III. НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАР
93
Қабул қилгич антеннасига тушгач сигнал антеннада ѐ нуқтада фокусланади.
Ушбу нуқтага муайян ўлчовлар натижасида шакл берилган тўлқин ўтказгич
(йиғгич) жойлаштирилади ва фойдали сигналлар шовқин сигналларидан
ажратиб олинади. Поляризация текислиги қувват амплитудаси ѐрдамида
танланади (LNB (14 / 18В). Қабул қилинган сигнал арсенид-галий
кучайтиргичида кучайтирилиб 900-2100 МГц полоса частотасига ўтказилади
ва қайта ишланади.
4.2. DVB-C рақамли кабель телевидение стандарти.
Кабел алоқа линиялари экранлаштирилган йўналтирувчи тизимлардан
иборат бўлгани учун, улар орқали узатилган
сигналлар атмосфера ва
индустрия халақитлар таъсиридан ҳимоя қилинган. Ундан ташқари тизимда
актив
оралиқ
кучайтиргичлардан
фойдаланиш
ҳисобига
уларда
сигнал/шовқин (30 дБдан кам эмас) нисбатининг етарлича юқори
қийматларининг таъминланиши имконияти мавжуд. Шунинг учун
халақитбардошлиликни таъминлаш нуқтаи назаридан,
кабель телевизион
тизими ер усти телеэшиттириш тизимларига нисбатан енгил шароитларда
ишлайди. Шу сабаб оддий ҳолатда рақамли кабель телевидениесида йиғиш
коди ѐрдамидаги ички кодлаш ишлатилмайди. Кабель телевизион
эшиттиришнинг асосий мақсади мавжуд кабель тармоқларининг частота
диапазони орқали телевизион дастурларнинг
максимал сонини узатишни
таъминлашдир.
Шу мақсадда, DVB-C стандартига мувофиқ кабелли тармоқларда OFDM
ўрнига кўп позиционли квадратура амплитудали манипулятция (КАМн)
ишлатилади. Ҳозирги вақтда 16-, 32-, 64 ва 256-позицияли КАМн лар
қўлланилмоқда.
Иккилик
символлар
узатиш
тезлигининг
КАМн
позицияларидан боғлиқлиги 6.4-жадвалда келтирилган. Жадвалдан кўриниб
турибдики, иккилик символларни тўла узатиш тезлиги (3-устунча) канал
символларини узатиш тезлигини символдаги битлар сонига кўпайтириш
орқали олинади ва кўпайтма, Рид-Соломон халақитбардошликни оширадиган
кодлашда қўшимча киритилган байтлар ҳисобига, фойдали маълумотларни
узатиш тезлигидан юқори бўлади.
4.1-жадвалнинг охирги
устунчаларидаги маълумотларни, тасвир сифати
қийматлари турлича бўлган телевизион дастурлар талабларига асосан,
иккилик символларни узатиш тезлиги билан солиштириб,
битта кабель
телевидениеси каналида у ѐки бу сифат билан нечта телевизион дастурни
узатиш мумкинлигини баҳолаш мумкин.
Кўпгина давлатларда айниқса аҳоли кўп жойларда теле ва
радиоэшиттиришлар кенг полосали алоқа кабеллари ѐрдамида амалга
оширилади. Ушбу кабелли технологиялар 400 МГц (ўртача 50-450 МГц) ѐки
800 МГц (ўртача 50-450 МГц) ўтказиш полосасига эга. Бундан ташқари
кўплаб давлатларда VHF ва UHF эшиттириш диапазонлари у ѐки бу хизмат
турлари томонидан банд қилиб қўйилган. Бундай ҳолатларда дунѐ
III. НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАР
94
тажрибасига асосланиб кабелли телевидение жорий қилиш
масаласи
кўтарилади. Кабелли телевидениенинг бошқа турдаги телевидениелардан
(сунъий йўлдошли, ер усти) фарқи кенг полосали диапазонга фақат
технологиянинг ўзини жорий қилинганида деб белгиланади. Яъни умумий
спектр фақатгини шу технологияга тегишли.
Тахминан 1995 йилдан бошлаб кўпгина кабелли телеэшиттиришлар
рақамли DVB-C форматига ўтказила бошланди.
DVB-Cнинг частота
полосаси 300 МГцдан юқори.
Кабелли телевидениенинг рақамли формати 1994 йилда ETS [300429]
стандартида тасдиқланди. DVB-C модуляторидаги MPEG-2 транспор оқими
DVB-S тизимидаги каби бир хил жараѐндан ўтади. Тизимда сверткали
кодлаш технологияси қўлланилмайди
15
. Чунки муҳитда сигнал тарқалиши
ишончлилиги юқори. DVB-C тизимида ишончлиликни QAM модуляцияси
16, 32, 64, 128 ѐки 256 позицияли модуляциялари билан жабогар. Коаксиал
кабелли тизимларда 64QAM ва оптик-толали тизимларда эса 256QAM
модуляция турлари ишлатилади.
Оддий коаксиал кабелларда каналлар фарқи 8 МГц. Бундай тизимда 64
позицияли QAM модуляцияланган сигнал ишлатилади.
Маълумот узатиш
тезлиги 6.9 Мс/с. Маълумот узатиш тезлиги канал кенглиги 8МГц дан кичик
бўлиши лозим. Модуляцияланган сигнал r= 0,15 яхлитлаш бирлиги остида
яхлитланади. 6.9 Мс/с ва 64 QAM (6 бит/сек) еаби параметрларни ҳисобга
олган ҳолда канал умумий маълумот узатиш тезлиги қуйидагича бўлади.
Gross_data_rateDVB-C = 6 bits/Symbol * 6.9 MSymbols/s = 41.4 Mbit/s; (4.2)
Do'stlaringiz bilan baham: