НАЗОНА Г САВОЛЛАРИ
1. Ахлоқий тарбия методлари деганда нимани ту-
шунасиз?
2. Ахлокий тарбия методлари неча гуруҳга бўлинади?
3. Муаммоли вазият нима?
86
XIV боб.
БОЛАЛАРДА В А ГАНГ А МУХАББАТ
ВА БАЙНАЛМИЛАЛЛИКНИ ТАРБИЯЛАШ
Режа:
1. Ватанпарварлик тушунчасининг моҳияти.
2. Ватанпарварлик ва байналмилаллик тарбияси.
3. Болаларда ватанпарварликни тарбиялаш.
Ватан инсоннинг киндик қони тўкилган тупроқ, уни
камол топтирадиган, ҳаётига мазмун бахш этадиган та-
баррук маскандир. У авлодлардан авлоддарга қоладиган
буюк мерос, энг азиз хотира. Ватан ота-боболаримиз-
нинг ҳоки поклари жо бўлган, вақги соати етиб ҳар би-
римиз бош қўядиган муқаддас заминдир.
Ватани бор одамнинг гурури, ифтихори юксак,
максад -муддаолари аниқ бўлади. Тоғдек таянган Ватани
борлигини хис этган инсон ҳаётнинг ҳар қандай си-
новларига доимо тайёр туради.
Ватанпарварлик эса, энг аввало, киндик кони
тўкилган жойга қариндош - уруғ ва маҳалла-кўйга, эл-
юрт, она заминга бўлган хурмат-эътибор, мехр-
муҳаббатдан бошланади. Ватанпарварлик ижтимоий, та-
рихий ва ахлокий ҳис-туйғу сифатида инсонлар жамия-
тининг ижтимоий тараққиёти давомида пайдо бўлади.
Буюк узбек мутафаккирларининг фикрича, биз
туғилган юртимиздан узоқ бўлсак, бизни тортиб кела-
диган кувват ўз ватанимизнинг, она тупрокнинг мехру
муҳаббатидир.
Шу ўринда савол туғилиши мумкин, ватанпарварлик
ўзи нима? У қандай мақсадга хизмат қилади.
Миллий ватанпарварлик, аввало, ўз халкининг
Қонига сингиб кетган имон ва инсоф, мехр-мухаббат,
87
оқибат, шафқат, виждон ва андиша, ор-номус, она
юртга, ўз миллатита садоқат каби азалий ахлоқий-
маънавий қадриятлар ҳақидаги гоялар, қарашлар
йиғиндисидир. Бугунги кун миллий ватанпарварлик
мафкурасининг таркибий кисмлари куйидагилар:
— мустакиллик туйгуси ва уни тўла идрок этиш;
— узбек миллий мафкураси;
— кўп миллатли Ўзбекистон халкининг ватанпарвар-
лиги.
Ватанпарварлик жамиятдаги барча кишиларни, мил
лат ва элатларни ижтимоий-сиёсий куч ва гурухларни
бирлаштирувчи мухим омил эканлигини доимо диққат
марказида сакдаш лозим.
Ватанпарварлик туйгуси, тарбиячи ва ота-онага, ўз
маҳалласи, қишлоғи, тумани, шахри вилоятига бўдган
чексиз муҳаббатдан, унинг тарихи, маданиятига хурмат
ва садоқатдан бошланади. Ватан туйгуси кичкина одам
кўз ўнгида кўраётган нарсадан қойил қолишдан, уни
ҳайратлантирадиган ва қалбида акс садо берадиган нар-
салардан бошланади.
Катталарнинг вазифаси — бола оладиган кўплаб таас-
суротлардан унга энг тушунарли бўлганларини, энг якин
кишилари, жонажон ўлка, унинг табиати ва ҳайвонот
дунёси, халқ фаровонлиги, Ватаннинг гуллаб яшнаши
йўлидаги меҳнати, ўртокдик, ўзаро ёрдам ва
бошқаларни танлаб беришдан иборат.
Мактабгача тарбия ёшидаги боланинг тушунчасига
нима кўпроқ мое келади ва нима уни кизиктириши,
ҳаяжонлантириши мумкин?
Даставвал, у туғилган ва яшаётган жойлар. Жонажан
она табиат Ватанга муҳаббатни тарбиялашнинг кучли
омилларидан ҳисобланади. Унинг гўзаллигидан завқ-
ланиш, табиатига эҳтиёткорона муносабатда бўлиш, ин
сон меҳнатининг табиатдаги ўзгартирувчанлик ролини
тушуниш — буларнинг ҳаммаси жонажон ўлкага
муҳаббатни шакллантириш манбаларидир.
Одам Ватанга бўлган муҳаббатини ўзи туғилиб ўсган
88
оиласи, болалар боғчаси ва мактаби, болалар билан
ўйнаган ўйинлари ва жойлари билан боғлайди.
Ватанга муҳаббат энг чуқур ижтимоий ҳислардан
биридир. Бизнинг давлатимизда Ватанга муҳаббат ҳисси
байналмилалчилик билан уйғунлашиб кетади. Ватанга
муҳаббат мактабгача тарбия ёшидаги болаларда катталар
томонидан болаларнинг рухий ривожланишини ва улар
тафаккурининг аниқ ҳамда образлилигини эътиборга
олган хрлда маълум изчиллик билан тарбиялаб борила-
ди. Шунинг учун бу ёшдаги болаларда Ватанга
мухаббатни, уларга якин ва таниш бўлган аниқ факт-
лар, ёрқин мисоллар орқали тарбиялаб борилади. Тар-
биячилар*- болаларда ўз оиласига, уйига, боғчасига ва
уларни ўраб турган теварак-атрофга муҳаббат ҳамда
уларга содиқ бўлишни тарбиялаётиб энг мухим ижти
моий туйғу — Ватанга мухаббатни тарбиялаб боради.
Кичик боғча ёшидаги болалар теварак-атрофдаги воқеа,
ҳодисшгарнинг фақат ташқи белгиларини англаб олади
лар. Улар ҳайит, Наврўз байрамини хамма кишилар ку-
тиб олишларини кузатади, бундан жуда завқданади, ам-
мо бунинг сабаби ва натижаларини билмайдилар. Улар
га байрамларнинг моҳиятини тушунтириш билан ҳам
ватанпарварлик тарбияси амалга оширилади.
Узбекистан халкининг ватанпарварлик тарбияси
байналмилаллик тушунча билан йўғрилиб кетганки, ҳар
бир фуқаро Ўзбекистонда истиқомат қилаётган турли
миллат ва элат вакилларини ҳурмат килади.
Байналмилал тарбия Ватан равнақи йўлида халкдар
Дўстлиги, бирдамлиги, ҳамкорлиги, ҳамфикрлиги,
хурмат каби тушунчаларни тарбиялашдир. Мамлакати-
миз кўп миллатли маскан бўлиб, унда 130 дан ортиқ
миллат вакиллари истиқомат қиладилар. Мактабгача
тарбия ёшидаги болаларни байналмилалчилик руҳида
тарбиялаш асосида бошқа миллат халкдарига ижобий
муносабат ва дўстона ҳис-туйғулар уйғотиш мақсади
ётади.
Мактабгача тарбия ёшидаги болаларни байналми-
89
лалчилик ҳис-туйғуларини асосини шакллантиришда
аввалига турли миллат вакиллари билан учрашувлар
ўтказиш, махсус машгулотларда уларнинг урф-одатлари,
маданияти, санъати, табиати тўғрисидаги адабиётларни
ўқиб бериш, суҳбат ўтказиш, расмларни кўрсатиш, диа-
фильмлар намойиш қилиш, миллат болалари ҳаёти, шу
миллат кишиларининг меҳнати ва турмуши ҳақидаги
ҳикояларни ўқиб бериш фойдали бўлади.
Шунингдек, болаларда байналмилалчилик ҳиссини
тарбиялашда миллий қуғирчокдар катта ўрин эгаллай-
ди.
Do'stlaringiz bilan baham: |