5.3. Ўқувчининг ўқув фаолияти мониторингини олиб бориш
мезонлари.
Мониторинг – объектлар ҳолати, ҳодиса, жараѐнлар устидан махсус
ташкиллаштирилган, мунтазам равишдаги, уларни баҳолаш, назорат қилиш ѐки
башоратлаш мақсадида ўтказадиган кузатувлар.
Педагогик мониторинг – бу педагогик жамоа фаолияти тўғрисидаги
ахборотни йиғиш, ишлов бериш, сақлаш ва тарқатишнинг ташкиллаштириш
шакли.
Мониторинг
доирасида
бажарилган
педагогик
ҳаракатларнинг
аниқланиши ва баҳоланиши ўтказилади.
Мониторингнинг асосий вазифаларига қуйдагилар киради:
диагностик мониторинг таълим тизими ҳолатининг ва унда содир
бўладиган ўзгаришларнинг сканер қилиниши, бу, ўз навбатида, ушбу
ҳодисаларни баҳолаш имкониятини беради;
экспертли мониторинг доирасида таълим тизимининг ҳолати,
ривожланиш шакли ва усуллари экспертизаси амалга оширилади;
информацион мониторинг тизимнинг ҳолати ва ривожланишининг
анализи ва башорати учун зарур бўлган, тизимнинг ҳолати ва ривожланиши
тўғрисида таққословчи ахборотни олиш усули;
интегратив мониторинг тизимни ҳосил қилувчи факторлардан бири
бўлиб, жараѐнларни комплекс тавсифини таъминлайди.
ХХ асрда фанда мониторинг тушунчаси қўлланила бошланди. Бошқарув
тизимида у ўз вақтида сифатли ахборот тўплаш, илмий асосланган ахборотни
қайта ишлаш, сақлаш, тарқатишни ўз ичига олади. У илмий изланиш орқали
йиғилганлиги учун у ѐки бу соҳанинг хулосалар асосида келгусидаги ривожини
103
таъминлайди, яъни соҳанинг ҳозирги аҳволига баҳо беради, истиқболини
башорат қилишга ѐрдам беради.
Таълимий мониторинг педагогик фаолиятни доимий кузатиш, у ҳақида
ахборот тўплаш, сақлаш, қайта ишлаш ва тарқатиш орқали унинг аҳволи ва
тараққиѐтига таъсир этишдан иборат. Масалан, ўқув жараѐнининг ўқувчи
шахсига таъсирини ўрганиш бўйича доимий кузатувлар орқали ахборот
тўплаш, сақлаш, қайта ишлаш орқали унинг аҳвол, тараққиѐти, истиқболини
белгилаш. Шахсни ўрганиб, кузатиб, назорат этиб бориш орқали унинг
ривожига ўқув жараѐнининг таъсирини аниқлаб бориш.
Таълим соҳасидаги мониторинг педагогик категория бўлиб, мазкур
соҳадаги бошқарув фаолиятини тартибга солиб боришга ѐрдам беради.
Мониторинг натижасида олинган ахборотлар таҳлили асосида педагогик
жараѐн ва уни бошқаришдаги камчиликларни бартараф қилиш ва
самарадорлигини ошириш чора-тадбирларини илмий асосланган ҳолда
белгилаш имконияти ҳосил бўлади. Ахборотлар таҳлили ва хулосалар асосида
мактаб, ўқитувчи фаолиятига тузатиш ва ўзгаришлар киритиб борилади.
Таълим сифати мониторинги унинг мақсадига мос ҳолда қуйидаги турли
йўналишларда олиб борилиши мумкин:
ўқув-тарбия жараѐнини баҳолаш;
эришилган натижаларни баҳолаш;
қўйилган мақсадларга эришилганлик даражасини баҳолаш;
тизимнинг ҳолати ва эришган натижаларини баҳолаш;
аниқланган натижаларни таҳлил қилиш асосида тавсия ва таклифлар
бериш.
Таълим жараѐнининг доимий кузатувларини йўлга қўйиш орқали унинг
ҳолати, натижалари, истиқболларини белгилаб борилади. Бунинг учун таълим
жараѐни мақсадларининг амалга оширилиши даражаси мониторинги қуйидаги
йўналишларда олиб борилади:
Ўқувчилар ривожланишларида илгари ўтказилган диагностика
натижаларига нисбатан ижобий ўсишлар, ўзгаришлар борми?
104
Ўқитувчиларнинг касбий-педагогик фаолиятини такомиллаштиришга
замин яратиляптими?
Ўқув
материалларининг
мураккаблик
даражаси
ўқувчиларнинг
ўзлаштириш имкониятларига мос келадими?
Ўқувчиларнинг ўзлаштира олиш имкониятларини ўрганиш:
алоҳида ўқув фанлари бўйича ўзлаштириш натижаси сифатини
ўрганиш;
ўқувчилар бўш ўзлаштиришларининг типик, дидактик сабабларини
аниқлаш;
ўқитувчилар томонидан қўлланилаѐтган дидактик ѐндашувларни
таҳлил этиш;
мактаб кундалик иш тартибининг қулайлиги даражасини таҳлил қилиш;
ўқитувчиларнинг касбий, методик маҳоратига характеристика бериш.
Мониторингни шартли равишда бир неча гуруҳга бўлиш мумкин:
I.
Таълим соҳаси бўйича тизимдаги аҳволни ўрганиш натижаларини
тўплаш. Таълим бошқаруви бўйича ахборотлар, меъѐрий-ҳуқуқий ҳужжатлар,
илмий-услубий материаллар ва бошқаларни ўрганиш.
II. Ўқувчилар билим, кўникма, малакалари ўсишини кузатиш.
Бунда синфлар бўйича, ўқув фанлари бўйича, айрим бўлимлар, мавзулар
бўйича таҳлил ўтказиш ва хулосалар чиқариш амалга оширилади. Бу
бошқарувни такомиллаштириш, ўзгартириш, ривожлантириш вазифаларини
белгилашга ѐрдам беради. Бундай таҳлиллар, асосан, бошқариш бўйича
қарорлар қабул қилиш учун зарур.
III. Кириш-чиқиш моделига асосланган мониторинг. Таълимнинг
айрим босқичлари, масалан, бошланғич таълим, ўрта синфлар, юқори синфлар
ѐки
умуман
мактаб
таълими
(1-9-синфлар)
бўйича
ўқувчилар
ўзлаштиришининг ДТС га мувофиқлиги даражаси мониторинги ўтказилади.
Бунда ўқувчининг мактабга биринчи бор келгандаги ҳолатидан маълум
таълим босқичини ѐки мактабни битиргунича ДТС меъѐрларини ўзлаштириши
даражасини аниқланади.
105
Назорат турлари ва уларни амалга ошириш. (Халқ таълими вазирининг
2017 йил 17 октябрдаги ―ДТС бўйича умумий ўрта таълимнинг малака
талабларини ўқувчилар томонидан ўзлаштирилиши даражасинини ва уларнинг
билимлари сифатини назорат қилишнинг рейтинг тизими тўғрисидаги муваққат
Низом‖ 330-сон буйруғи 2-иловасидан)
Баҳолашнинг назорат турлари ва уларни амалга оширишда Ўзбекистон
Республикаси умумий ўрта таълими тизимида давлат таълим стандартларига
асосланган ҳолда умумтаълим фанларини ўрганишнинг стандарт даражалари
асос қилиб олинади:
Давлат таълим стандарти бўйича умумий ўрта таълимнинг малака
талаблари асосида ўқувчилар томонидан ўқув дастури доирасида билим,
кўникма, малака ва компетенцияларни ўзлаштириш даражаси назорат турлари,
ўтказиш шакллари ва усулларидан қатъий назар, шартли равишда беш баллик
(―5‖, ―4‖, ―3‖, ―2‖) шкала асосида бутун сонлар ѐрдамида баҳоланади.
2-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |