III. НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАР
133
тизимида MPEG-2 оқимидан фойдаланилади ва овозни кодлашда АС-3,
Dolby 5.1 стандарти қоидаси қўлланилади. Транспорт оқимининг
шакллантиришда видео, овоз ва қўшимча маълумотларни пакетлаштириш
учун
MPEG-2
транспорт
оқимининг
синтаксиси
қўлланилади.
Шакллантирилаѐтган транспорт пакетларининг белгиланган давомийлиги
188 байт (улардан биринчиси синхронизациялаш байти хисобланади) бўлиб,
телевизион эшиттириш сигналларини узатиш шартлари учун оптимал
(мукаммал) ҳисобланадилар.
ATSC стандартида радиоканаллар бўйича рақамли сигналларни узатиш
учун мавжуд тизимларида кенг қўлланиладиган
амплитудавий модуляцияда
битта ѐн томони ташкил этувчиси йўқотилиши (қисман олиб ташланган) каби
ривожланган технология асосида, бир ѐн полосасини қисман олиб ташланган
(Vеstigal Side-Band-VSB) кўп сатҳли рақамли модуляция усули қўлланилган.
VSB модуляциясида модуляцияловчи сигнал икки позияцияли ѐки кўп
позицияли бўлиши мумкин. 2-VSB деб белгиланувчи, икки позицияли кўп
сатҳли узатишда (5.22- расм) модуляцияловчи сигнал узатиладиган
маълумотлар сигнали билан мос тушади ва ҳар бир символ интервалида икки
сатҳдан бирини қийматини қабул қилади (характерли қийматлар 0 га
нисбатан симметрик, масалан +1 ва -1).
Модуляция тизимини аниқ ва
мукаммал танланганлиги туфайли маълумотларни
узатишнинг солиштирма
тезлиги 1,79 (бит/с)/Гц бўлади ва назарий чегара (2бит/с) га яқин бўлади. Кўп
позицион узатишда характерловчи қийматлар нолга нисбатан симметрик
жойлашади ва оралиқ шундай танланадики, унда улар орасидаги интервал
бир хил бўлиши таъминланиши керак. Масалан 8-VSB тизимдаги (6.18-расм)
8 позицияли узатишда модуляцияловчи сигнал битта символ интервалида 8
та қийматни қабул қилиши мумкин (-7,-5,-3,-1,+1,+3,+5,+7).
Бунда
битта
символ интервалида маълумотлар оқимининг 3 та иккилик разряди узатилади
ва бу узатиш тезлигини 3 марта оширади. Шундай қилиб, 8-VSB тизимидаги
6 МГц полосада маълумотлар солиштирма тезлиги 3 марта оширилса, тизим
1,79х3х6=32,3 Мбит/с тезлик билан оқимни узатиши мумкин.
VSB тизими модуляцияловчи сигналнинг турли тузилмаларини ҳисобга
олган бир неча вариантларда ишлаб чиқилган: 2-VSB, 4-VSB, 8-VSB, 8Т-
VSB, 16-VSB. Модуляцияловчи сигнал сатҳлари сони 2 дан 16 гача ўзгариши
мумкин, бунда символларнинг кетма-кетлигини частотасини сатҳлар сони
логарифмига кўпайтирган холда ҳисобланадиган маълумотларни узатиш
тезлиги ҳам мос равишда ўзгаради. Модуляцияловчи сигнал сатҳлар сони
қанча кўп бўлса, шовқиндан ҳимояланганлик шунга паст бўлади. Бу
қоидадан фақат 8-Т-VSB тизими холидир, унда шовқинга қарши
курашиш
мақсадида қўшимча кодлаш қўлланилади (Т ҳарфи- Trellis, ушбу кодлашнинг
символ номи, яъни панжарали код). Бу коднинг тезлиги 2/3 га тенг, яъни ҳар
2та узатилаѐтган битга битта текширувчи бит қўшилади. Кодлаш шовқиндан
ҳимояланганликни оширади, бироқ 8- VSB тизимига нисбатан маълумотлар
узатиш тезлиги камаяди. 8Т-VSB тизимида бирлик вақт ичида узатилаѐтган