М актабга тайѐрлов гуруҳларда қуриш-ясашга ўргатишнинг вазифалари. Тайѐрлов гуруҳда болаларга предметни умумий ва индивидуал хусусиятларини ажратишга ўрнатилади. Болалар нарсаларнинг қисмларини пропорциясини, симметриясини аниқ чамалашга, нарсаларни чиройли безашни ўрганадилар. Бу ѐшдаги болалар олдиндан кўрмоқчи бўлган нарсаларини тасаввур қилиб, уни қандай тузилишини гапириб бера олишлари керак, бунинг учун қандай материални танлаб, ишни қандай бажарилишини билишлари лозим. Тарбиячи болаларга комплекс нарсаларни коллектив бўлиб қуришни, гуруҳ билан қуришни ўргатиб боради. Болалар бундан ташқари мавзуни аниқлаб, керакли материаллар танлаш, бир-бирлари билан маслаҳатлашиб бирга фикрлаб қуришни ўрганадилар. Тайѐрлов гуруҳ тарбияланувчилари берилган топшириқ бўйича, расмлар орқали мураккаб бўлган турли нарсаларни ясайдилар. Қуриш - ясаш жараѐнида предметлар шакли орасида боғлиқликни ўрганиш, уларни қўлланилиши алоҳида қисмларни катта-кичиклиги, конструкциясини болалар эгаллаб борадилар. Тайѐрлов гуруҳда болалар транспортнинг турлари билан, бинолар билан танишиш катта аҳамиятга эга. Педагог асосий диққатини бинокорларни нима учун қўлланилишга (айтилади) қаратилади. Болалар олган билимларини ўз ишларида қўллайдилар. Тайѐрлов гуруҳда болалар предмет шакли ўртасидаги боғлиқликни ўрганадилар. Тарбиячи машғулот ўтишдан аввал болаларни транспортни тури билан таништиради. Бундан ташқари болалар кемаларни турлари билан ҳам танишадилар: катта ва кичик, юк, ҳарбий, пассажир кемалари. Тарбиячи кемаларни турларина солиштириб болаларга тушунтиради; тез юрар кемалар, узун ингичга асосга эга, юк кемаси-кенг асосли, пассажир кемаси ҳарбий кемага қараганда кенг бўлади. Биринчи машғулотда болалар ҳарбий кема, кейингисида пассажир кемасини ясайдилар. Шу чизма асосида «шаҳар транспорти» мавзусида машғулот ўтказилади. Кузатиш пайтида болаларда шаҳар транспортининг турли-туманлиги ҳақида тасаввури ривожланади. Тарбиячи транспортнинг ҳар бир турини нима учун қўлланилиши такидлаб ўтади. Кейинчалик болаларда предметнинг қўлланишига кўра конструкциясини ажратиш, конструкцияни ва предметнинг алоҳида қисмларининг катта кичиклигини аниқлаш малакаси шаклланади. Бу вазифани кўприк қуриш жараѐнида ҳал қилиш мумкин. Болалар бир нечта конструкцияси билан танишадилар ва қуйидаги фикрга келадилар: Қурилмаларнинг ўлчами, уларнинг қўлланилиши бўйича аниқланади. Кемалар қатнайдиган кенг ва чуқур дарѐга баланд ва кенг кўприк қурилади. Кўприкнинг тепа қисмида транспорт ва йўловчилар учун йўлаклар қурилади. Биринчи машғулотда тарбиячи болаларга йўловчилар учун ва транспорт учун кўприк қуришни таклиф қилади. Иккинчи машғулотда болалар, ҳам йўловчи ҳам транспорт учун умумий кўприк қурадилар. Учинчи машғулотда эса болаларни ўзлари мустақил конструкция ўйлаб, уни нима учун қўлланилишини тушунтириб берадилар. Тайѐрлов гуруҳда болаларда турли бинолар ҳақида тушунча бўлади: кўп қаватли бино, театр, вокзал, эртакуйчалар.
Педагог асосан болалар диққатини фазовий жойлаштириш, қурилмаларини фазовий жойлаштиришга қаратади. «Кўча, шаҳар майдонларни қуриш» мавзуни ўтишдан аввал педагог болаларни шаҳар бўйлаб экскурсияга олиб боради ва болалар диққатини шаҳарни қурилиши ва эстетик тузилишига қаратади. Машғулотда болаларни гуруҳчаларга бўлиб, ҳар бир гуруҳга бирор бир майдон, кўчалари қуриш топширилади. Болалар турли биноларни қураѐтганларида уларда предметнинг асосий қисмларини ва таниш бўлган геометрик шаклларни ажратиш малакаси шаклланиб боради. Кинотеатрга экскурсиядан сўнг болалар томошабинлар зали, фойега кириш қисмини куб, призма, ярим доира шаклига эга эканлигини кўрадилар ва ўзлари кинотеатр қурганларида шу нарсаларга эътибор берадилар. Тарбиячи томошабинлар зали ва фойени қурилиш усулини кўрсатиб беради. Болалар жамоа бўлиб бирга турли мавзуларда нарсалар қурадилар (кўчалар, темир йўллар, вокзал, ҳайвонот боғлари, кинотеатрлар ва ҳоказо).
Тайѐрлов гуруҳ болалари асосан қуриш-ясашнинг қуйидаги усулидан фойдаланадилар, яъни тарбиячининг топшириғи бўйича бола ўз тасаввурига таянган ҳолда расм, фото расмлардан фойдаланади. Кўпгина қурилма мавзуси берилади. Катта гуруҳга қараганда бу гуруҳга бериладиган шартлар мураккабдир. Намуналар кўпинча расм, фото расм бўлиб, бу расмда болалар ишлатилмайдиган қурилиш материалидан қурилган қурилмалар акс этган бўлади. Баъзида тарбиячини ўзи ясаган нарсани намуна сифатида кўрсатиш мумкин. Лекин бу усул бу ѐшдаги болаларга тўғри келмайди. Тарбиячи топшириқни тушунтираѐтганда қуриш-ясашни янги усулини қисман кўрсатиб ўтади. Тайѐрлов гуруҳида экскурсия ва суҳбатлар болаларни қуриш-ясаш обьектларини тасаввурларини қилишларига ѐрдам беради. Ҳар бир экскурсия болаларни кейинги машғулотга тайѐргарлигини оширишга қаратади.
Фотогалерея бўйлаб сайрда тарбиячи асосий диққатни майдон, кўчаларни тузилишини, биноларни чиройли қурилганлигига қаратади. Бирор бир майдонни тарбиячи болалар билан фазовий жойланишини, биноларни таҳлил қилади. Машғулотда эса топшириқни тушунтириб, болалар билимини фаоллаштиради. Машғулотни бошида ўтказиладиган суҳбатлар - болалар билимини фаоллаштиради. Тарбиячи кўприк қураѐтганида болаларга эслатиб ўтилади: кўприклар ҳар хил бўлади. Йўловчилар учун ва траспорт учун ҳам кўприклар. Машғулотни бошида, кинотеатр қуришда тарбиячи суҳбатида бинонинг асосий қисми томошабинлар зали, фойени ажратади, унинг асосий шакли, фазовий жойланишини аниқлайди. Агар машғулот бошқа бўлсатарбиячи болалардан ўйлаган қурилмаларини, унинг нима учун қўлланиши танланган материаллар ҳақида гапириб беришни илтимос қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |