Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Ўрта гуруҳларда қуриш-ясашга ўргатишнинг вазифалари



Download 4,2 Mb.
bet41/69
Sana11.06.2022
Hajmi4,2 Mb.
#655275
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   69
Bog'liq
Тасвирий фаолиятга ўргатиш методикаси(1)

Ўрта гуруҳларда қуриш-ясашга ўргатишнинг вазифалари.

  • Ўрта гуруҳда болаларга таниш бўлган қисмларни (кубик, ғиштча, пластилин) номлаш билан бирга, уни бир-биридан фарқлашга ҳам ўргатилади. Болалар қурилмаларни мустақил таҳлил қилишни ўрганадилар: унинг асосий қисмларини ажратиш, уни катта кичиклиги, тузилишини фарқлаш, нарсаларни қандай жойлашганлигини ўрганадилар. Болалар кичик гуруҳда тарбиячини намунаси асосида кўрган бўлсалар, ўрта гуруҳда эса, мавзуни номланиши, ўзлари ўйлаганлари бўйича қурадилар. Шунинг учун болалар диққати қурилмани олдиндан режалаштириб, унга керакли бўлган шаклларни танлашга қаратилади. Ўрта гуруҳда қуриш ясаш предметларини фарқлаш, уларни хусусияти билан танишиш, шу хусусиятига асосланиб предметларни гуруҳларга ажратишни ўрганадилар.

  • Қ урилмаларни қуриш ишнинг кетма-кетлигини режалаштиришга болаларни олдиндан қисмларни шаклига, катта-кичиклигига ва мустаҳкамлигига қараб танлашга ўргатилиб борилади. Буларни қуриш жараѐнида болалар цилиндр номини тўғри айтишга уни ўз ўрнида тўғри фойдаланишга ўрганадилар.

  • Болаларнинг ҳар бир конструкциясини ўзлаштириб олишлари учун бир неча машғулот ўтказилади. Биринчисида болалар намунага қараб қуришга ўрганадилар, кейинги машғулотларда эса, бу намунани ўзлари мустақил хал қилишга яъни конструктив масалани хал қилишга ўрганадилар. Масалан: болалар намуна асосида кўпроқ, қуришни ўрганиб олишгач, масалан, кўприкнинг таянч қисмини, кўприк қуриламларини ва машиналар учун пластик қисми, яъни тушувчи қисмини билиб олишгач, уни қуриш учун қандай қисмлардан фойдаланиш кераклигиниўргатиш орқали болаларга шу усулда кўприк, аммо баланд ѐки кенг кўприк қуриш тавсия этилади. Кейинчалик, болалар ўзларида бор бўлган қурилиш материалларидан кенг фойдаланиб, ўзлари янги кўприк конструкциясини ўйлаб топадилар. Тарбиячининг раҳбарлигида болалар битта конструкцияни бир неча мураккаблашган кўринишларда қуришга ўрганадилар. Бу эса болаларда қуришнинг турли йўллари ҳақидаги тасаввурларини шакллантиради, фикрлаш қобилиятларини ўстиради.

  • Йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб болаларга юқоридаги вазифалардан ташқари, болаларга ўз ихтиѐрлари бўйича қуриш ясашлар берилади. Бу ихтиѐрий қуриш машғулотлари давомида болалар қуриш бўйича олган билим малакалари ривожланади, мустақиллик ва ташаббускорликлар ўсади. Ўз мақсадларини ва қуриш ясаш ишларида амалга ошириш ўқувлари шаклланади. Машғулотларини уюштирганда турли-туман майда ўйинчоқлардан (одамлар, ҳайвонлар, ўсимликлар, транспорт) фойдаланадилар. Бу эса болалар қурилиш ўйинларини янада бойитади, уни мақсад сари йўналтиради ва ўйин фаолиятларини янада ривожланишига олиб келади. Қурилиш материаллари алоҳида-алоҳида бўлакчаларга ѐки бўлимларга ажратилган шкафларда сақланиши мумкин. Ҳар бир қурилиш материалларининг тури бир-биридан алоҳида сақланади, тузилишига, яъни шаклига қараб, чунки болалар ўзлари тезда ва осонликча керак қурилиш материалларини ажратиб оладилар ва ҳар бир шаклни тезроқ, ўзлаштириб олишларига ѐрдам беради.

  • Йилнинг иккинчи ярмидан «Шаҳарча» мазмунли тўпламидан фойдаланилади, бу набор призма, кубик ва дарахт силуэтларидан иборат. Тарбиячи болаларга янги билим бераѐтганда, болаларга иллюстрацияни кўрсатиб, унинг асосий қисмларини ажратиб кўрсатади. Намунани кузатиш пайтида тарбиячи болаларга улар ўртасидаги фарқ, ўхшашликни тушунтириб беради. Болаларни таҳлил қилишга жалб қилиш лозим, қурилма нимадан иборат, унинг қисмлари қайси қисмлардан иборатлиги сўралади. Тарбиячи агар болалар хато қилса тўғрилайди, қийналса йўлланма беради. Тарбиячи болаларга кўприк конструкциясини ўйлаб топиш вазифасини бераѐтганда болалар билан қисқа суҳбат ўтказади: кўприкни асосий қисмлари нимадан иборатлиги эслатиб ўтилади. Мавжуд материалдан қурилма учун керакли бўлган қисмларни танлаб олиш таклиф этилади.

  • Қуриш-ясаш машғулотида болаларга таниш бўлган материаллар стол устига қўйилади, уни ѐнига турли хил майда ўйинчоқлар: қўғирчоқ, ҳайвон, транспорт териб қўйилади. Машғулотни бошида тарбиячи болаларни нима ясамоқчи эканликларини, ким учун, қандай материалдан фойдаланишларини билиб олади. Бунинг учун болалар керакли материални танлаб олиб, кейин қуришни бошлашлари лозим. Тарбиячи болалар ишини кузатиб, уларга ѐрдам беради, рағбатлантиради. Болаларни ўзлари ўйлаб топган қурилмаларни асосан таҳлил қилинади. Болаларни қуриш-ясашга ўргатишда тарбиячи ҳар бир болага берилган вазифани мустақил бажаришга имконият берилади.


  • Download 4,2 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   69




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish