Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика



Download 0,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/54
Sana28.06.2022
Hajmi0,86 Mb.
#716921
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   54
Bog'liq
Musiqa madaniyati fanini o`qitishda zamonaviy yondashuvlar va innovatsiyalar (4.1-modul)

3.2. Электрон қўлланмалар яратиш 
Электрон дарслик замонавий ахборот коммуникацион технологиялар 


50 
ёрдамида ўқув услубини, мустақил таълим олишнинг самарали усулларини 
қўллаш орқали ўқув материаллари ва илмий маълумотларни ҳар томонлама 
чуқур ўзлаштирилишига мўлжалланган дарсликдир, яъни оддий дарсликнинг 
рақамли ифодасидир. 
У оддий ўқув дарсликларига ўхшаш ўқув дастурларга асосланиб 
тайёрланади. У ўқувчиларда мустақил таълим олиш, ижодий фикрлаш, малака 
ва кўникмаларини шаклантиради. Электрон дарсликларнинг оддий 
дарсликлардан асосий фарқи ундан фойдаланиш, яъни уни ўқиш компьютер 
орқали бўлади. 
Электрон дарсликлар замонавий илмий билимларга асосланиб 
жамланганлиги ва умумлаштирилганлиги, кўргазмаларга бойлиги, таълим 
олувчиларнинг ёши ва психологик хусусиятларини ҳисобга олганлиги, 
билимларни назорат қилиш имкониятига эгалиги, асосий тушунча ва 
хулосаларнинг, таъриф, қоида-қонуниятларнинг матнларини жозибали 
шакллар ва ҳар хил рангларда берилиши оддий ўқув дарсликлардан ажралиб 
туради. 
Электрон дарсликлар таълим олишнинг янги шакли бўлган масофадан 
ўқитишнинг асоси ҳисобланади. У ўқув фани, унинг бирон йўналиши ёки 
таркибий қисмининг давлат таълим стандартига ва ўқув дастурига мос ҳолда 
баён этилган маҳсулотдир. Электрон дарслик ахборот коммуникацион 
технологиялар (АКТ) асосида юқори илмий-услубий даражада яратилган 
фанлардан Давлат таълим стандартларига тўлиқ мос келадиган электрон ўқув 
маҳсулот ҳисобланади.
Электрон қўлланма дарсликни қисман ёки тўла ўрнини босувчи ёки 
уни тўлдирувчи маҳсулот бўлиб, қўлланма сифатида таълим муассасалари 
томонидан тасдиқланган маҳсулотдир. 
Электрон дарс ишланмаси дарсликнинг ҳар бир дарсига мўлжалланган 
мавзунинг мақсади, мазмуни ва моҳиятини ёритиб берувчи, АКТнинг 
имкониятларидан тўлиқ фойдаланиб ёзилган матндир. 
Электрон дарслик китобнинг ўрнини боса олмайди ва босиши ҳам шарт 
эмас. Бирор бадиий асарнинг киносини яратиш янги жанр бўлгани сингари, 
электрон дарслик ҳам дарсликнинг бошқа жанри ҳисобланади. Электрон 
дарслик ўқув жараёнида оддий дарсликдан кўра инсон миясининг қабул 
қилиш йўлларини, яъни товуш, эмоционал хотираларни жалб қилиб, асосий 
тушунча, қоидаларни, мисолларни тушуниш ва ёдга олиш жараёнларини 
максимал енгиллаштириш уўун хизмат қиладиган АКТнинг имкониятидан 
тўлиқ фойдаланиши керак. 
Электрон дарсликлар қуйидаги тоифаларга бўлинади: 


51 
1-тоифа. Ўқув материаллари, асосан, вербал матн сифатида берилиб, 
улар гиперилова ва глоссарийга ҳамда икки ўлўовли графиклар, 
диаграммалар, расмларга эга бўлади. Улар ўқув материалининг 25% гача 
қисмини олади.
2-тоифа. Ўқув материаллари қисман гипериловали ва глоссарийга 
ҳамда 2Д графикли матн шаклида ва 3-ўлчовли графикдан иборат бўлади. 
Улар ўқув материалининг 25% гача қисмини олади. 
3-тоифа. Ўқув материаллари матн, 2Д графиклар, видео ва аудио 
анимациялар ва 3Д эффектларга эга бўлади. Улар ўқув материалининг 25% 
гача қисмини олади. 
4-тоифа. Электрон дарслик виртуал муҳитда, замонавий тармоқ 
технологияларни қўллаб, ўқитувчи билан компьютер тармоғи (интернет) 
орқали боғланган ҳолда масофавий машғулотлар олиб бориш даражасида 
яратилган бўлади. 
Ҳамма тоифаларга тегишли умумий талаблар: 
-модуллар (параграф ва мавзулар) нинг матни 4-5 монитор экранидан 
ошмаслиги керак ( 2 бет); 
-гиппериловалар 3 босқичдан ошмаслиги маъқул, чунки асосий 
мавзудан чиқиб кетиши мумкин; 
-маҳсулот тизими компьютер технологияси талабига мос келиши керак. 
Электрон дарсликларда матн қисми чегараланган бўлиши мақсадга 
мувофиқ бўлгани учун электрон яратишнинг принсип ва ёндашувларга амал 
қилиш керак. 
Модуллаш принсипи - дарслик материалларини минимал ҳажмдаги 
модуллардан иборат бўлимларга бўлиш. 
Тўлалик принсипи - ҳар бир модулда қуйидаги компанентлар мавжуд 
бўлиши керак: 
назарий қисми; 
назарий саволлар; 
мисоллар; 
мустақил ечиш учун масала ва мисоллар; 
модул бўйичча жавоблари берилган саволлар; 
назорат ишлари; 
ёрдамчи маълумотлар; 
изоҳлар. 


52 
Очиқлик принципида ҳар бир модулда матнни янги тушунча ва усулларни 
ўзлаштиришни енгиллаштирувўи визуал кадрлар бўлиши керак. 
Тармоқланиш принципи - ҳар бир модул гиперматн иловалар орқали 
бошқа модуллар билан боғланган бўлиб, материалларни ўзлаштириш кетма-
кетлигини назарда тутади. 
Бошқариш принципи – кадрлар алмашинишини ўқувчиларнинг ўзи 
бошқариши, мураккаброқ мисол ва масалаларни очиб, ўзини текшириш 
мумкинлиги. 
Мослашув принципи - электрон дарслик ўқув жараёнининг маълум 
пайтдаги ўқувчи эҳтиёжини қондириши. 
Тўплаш принципи - ягона электрон мажмуада ва кутубхоналарда 
жойлаштириш, уларни янги бўлим ҳамда мавзулар билан кенгайтириш 
шаклида бажарилган бўлиши лозим. 
Компьютер 
ёрдами 
принципи 

электрон 
дарсликлардан 
фойдаланилаётган вақтда компьютер ёрдамини олиш мумкинлиги, яъни ўз 
билимини текшириш, луғатлардан фойдаланиш ва бошқалар. 
Келтирилган принциплардан шундай хулосага келамизки, электрон 
дарслик мустақил ўқиш ва билим олишга мўлжалланган. 
Электрон дарсликлар: 


53 
-ўқилаётган материалларни бошқа усуллар (қабул этиш йўлларини 
ошириш билан) қўллаш орқали ўзлаштиришни енгиллаштиради; 
-ўқувчининг талаблари, тайёргарлиги ва интеллектуал даражасига 
мослашади; 
-мураккаб ҳисоб-китобларда вақтнинг тежалиши ҳисобига фанни 
чуқурроқ ўзлаштиришга шароит туғдиради; 
-ишнинг ҳар бир босқичида ўзини текшириш учун кенг шароитлар 
яратади; 
-бажарилган ишни файлга ёки чоп қилишга имконият беради; 
-керакли тушунтириш, такрорлаш ва ёрдамчи материалларни такрор-
такрор беради. 
Электрон дарсликлар:
- турли масалаларни ечишда компьютер ёрдамини ишлатиш ҳисобига 
вақтни тежаши мумкин; 
- ўқувчиларга машғулотларни компьютерларда мустақил ишлар 
шаклида ўтиши мумкин; 
- мураккаб ҳисобли назорат ишлари компьютер ёрдамида текширилади. 
“Кадрлар 
тайёрлаш миллий дастури”нинг 3-босқичида барча 
босқичдаги 
таълим 
жараёнларини 
компьютерлаштириш 
ва 
ахборотлаштириш, таълим тизимининг яхлит ахборот маконини вужудга 
келтириш кўзда тутилган эди. 
Унда “Замонавий ахборот технологиялари, компьютерлаш ва 
компьютер тармоқлари негизида таълим жараёнларини ахборот билан 
таъминлаш ривожланиб боради. Фан ва таълимнинг нашриёт базаси 
ривожлантирилади, ўқув, ўқув-услубий, илмий, қомусий адабиётлар ва 
маълумотномалар билан таъминлашнинг барқарор тизими шакллантирилади” 
деб ёзилган. 
Фанлардан яратилган электрон дарсликлар, тест ўтказадиган 
дастурлар ҳам АИЖ ўхшаш, яъни фанни ўқитувчи ўргатмайди, компьютер 
орқали ўқувчининг ўзи ўрганади ёки тестни ўқитувчи ўтказмайди, 
компьютер ўтказиб, ўқувчининг билимини баҳолаб беради. Тест ўтказадиган 
дастурлар ҳар хил бўлади ва улардан фойдаланиш, уларни ишлатиш 
технологиялари ҳам ҳар хил бўлиб, дастур билан қўшиб берилади. Одатда 
ҳар қандай дастурларни ишлатиш технологиялари иложи борича оммабоб, 
ҳамма ишлата оладиган, керак жойда дастурнинг ўзи маълумотлар, изоҳлар 
берадиган, ҳар бир тугмаўаларнинг вазифаларини айтиб берадиган қилиб 
тузилади. 


54 
Ҳозирги вақтда кўплаб компания ва фирмаларда семинарлар, 
учрашувлар, тренинглар ва бошқа тадбирларни ўтказиш учун турли 
компьютер технологияларидан фойдаланилмоқда. Маълумот мазмунга бой, 
эсда қоладиган ва кўргазмали бўлиши учун кўпроқ мултьимедиа 
технологиялари ишлатилади. Булар матн, графика ва овоз каби маълумотнинг 
турли шаклларини қайта ишлашга имкон берувчи мультимедиа аппарат 
воситалари бўлиш билан бирга амалий дастурлар пакетлари ҳам. 

Download 0,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish