Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet68/147
Sana14.04.2023
Hajmi5,01 Kb.
#927904
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   147
Bog'liq
Umumiy tilshunoslik R.Rasulov

Равшанхўжа Расулов 
Равшанхўжа Расулов истиқлол даври ўзбек тилшунослигининг таниқли 
вакили, сермаҳсул назариётчи олим, филология фанлари доктори (1989), 
профессор (1990). 
Равшанхўжа Расулов 1946 йилда Тошкент шаҳрида туғилди. 1965 йилда 
мактабни тугатди. 1965 – 1970 йилларда ЎзМУ (собиқ ТошДУ)нинг ўзбек 
филологияси факультетида ўқиди. 
70
А.Нурмонов. Ўша асар, 223-бет. 


138 
У 1975 йилда «Алпомиш» достонида сўзлар орасидаги синтактик 
муносабатнинг ифодаланиши» мавзусида номзодлик, 1989 йилда «Ўзбек 
тилидаги ҳолат феъллари ва уларнинг ва-лентлиги» мавзусида докторлик 
диссертациясини ҳимоя қилди. 
Р.Расулов ўзбек тилшунослигининг лексикология, семасиология, 
лексикография, синтаксис, умумий тилшунос-лик, нутқ маданияти ва ўзбек 
тили фанлари бўйича фундаментал тадқиқотлар яратган олимдир. 
Унинг асосий асарлари: 1. «Ўзбек тилидаги ҳолат феъллари ва уларнинг 
облигатор валентликлари» (1989). 2. «Ўзбек тили феълларининнг семантик 
структураси» (1-қисм, 1990). 3. «Глаголы состояния в узбекском языке и их 
валентность» (1991). 4. «Лексикологияни ўрганиш» (ҳамкор, 1992). 5. «Ўзбек 
тили феълларининг семантик структураси» (2-қисм, 1993). 6. «Ўзбек тили 
систем лексикологияси асослари» (ҳамкор, 1995). 7. «Ўзбек тили тасвирий 
ифодаларининг изоҳли луғати» (ҳамкор, 1997). 8. «Ўзбек тили феълларининг 
маъно тузилиши» (2001, 2005, 2008). 9. «Ўзбек тили» (ҳамкор, 2004). 10. 
«Нутқ маданияти» (ҳамкор, 2004). 11. «Ўзбек тили» (ҳамкор, 2005, 2006, 
2009). 12. «Умумий тилшунослик. Тилшунослик тарихи. 1-қисм» 
(2005). 13. «Умумий тилшунослик. Тилшуносликнинг назарий масалалалари. 
2-қисм» (2006). 14. Нутқ маданияти ва нотиқлик санъати» (ҳамкор, 2006, 
2008, 2009). 15. “Умумий тилшунослик” (2007) ва бошқалар. 
Проф. Равшанхўжа Расулов туркологияда ҳолат феълларига оид қатор 
монографияларида илк бор ушбу феълларни илмий - назарий ва фалсафий 
жиҳатдан мукаммал ўрганиб чиқди. Мазкур феълларнинг маъно 
тузилишини компонент таҳлил усули асосида текшириб, уларнинг ички 
ЛСГларини аниқлаб, бу гуруҳга кирувчи феълларнинг ҳар бирини 
таърифлади, тавсифлади Шунингдек, айни ҳолат феълларининг валентлик 
имкониятларини ҳам чуқур ёритиб берди. Шунга кўра ўзбек 
тилшунослигида систем лексикологиянинг ва систем синтаксиснинг 
шаклланиши ва кенг қулоч ёйиши учун мустаҳкам замин яратди.
Олимнинг устози проф. Ҳ.Неъматов ҳамкорлиги ва раҳбарлигида 
яратилган «Ўзбек тили систем лексикологияси асослари» асарида туркий 
тилшуносликда илк бор жаҳон систем – структур тилшунослигининг энг 
яхши жиҳатлари ўзининг аниқ ифодасини топди. Шунингдек, тадқиқотда шу 
кунгача ўзбек лексикологиясида эришилган ютуқлар умумлаштирилди, 
чуқурлаштирилди
71
, бир бутун ҳолда китобхонга тақдим этилди.
71
Қар: А.Нурмонов .Ўша асар, 188 - бет. 


139 
Олим назарий-фалсафий йўналишдагина эмас, балки амалиёт билан 
боғлиқ 

шу кунги тил сиёсатининг долзарб масалаларидан бири бўлган 
давлат тилини ўрганиш борасида ҳам асарларга эътибор бериб келмоқда. 
Аниқроғи ҳамкорликда олий ўқув юртлари ҳамда ўрта махсус касб-ҳунар 
таълими муассасаларининг рус гуруҳи талабалари учун лотин ёзувида 
«Ўзбек тили» дарслиги ва ўқув қўлланмаси нашр қилинди.
Р. Расуловнинг шогирди билан ҳамкорликда яратган тилимиз бойлигини 
намоён этувчи парафразаларнинг изоҳли луғати ҳам бўлиб, ушбу асар шу 
йўналишдаги дастлабки тадқиқот сифатида эътиборга лойиқдир. 
Р. Расуловнинг истиқлол даври ўзбек тилшунослигидаги жиддий ва 
муҳим ютуқларидан бири унинг “Умумий тилшунослик” асаридир. Олий 
ўқув юртларининг ўзбек филологияси факультети талабалари учун ниҳоятда 
зарур бўлган, ёш тилшуносларни назарий жиҳатдан тайёрлаш, жаҳон 
тилшунослиги тарихидан хабардор қилиш учун хизмат қиладиган мазкур 
манбалар жуда зарур вақтда яратилди. Негаки, собиқ иттифоқ даврида 
мураккаб илмий-назарий, фалсафий фан бўлган умумий тилшунослик
бўйича манбалар ўзбек тилшунослигида бармоқ билан саноқли даражада эди. 
Аниғи ушбу соҳа ўқув адабиётларига бўлган талаб, эҳтиёж жуда катта эди. 
Шак-шубҳасиз, Р.Расулов томонидан назарий тилшунослик бўйича 
яратилган, истиқлол даври тилшунослигимизда дастлабки мукаммал манба 
бўлган мазкур иш келгусида шу йўналишда яратиладиган қатор дарслик ва 
қўлланмалар учун пойдевор вазифасини ўташи аниқ. 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish