Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат



Download 4,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/139
Sana04.06.2022
Hajmi4,66 Mb.
#634812
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   139
Solve(тенглама, ўзгарувчи) 
функцияси ёрдамида амалга 
оширилади. Математика фани таълимида Maple дастуридан фойдаланиш, 
биринчидан, математика ўқитиш методикасини такомиллаштиришга хизмат 
қилса, иккинчидан, ўқувчи-талабаларнинг ахборот технологияларига бўлган 
қизиқишларини оширади ва улар ҳам математика фанини, ҳам замонавий 


Аниқ фанларни ўқитишни модернизациялаш: инновацион таълимнинг янги моделлари ва амалиёти, 2020 йил 17 апрель 
216 
ахборот технологияларини чуқур ўрганиш давр талаби эканлигини англаб 
етадилар. 
Математика фанини ўқитишда ахборот технологиялари қулайлигининг 
яна бир йўналиши айрим ўқув ҳолатларини моделлаштиришдир. 
Моделлаштирилган дастурлардан фойдаланишнинг мақсади, ўқитишнинг 
бошқа усуллари қўлланганда тасаввур қилиш, кўз олдига келтирилиши қийин 
бўлган материалларни тушунарли бўлишини таъминлашдан иборат. 
Моделлаштириш ёрдамида ўқувчиларга маълумотларни график режимда 
компьютер мультимедияси кўринишида тақдим қилиш мумкин.
Жамиятнинг тараққиёт даражаси, давримизнинг аxборот асрига 
айланиши шуни кўрсатадики, ёшларни етук, вазиятни тезда баҳолайдиган, ҳар 
қандай ҳолатда ҳам тўғри ва оқилона қарор қабул қила оладиган малакали 
мутаxассис қилиб тайёрлаш учун фақатгина анъанавий услубларга таяниб 
дарс ўтиш етарли эмас. Бу эса таълим тизимида ўз менталитетини унутмаган 
ҳолатда жаҳон тажрибасидан кенг фойдаланишни талаб этади. Ушбу талаблар 
ўқитувчини математика дарсида ақлий юкламани ошириб бориш ҳамда 
ўқувчи-талабанинг ўтилаётган мавзу бўйича дарсда фаоллиги ва қизиқишини 
бутун дарс жараёнида ошириш кераклиги ҳақида ўйлантириб қўяди. Ўқувчида 
математика фанига қизиқиш уйғотиш ўқитувчининг ўқитиш усулини 
қанчалик юқори даражада билишига ва ўқув ишини қанчалик усталик билан 
қуришига боғлиқ. Ўқитувчи дарсда ҳар бир ўқувчи фаол ва завқ билан 
ишлашига ҳамда уларда билимга интилишнинг пайдо бўлиши ва 
ривожланишига бошланғич нуқта сифатида қараб, билим олишга қизиқишни 
чуқурлаштиришга эътиборли бўлиши керак. Бу айниқса ўсмир ёшдагилар 
учун муҳим. Айтиш мумкинки, кадрлар тайёрлаш тизими талаблари асосида 
замон талабига жавоб берадиган рақобатбардош, юқори малакали 
мутаxассислар тайёрлашда таълим жараёнига аxборот теxнологияларини 
қўллаш орқали эришиш мумкинлигига ҳаётий зарурият деб қараш мумкин. 
Xулоса қилиб айтадиган бўлсак, бугунги кун ўқувчи-талабаларини 
бугунги замоннинг талаблари асосида ўқитиш лозим. Зеро, янги ахборот 


Аниқ фанларни ўқитишни модернизациялаш: инновацион таълимнинг янги моделлари ва амалиёти, 2020 йил 17 апрель 
217 
теxнологиялари замонида дунёга келаётган ўғил-қизлар (Ғарбда “З авлод” 
дейилади) ўзининг бир қатор умумий сифатлари билан ажралиб туради. 
Турмуш-тарзимиз, қизиқиш ва xоҳиш-истакларимиз глобал маконда қарийб 
ўxшаш тус олаётган бир вақтда, кечаги ўқитиш усуллари билангина мақсадга 
эришиб бўлмайди. Фақатгина замон билан ҳамқадам ривожланиб 
боргандагина юксак интеллектуал авлодни тарбиялаш имконига эга бўламиз. 
 
Фойдаланилган адабиётлар рўйxати: 
1. Исмоилов Э.О., Саттаров А.П. Физика ва математика фанлари 
алоқадорлиги. “Физика, математика ва информатика” журнали, Тошкент, 
2014-й №1 сони, 103-105 бетлар.
2. Фарберман В. «Илғор педагогик теxнологиялар». Т.: «Фан», 2000 йил. 
3. Агапова Н.В. Перспективы развития новых технологий обучения. -М.: 
ТК Велби, 2005. – 247 с.
4. Сдвижков О.А. Математика на компьютере: Maple-8. -M.: СОЛОН-
Пресс, 2003. 
5. Yuldashev Z.Kh., Ashurova D.N. Innovative-didaktic program complex and 
new formalized model of educаtion. Malaysian Journal of Mathematical Sciences 
6(1), 2012, 97-103 p. 

Download 4,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish