37
Инсоний муносабатлар мактаби (1930-1950).
Илмий бошқарув
мактаби ва классик мактаб психология ҳали бошланғич
холатда
бўлган пайтда вужудга келган. Кўпчилик XX асрнинг бошида
Фрейднинг ўша пайтдаги янги беихтиёрлик концепциясини жиддий
равишда гумон остига олган эди. Бунинг
устига психология билан
қизиққанлар камдан-кам бошқарув билан қизиқардилар ва уша
пайтда инсон онги тўгрисида мавжуд бўлган камчил билимлар
мехнат фаолияти муаммолари билан асло боғлиқ бўлмаган эди.
Демак, гарчи илмий бошқарув ва классик ёндашув
муаллифлари
инсон омилининг мохиятини тан олсалар-да, уларнинг бахслари
адолатли тўлов, иқтисодий рағбатлантириш ва
расмий функционал
муносабатларни
ўрнатиш
билан
чегараланарди.
Инсоний
муносабатлар
учун
харакат
инсоний
омилни
ташкилот
самарадорлигининг асосий элементи сифатида тўла англашга қодир
бўлмасликка жавобан туғилди. У классик ёндашув камчиликларига
реакция сифатида пайдо бўлгани сабабли инсоний муносабатлар
мактаби
баъзан
неоклассик мактаб
деб аталади.
Инсоний муносабатлар учун харакат.
Бошқарувда инсоний
муносабатлар мактабини ривожлантиришда икки олим - Мери Паркер
Фоллетт ва Элтон Мэйони энг йирик нуфузли инсонлар деб айтиш
мумкин. Айни, мисс Фоллетт биринчи бўлиб менежментни «бошқа
шахслар ёрдамида иш бажарилишини таъминлаш» каби аниқлаб
берди. Хоторнда жойлашган «Уэстерн Электрик»
заводида Элтон
Мэйо томонидан ўтказилган машхур синовлар бошқарув назариясида
янги йуналишлар очди. Мэйо шуни аниқладики, илмий бошқарув
мактабининг вакиллари ўйлаганидек пухта ишлаб чиқилган иш
операциялари ва яхши иш хақи хар доим мехнат унумдорлигининг
ошишига олиб келмаган. Инсонлар ўртасидаги муомалалар вақтида
пайдо бўладиган кучлар рахбарнинг саихаракатларидан устун келиши
мумкин бўлган ва тез-тез устун келган ҳам. Баъзан ишчилар
рахбарнинг истагига ва моддий рағбатлантиришга қараганда кўпроқ
гурухларидаги ҳамкасбларининг таъзийқларига жавоб берардилар.
Абрахам Маслоу ва бошқа психологлар
томонидан кейинрок
ўтказилган тадқиқотлар бу ҳодисанинг сабабларини аниқлашга ёрдам
берди. Маслоу кўзлашича инсон ҳаракатининг мотиви бўлиб илмий
бошқарув
мактабининг
тарафдорлари
ва
издошлари
ҳисоблаганларидек, асосан, иқтисодий кучлар эмас,
балки пул
ёрдамида фақатгина қисман ва билвосита қониқтирилиши мумкин
бўлган турли эхтиёжлар бўлган.
38
Шу хулосаларга асосланиб, психологик мактаб тадқиқотчилари,
агар рахбарият уз ишчиларига катта ғамхурлик курсатса,
унда иш
самарадорлигининг
ўсишига
олиб
келадиган
ишчиларнинг
кониқарнлик даражаси ҳам ўсиши керак деб тахмин қилганлар. Улар
бевосита бошлиқларнинг самаралироқ ҳаракатларини, ишчиларга
берадиган маслаҳатлари ва уларга ишда кенгрок мулоқотда бўлиш
имкониятларини ўз ичига олган инсоний муносабатларни бошқариш
усулларидан фойдаланишни тавсия қилганлар.
Do'stlaringiz bilan baham: