III. НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАР
130
5.20-расм. ZLE10517 тюнерининг ташқи кўриниши
ва умумлашган
ташкилий чизмаси
Дастурий таъминот Zarlink Semiconductor фирмаси томонидан
таъминланади ва ҳар бир моделга хужжатлар тўплами ва тестлар натижаси
илова қилинади. DVB-Tни қўлловчи ушбу модель юқори сифатли
сигнални
ва кам энергия сарфлашни таъминлайди.
Ушбу қурилма қуйидаги техник характеристикага эга:
частота диапазони 174-862 МГЦ;
сигнала қиймати -3....-82 дБм;
каналлараро интерференции қиймати-3 дБ;
DVB-T учун 38 дБ каналдаги тасвирни ҳимояланганлик қиймати
Сигнал/шовқин нисбати 17,5 дБ
Таъминловчи кучланиш +5 талаб этилган қувватда ишчи режим учун 1
Вт ва кутиш режимида 0,7 Вт;
Каналга созлаш ва АКЎ иши I2C шинанинг кетма-кетли 2 ўтказувчан
сим ҳисобига таъминланади.
STi7109 асосидаги DVB-T қўшимча мосламасининг база варианти
III. НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАР
131
MPEG-4 кодлаш форматига эга DVB-T сигнал қабул қилувчи
қурилмасининг базавий қисмининг ташкилий чизмаларидан бир варианти
5.21-расмда кўрсатилган ва у қуйидаги ташкил этувчиларга эга:
Радиоканалнинг юқори частотали блоки ва COFDM демодулятори
ZARLINK
фирмасининг
DVB-T
қабул
қилгичида
(Samsung
DTOS444PH241B) юқори частотали блоки ва ZL10353 чипидаги COFDM
демодулятори
орқали
мужассамланган.
Ушбу
блок
иккита
микропроцессордан иборат: Тюнер (қабул қилгич) ва оқим демодулятори.
Антеннадан келаѐтган
сигнал тюнер
микропроцессорига келиб тушади, бу
ерда у қайта ишланиб, демодуляторга узатилади, демодулятор ўз
навбатида
керакли символларни ажратиб олади ва уларни транспорт оқими
демультиплексорига узатади.
Транспорт оқим демультиплексори ва MPEG декодери STi7109
чипида яратилган. Ушбу элемент 8 та дастурий оқимни танлаш ва зарур
телевизион дастурга тақсимлашни, сиқилган маълумотларни декодлаш,
тасвир
сигналларини
ҳамда
овоз
ташкил
этувчиларни
РАЎга
ўзгартиришларни амалга оширади.
MPEG декодердан келиб тушадиган ахборотни вақтинчалик сақлаш
учун ташқи оператив хотира қурилмасидан фойдаланилади.
Динамик
оператив хотира
қурилмаси IS42S32200C1-7TL микросхема асосида
қурилган. Динамик хотирага декодердан келаѐтган маълумотлар ўн олти
разрядли маълумотлар шинаси орқали келиб тушади.
Бошқарув блокидан келиб тушаѐтган
ахборотни микропроцессор
томонидан
қабул
қилиниши
учун
схемага
132
MM74HC4049 микросхемаси асосидаги бошқарув микроконтроллери зарур.
У билан алоқа ўн олти разрядли кетма-кет порт орқали таъминланади. Ушбу
микроконтроллер қўшимча мосламасининг иш режимларини бошқариш
клавиатурасини ва бошқарув пульти томонидан қабул қилинаѐтган
сигналларга ишлов беришдаги сканерлаш учун мўлжалланган.
Do'stlaringiz bilan baham: