Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини



Download 7,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/112
Sana25.02.2022
Hajmi7,52 Mb.
#265374
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   112
Bog'liq
4a859cef84696bd131e912ef91b8699d

137 
учун жуфт саноқ битларидан фойдаланади. Кодлашнинг бундай тизими ўта 
самарали ҳисобланади ва ҳар бир кодли сўзда 10 тагача хато байтларнинг
қаерга жойлашган бўлишидан қатъий назар, тўғрилаш имконини беради.
Кейинчалик ATSCда 52 та сегментдан иборат ички интерсегмент 
маълумотларини оралатиш амалга оширилади. Скремблер маълумотлар 
кетма-кетлиги тартибини алмаштиради ва MPEG-2 маълумотларини хотира 
буферлари ѐрдамида вақт бўйича (тахминан 4,5 мс оралиғида) бўлинишини 
таъминлайди. Қайта ишлашнинг ушбу усули ўта кучли қувватли импульс 
шовқинларга 
қарши 
кураш 
учун 
мўлжалланган. 
Бундай 
кучли 
шовқинларнинг таъсири натижасида қабул қилишда кетма-кет келадиган 
байтлар хатоликларининг давомий сериялари(хатоликлар пакети) юзага 
келиши мумкин. Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, Рид-Соломон(РС) коди 
учун импульс шовқинлар давомийлиги қуйидаги ифода билан баҳоланади: 
Т
рс
= t*(1/R
c
)*(2n) = 10*(1/10,762)*(2*2)= 3,71мкс;
(5.4) 
бу ерда t-Рид –Соломон кодининг тўғрилаш қобилияти ва у 10га тенг; 
R
c
-символлар келиш кетма-кетлиги(частотаси); 
n- модуляцион символга мос келувчи маълумот битлар сони 
(8VSB учун n=2). 
Кўпинча амалиѐтда мавжуд бўлган ҳолатда, яъни халақитлар қиймати 
3,71 мксдан ошса, бошқача қилиб айтганда сегмент ичидаги хато байтлар 
сони Рид-Соломон кодининг тўғирлаш қобиятидан каттароқ бўлса, сегмент 
хатоликлар билан қабул қилинади. Бундай ҳолатларни йўқотиш учун 
маълумотларни ички интерсегментларида оралатиш (ўрнини алмаштириш) 
киритилади ва бу оралатиш В сегментдан ташкил топади. Қабулда қайта 
тиклашда (деоралатиш) операцияси бажарилиш босқичида, хатоликлар 
пакети юзага келиш ҳолатида, қўшни хатолар байтларининг 52 байт 
узоқликда жойлашиши таъминланиб, хатоликлар пакети эса интерсегментга 
кирувчи барча 52 та маълумотлар сегменти бўйлаб тақсимланган бўлади. 
Бунда ҳар бир сегментга хатоликлар пакетининг кичик қисми тушади ҳамда 
улар Рид-Соломон кодлари билан осонгина тўғриланади, яъни хатоликлар 
пакети давомийлигининг 193 мкс дан ошмаган вақтда ҳеч қандай қўшимча 
текширувчи битлар киритмай хатоликларни аниқ тўғрилаш имкони мавжуд 
бўлади. ATSC интерсегменти 52 сегментдан иборат ва сегментнинг давом 
этиш вақти 77,3мкс бўлганда, халақитнинг таъсир этиш вақти чегараси 
тахминан 4мс гача кўтарилади. 


III. НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАР 
138 
5.25-расм.
ATSC тизимининг узатиш сигнали тузилиши. 
Йиғувчи кодлар гуруҳига тааллуқли треллис (панжарали)- кодлашнинг
сўнгги босқичида, рақамли оқимнинг ҳар иккита бити, узатилаѐтган символ 
интервалида, модуляциялаш сигнали 8 сатҳнинг қайси бирини эгаллашини 
аниқлайдиган 3 та битга ўзгартириб, шакллантирилади. Панжарали кодлаш 
амалга ошириладиган,кодерда ҳар бир янги 2 разрядли сўз аввалги 2 
разрядли сўзларнинг олдинги кетма кетлиги билан солиштирилади ва 
натижада аввалги 2 раздядли сўзга муносабатни ўзгартишни таъминловчи 3 
разрядли иккилик код генерацияланади. Бу 3 разрядли кодлар бошланғич 2 
разрядли сўзларни ўрнига алмашади ва эфирга 8 сатҳли символлар 8-VSB 
кўринишида узатилади (3бит= 2нинг 3 даражаси = 8 комбинация ѐки сатҳ). 
Панжарали кодлаш кодерига келиб тушган ҳар 2 бит учун, чиқишда 3 та бит 
ҳосил бўлади. Шунинг учун 8 – VSB тизимидаги панжара кодери 2/3 
разрядига эгадир.
Қабул қилгичдаги панжарали кодлаш декодери 3 разрядли кодлардан 
фойдаланади ва маълумотлар оқимининг бошланғич кўринишидаги 2 
разрядли сўзлар кетма-кетлигини тиклайди. Шундай қилиб, панжарали 
кодлаш вақт бўйича бир сўздан иккинчи сўзга ўзгаришни кузатади. 
Узатиш учун тўлиқ шаклланган сигнал: махсус таянч-сигналининг 
қўшилиши ва синхросигналлар жойлаштирилишлари мультиплексорда 
амалга оширилади: MPEG -2 стандарти учун синхробайт сегментлари ўрнига 
4 та СМС элементи қўйилади (+5,-5,-5,+5) (6.21-расм). Бунда ҳар бир майдон 
бошланишида МССнинг иккита (-5,+5) элементи қўйилади. Синхросигнал 
кўрсаткичлари шундай танланадики, агар фойдали сигнал ва шовқин 
амплитудалари тенг бўлган ҳолат мавжуд бўлганда ҳам, қабулда 
корреляцион усулларни қўллаб, фойдали сигнални ишончли ажратиб олиш 
имконини беради. Бундан ташқари
МССда сервис ахборотини узатиш учун 


III. НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАР 
139 
100 га яқин қўшимча
заҳира ва сигнализация ҳолати учун узатиладиган 
(8VSB ва 16VSB) символлар ажратилган. МСС нинг охирги 12 символи 
олдинги сегментнинг охирги 12 сегментини қайта такрорлайди. 
ATSC бошиданоқ, белгиланган халақитбардошлик билан, HDTV 
тизимидаги сигналларни узатишга мўлжалланган эди, аммо бундай сигнални 
узатиш частота кенглиги (полосаси) жуда катта бўлган ва у стандарт 
6 МГцли каналда узатиш имкони бўлмаган. 
Бироқ ушбу спектрнинг кўп қисмини, узатилаѐтган рақамли ахборот 
шикастламасдан, фильтрлаш имконияти мавжуд. Турли катталиклардаги ѐн 
ташкил этувчилари марказий спектрнинг кичиклаштирилган нусхаси ва қуйи 
ѐн полоса эса юқори полосанинг кўзгули акси ҳисобланади. Бу ўз навбатида 
бутун қуйи ѐн полосадан ва юқори ѐн полосанинг барча гармоникасидан 
фойдаланмаслик имконини беради. Найквист назариясига асосан, қолган 
сигналнинг (марказий спектрнинг юқори қисми) ярмиси кесилиши мумкин, 
яъни берилган частотада рақамли сигнал кетма кетлик маълумотларини 
узатиш учун частота полосаси кенглигининг ярмигина етарлидир. Сигнал 
спектрининг ѐн полосалари фильтрланиши Найквист фильтри ѐрдамида 
амалга оширилади. 
Найквист фильтридан сўнг, 8 – VSB сигнал анъанавий усулда метрли 
ѐки дециметрли 
диапазонларнинг 
юқори частотали 
сигналларига 
айлантирилади. 8 – VSB модуляторининг чиқиш сигнали DTV – 
телеузатгичга боради, у ерда канал полосасининг ичига тушадиган ва узатгич 
ночизиқликлари туфайли чақириладиган ҳар қандай халақит берувчи 
сигналларни йўқ қилиш мақсадида фильтрация қилинади. 
Қабул қилишда ATSC сигналларини декодлаш тавсифланган 
алгоритмлар кетма кетлигига тескари тартибда амалга оширилади ва декодер 
чиқишида MPEG -2 технологияси бўйича сиқилган стандарт рақамли 
маълумотлар оқимини шакллантириш таъминланади. 

Download 7,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish