамият учун 
муҳим бўлган ижтимоий–иқтисодий вазиятларни ҳал этади. Ана шу 
маъсулият ўқитувчидан ўз касбининг моҳир устаси бўлишни, таълим 
олувчиларга тарбиявий таъсир кўрсатиб, уларнинг қизиқиши, қобилияти, 
истеъдоди, эътиқоди ва амалий кўникмаларини ҳар томонлама 
ривожлантириш йўлларини излаб топадиган касб эгаси бўлишни талаб этади. 
Бунинг учун доимо ўқитувчининг касбий маҳоратини, кўникма ва 
малакаларини ошириб бориш, ғамхўрлик қилиш, унга зарур шарт – 
шароитлар яратиш, керакли моддий ва илмий –методик ҳамда техник ёрдам 


29 
кўрсатиш, ўқитувчининг ижодий ташаббускорлигини мунтазам ошириб 
боришга кўмаклашиш лозим.
Шунга асосан, «Педагогик маҳорат» модули ўқитувчилар ва 
тарбиячиларнинг касбий фаолияти сирларини, моҳирлигини ўргатувчи ва 
уни такомиллаштириш тўғрисида маълумотлар бериб борувчи модул бўлиб, 
ўқитувчида педагогик маҳоратнинг моҳият мазмунини, ҳозирги замон 
талаблари доирасида касбий фаолиятини ривожлантиришнинг йўлларини, 
воситаларини, шаклларини ўрганади. 
Педагогик маҳорат ўқитувчи – тарбиячига педагогик ижодкорлик, 
педагогик техника, таълим – тарбия жараёнида ўқитувчи ва таълим 
олувчиларнинг ўзаро ҳамкорлиги, мулоқот олиб бориш тактикаси, нутқ 
маданияти, тафаккури, тарбиячининг маънавий – маърифий ва тарбиявий 
ишларини ташкил этиш ва амалга ошириш, бу жараёнда хулқ–атворни ва 
ҳиссиётни жиловлай олиш хусусиятларини ўргатади ва ўз касбини 
ривожлантириб борувчи педагогик фаолиятлар тизими тўғрисида 
маълумотлар беради. Педагогик маҳорат ўқитувчининг педагогик фаолияти 
замирида такомиллашиб боради.
• Педагогик фаолият ёш авлодни ҳаётга, меҳнатга тайёрлаш учун 
жамият олдида, давлат олдида жавоб берадиган, таълим-тарбия беришда 
махсус тайёрланган ўқитувчилар меҳнати фаолиятидир.
Педагогик жараённинг моҳиятини англамаган, таълим олувчиларга 
нисбатан чуқур ҳурматда бўлмаган ўқитувчи таълим-тарбия самарадорлиги 
ва инсон камолотини таъминловчи фикрга эга бўлмайди. Педагогик 
жараённинг вазифаси билим бериш, тарбиялаш, ривожлантириш бўлиб, 
ўқитувчининг фаолият мезонини белгилаб беради. Ўқитувчининг фаолияти 

Download 1,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish