Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet10/147
Sana14.04.2023
Hajmi5,01 Kb.
#927904
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   147
Bog'liq
Umumiy tilshunoslik R.Rasulov

Дионисий 
(бизнинг эрамизгача бўлган 170

90 й). Аристархнинг
шогирди фракиялик Дионисий ўзигача бўлган тадқиқотчиларнинг ишлари 
ва тажрибаларини ўрганиб, улардан фойдаланиб, римликлар
учун 
«Грамматика санъати» номли системалаштирилган дастлабки юнон 
грамматикасини яратди. 
Дионисий таълимотига кўра сўз сўзлашув нутқининг (боғланган 
нутқнинг) энг кичик бўлаги (қисми)дир. Гап (ёки нутқ) эса сўзларнинг ўзаро 
муносабатидан, боғланишидан ҳосил бўлиб, тугал фикр ифодалайди. 
Дионисий грамматикасида от туркуми ҳақида қуйидаги фикр берилади: от 
келишик ва сонга кўра ўзгарувчи туркумдир. У сифатларни ҳам отга кирита-
ди. 
Дионисий феъл ҳақида фикр юритиб, феълнинг келишиксиз сўз туркуми 
бўлиб, замон, шахс, сон, майл, нисбат, тусланиш ва бошқаларга эга эканли-
гини айтади. Феълнинг бешта: аниқлик, буйруқ, истак, тобелик ва ноаниқлик 
майлларини; феълнинг учта: ҳаракат, ўзлик ва ўрта нисбатларини; феълнинг 
учта: бирлик, жуфтлик ва кўплик сонларини; феълнинг учта: биринчи-нутқни 
сўзлаган, иккинчи-нутқ йўналтирилган ва учинчи-сўз юритилган (ўзга) шах-
сларни қайд этади. Грамматик замон эса ҳозирги, ўтган ва келаси замон каби 
турларга бўлинади. Сифатдошлар эса феъл ва отларга хос бўлган белгиларни 
бирлаштирадиган категория сифатида талқин қилинади. 
Артикль, Дионисий фикрича, турланувчи сўз туркуми бўлиб, у турланган 
отдан олдин ҳам, кейин ҳам кела олади. Олмош от ўрнида қўлланиладиган 
сўз бўлиб, маълум шахсларни кўрсатади. Равиш турланмайдиган сўз турку-
мидир, у феъл ҳақида маълумот беради ва унга бирикади. Боғловчи фикрни 
маълум тартибда боғлайдиган ва фикрни ифодалашдаги оралиқларни кўрса-
тадиган сўздир. Олд кўмакчи сўз туркуми бўлиб, барча сўз туркумлари ол-
дидан сўз таркибида ҳам, гап таркибида ҳам келади, яъни у синтаксисда ҳам, 
сўз ясалишида ҳам қўлланилади. 
Аполлоний Дискол 
(бизнинг эрамизнинг II асри). Аполлоний Дискол 
бизгача етиб келган юнон тили синтаксисини яратди. У «Синтаксис ҳақида» 
асарида юнон тили синтаксисига оид маълумотларни берди. 
Искандария мактаби вакиллари тилнинг товуш томонига ҳам катта 
эътибор беришди. Улар товушларни акустик принцип асосида тасвирлади-
лар, товуш ва ҳарфларни айнан бир нарса ҳисоблаб, уларни унли ва ундош 


22 
товушларга ажратдилар. Шунга кўра ҳарфларни унли товушлар ва ундош 
товушлар номи билан тасвирладилар. Унли ҳарфларни (товушларни) ўз 
ҳолича талаффуз қилинадиган ва ўзини алоҳида эшитиш мумкин бўлган 
товушлар сифатида, ундош ҳарфларни (товушларни) эса унлилар биланги-
на талаффуз қилинадиган товушлар сифатида қарадилар. Шунингдек, улар 
бўғин, урғу ҳақида ҳам маълумот беришди. 
Тилшуносликнинг грамматик даврида Искандария мактаби вакиллари 
юнон тилининг фонетикаси, морфологияси ва синтаксиси бўйича жиддий 
тадқиқот ишларини олиб бордилар ва қатор асарлар яратдилар. Юнон 
тилшунослигида, айниқса, морфологияга оид масалалар мукаммал ишланган 
бўлиб, унга нисбатан фонетика ва синтаксис масалалари бўш тадқиқ қилин-
ган. Шунингдек, Искандария мактаби вакиллари грамматикани фалсафадан 
ажратдилар. 
Хуллас, қадимда тилшуносликнинг Искандария даври грамматикани му-
стақил фан сифатида яратди. 
Қадимги юнон тилшунослиги (грамматикаси) ҳинд тилшунос- лиги (граммати-
каси) билан бир қаторда ўз даврида араб тилшунослигига (грамматикасига) 
таъсир қилди. 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish