126
Дарс болаларга билим бериш ва берилган билимни уларнинг кўникмасига
айлантиришда асосий рол ўйнайди. Шу сабабли ўқув машғулотларида
ажратилган вақтнинг асосий қисми дарс ўтиш учун сарфланади.
Фан ва техниканинг тобора ривожланиб бораѐтган тараққиѐти мактабда
биология фанини ўқитишда янги талабларни қўймоқда. Шундан келиб чиқиб,
мактабда биологик таълимнинг мақсад ва вазифаларига қуйидагича аниқлик
киритилиши мақсадга мувофиқ бўлади.
Амалий фаолият билан боғлиқ мақсадлар: ўқувчиларда тўла қонли
турмуш кечириши учун керак бўладиган фикрлаш, мушоҳада юритиш, абстраcт
ҳамда дедуктив мулоҳаза юрита олиш кўникмаларини
шакллантириш;
ўқувчиларда мустақил ишлаш, ўрганиш ва таълим олиш амалий
фаолият кўникмаларини шакллантириш.
Тарбиявий
мақсадлар:
ўқувчиларда
ижобий
фазилатларни
шакллантириш асосида жамоавий фаолиятда ўз ўрнини топиш, муомала
маданияти ва ўз ҳатти-ҳаракатларининг миқдорий жиҳатларини баҳолай олиш
ҳамда юқори натижа олишга интилиш хислатларини таркиб топтириш.
Мазмуний мақсадлар: ўқувчиларда таълимнинг кейинги бўғинларида
таълим олишни давом эттиришга етарли бир
тизимга солинган биологик
билимларни шакллантириш;
- ўқувчиларда биология фанини инсоният тарихи ривожида, маданиятда,
фан ва ишлаб чиқариш ҳамда кундалик турмушда тутган ўрнини
англатган
ҳолда, реал амалий муаммоларни ҳал қилишнинг асосий воситаларидан бири
бўлган биология фани асослари билан таништириш.
Дарс мақсади ва натижаларининг ўзаро мутаносиблигини таъминлаш.
Маълумки, ДТС талаблари умумий тарзда ифодаланган бўлиб, ҳар бир билим
ва кўникмалар ҳақидаги талаблар аввалига синфлар, сўнг боблар, сўнг мавзулар
ва ниҳоят мавзуга ажратилган дарс соатлари кесимида аниқлаштириб борилади.
Шундай қилиб, ҳар бир дарсда ўқувчиларда
ДТС белгиланган билим ва
кўникмаларга қўйилган талабларни шакллантирилади. Шу жиҳатдан, ҳар бир
дарснинг таълимий мақсадларини ДТС талабларининг кичик бир учқуни деса
127
бўлади. Шундай экан, биринчидан, дарс мақсадлари аниқ қўйилиши,
иккинчидан, дарснинг натижалари назорат қилиб борилиши лозим. Бошқача
қилиб айганда, дарс охирида дарс мақсадида келтирилган билим ва кўникма,
малакалар,
компетенцияларнинг
элементлари
шакллантирилганлиги
текширилиши ва назорат қилиб борилиши лозим. Шу нуқтаи
назардан, дарс
мақсади ва унинг натижалари бир-бирига уйғун тарзда ифодаланиши лозим. Бу
ўринда дарснинг якун ясаш босқичида бериладиган саволлар, кичик
топшириқлар, мустақил иш, масала-машқлар ҳамда
уйга берилган вазифалар
шундай тузилиши керакки, улар дарс мақсадида белгиланган билим ва
кўникмаларнинг шаклланган ѐки шаклланмаганини аниқлаб берсин.
Замонавий педагогикада инсон ўз фаолияти, ҳатти-ҳаракати ва уларнинг
натижаларини таҳлил қилиши (ўзини-ўзи баҳолаши) га рефлексия деб аталади.
Рефлексия ўқувчиларга ўз ўқув фаолиятлари ва
уларнинг натижаларини
баҳолашларига ѐрдам беради. Шунингдек, кейинги ўқув фаолияти мақсадини
белгилашига ва уларга тузатишлар киритишига замин яратади. Шу жиҳатдан
ундан айнан дарс натижаларини баҳолашда фойдаланиш мумкин бўлади.
Рефлексия вазифаларига қуйидагилар киради: диагностик баҳолаш, ташкилий,
мотивaция, узатиш.
Рефлексияни ўтказишнинг турли усуллари мавжуд.
Улардан
баъзиларини қуйида келтирилган:
А) қуйидаги жумлаларни тўлдиришга асосланган усуллар:
"Бугунги дарсдан мен_____________________________ларни билдим,
_________________________________________ ларни тушундим,
___________________________________кўникмаларларни эгалладим.
"Менга, айниқса, _______________________________ лар ѐқди;
"Дарсдан сўнг мен ___________________________ ларни бажараман;
"Дарс давомида менга _________________________ лар қизиқ бўлди";
"Дарс давомода менга ______________ ларни тушуниш қийин бўлди;
"Дарсдан мен _____________________________ ларни билиб олдим‖;
"Энди мен ______________________________ларни уддалай оламан‖;
128
Б) тест-савол кўриринишда бериладиган топшириқлар:
Дарс ҳақида фикрингиз?
қизиқарли бўлди; ўзгача бўлди; кўп нарса ўргандим; зерикарли
бўлди;
кўп нарсаларга тушунмадим;
"Дарс қандай ўтди?
қизиқарли/ зерикарли; чарчдим/ чарчамадим; тез ўтди/ чўзилди; тушунарли/
тушунарсиз; оғир/ енгил; фойдали/ фойдасиз;
Do'stlaringiz bilan baham: