Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат



Download 0,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/41
Sana25.02.2022
Hajmi0,53 Mb.
#276669
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   41
Bog'liq
Maktabgacha-talim-pedagogikasi

НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ 
1. Бола шахеини тарбиялашнинг шарт-шароитлари. 
2. Бола жамоасини шакллантиришнинг ўзига хос ху­
сусиятлари. 
3. Болалар жамоасини тарбиялаш жараёнида қандай 
сифатлар такомиллашади? 
4. Интизомлилик ва хулқ маданиятини шаклланти­
риш деганда нимани тушунасиз? 
54 
VIII боб. БОЛАЛАР ЖАМОАСИНИ 
ШАКЛЛАНТИРИШ ВА БОЛА ШАХСИДАГИ 
АХЛОҚИЙ СИФАТЛАРНИ ТАРБИЯЛАШ. 
IIIАХС ВА ЖАМОА 
Режа: 
1. Болалар жамоасини шакллантиришнинг ўзига хос 
хусусиятлари. 
2. Жамоани шакллантириш боскичлари. 
4. Болалар жамоасини шакллантиришнинг мохияти 
ва ахлоқий тарбия вазифалари. 
Жамоа сўзи лотинча «ко.ллективус» сўзининг тар-
жимаси бўлиб, йиғилма, омма, биргаликдаги мажяис, 
бирлашма, гуруҳ маъноларини англатади. Ёки жамоа де­
ганда кишилардан иборат гуруҳ тушунилади. 
Жамоа ва жамоа оркали тарбиялаш тарбия тизими­
да алоҳида аҳамият касб этадиган тамойиллардан бири-
дир. Боланинг хар томонлама ривожланиши ва шахе 
сифатида шаклланишида жамоанинг етакчи ўрин тути-
ши ҳақидаги фикр педагогика фанининг ривожланиш 
даврларидаёқ билдирилган. 
Шунинг учун ҳам болалар жамоасининг ривожла­
ниш педагогик жиҳатдан бошқариладиган жараёндир. 
Жамоага раҳбарлик қилишнинг асосий вазифаси педа­
гогик ёндашишнинг илмий асосланган тизими ёрдамида 
жамоа аъзоларини тарбиялаб, вояга етказишдан иборат. 
Жамоанинг тарбиявий вазифалари унинг аъзолари олиб 
борадиган мазмунли билиш, алока фаолияти жараёнида 
амалга оширилади. 
Жамоада болалар, энг аввало, муомала меъёрларини 
амалда ўзлаштирадилар, ўз хатти-ҳаракатларини бошқа 
55 


одамлар манфаатларига мувофиқ тарзда қуришни, режа-
ли ва адолатли бўлишни ўрганадилар. 
Болалар жамоаси турли ёш босқичларида муайян ху-
сусиятларга эга бўлган ҳолда тобора ривожланиб борув-
чи тизимдир. 
Мактабгача тарбия ёшда жамоанинг дастлабки асос­
лари шаклланади. Мактабгача ёшдаги болалар жамоаси 
бу болалар боғчасидаги жамоа, турмуш тарзи биргашк-
даги фаолият асосида бир-бирига боғлиқ мақсад, ман-
фаат ва кечинмалар билан тарбиячи раҳбарлигида бир-
лашган ва уюшган болалар гуруҳидир. 
Мактабгача тарбия ёшдаги болалар жамоасида тар­
биячи бош ташкилотчи ролини ўйнайди ва болаларда 
аста-секин жамоанинг аҳамияти ҳақида умумий натижа-
ларга эришишда биргаликда куч-гайрат сарфлаш 
қувончи ҳақида ҳар бир боланинг жамоа ҳаётидаги ро­
ли ҳакида тасаввур ҳосил қилади. Мактабгача ёшдаги 
болаларнинг умумий кувончли кечинмалари, биргаликда 
килинган марокди фаолият болалар жамоаси ривожла-
нишининг асосидир. 
Мактабгача тарбия ёши охирларига борганда. мак­
табгача ёшдаги болалар гуруҳида тарбия тўғри йўлга 
қўйилган бўлса, ҳамкорлик, ўзаро ёрдам, масъулиятли-
лик каби хусусиятлар намоён бўлади. 
Шундай қилиб, жамоа кишиларнинг муайян гуруҳи 
бўлиб, у ижтимоий аҳамиятга эга бўлган мақсад ҳамда 
мазкур мақсадни амалга ошириш учун йўналтирилган 
фаолиятни ташкил этади. Ушбу гуруҳ аъзолари ўзаро 
бирлик, аъзоларининг муносабатлар жараёнидаги тенг-
лик асосида унга раҳбарлик килиш ва бир-бирига 
бўйсуниш, шунингдек, жамоа олдидаги жавобгарлик 
асосида муайян фаолиятни олиб борадилар, Жамоа ва 
уни шакллантириш педагогик фаолиятнинг мақсади 
ҳисобланади. Жамоанинг етакчи тарбиявий вазифаси 
шахсни ҳар томонлама тарбиялаш унда ижобий сифат-
ларини ҳосил қилиш мустаҳкам ҳаётий вазиятни қарор 
топтиришдан иборат. 
56 
Болалар жамоаси тарбиячи педагог ҳамда болалардан 
иборат жамоанинг мураккаб бирлашмаси ўз-ўзини назо-
рат, ўз-ўзини бошқарув жараёнини ташкил этувчи мус­
такил тизим, шунингдек, ўзининг психологик муҳитига 
ва анъанатарига эга гуруҳ ҳисобланади. Бугунги кунда 
педагог олимлар (Л.И. Новиков ва бошқ.) болалар жа­
моаси ривожланиш жараёнини таҳлил қилар экан, уни 
куйидаги уч жихатига эътибор берадилар: 
а) жамоани дастлабки шакллантириш; 
б) жамоани шакллантириш, унинг ҳар бир аъзосини 
индивидуат ривожлантириш; 
в) тарбияланувчилар аматий фаолиятининг доимий 
равишда^мураккаблашиб бориши. 
Тарбиячи жамоа аъзоларининг биргатикдаги фао-
лиятини ташкил этар экан, жамоа аъзоларининг ижо­
бий тажрибага қўшиш имконини берадиган ўзаро муно-
сабатларини шакллантиришга таъсир этадиган шакл ва 
методлардан фойдаланади. 
Мактабгача тарбия ёшидаги болатар жамоаси 
машғулотларнинг умумийлиги ва ўзаро муносабатлар-
нинг муайян тизими туфайли бирлашган болалар 
гуруҳидир. Унинг шаклланиши бутун тарбиявий жара-
ённинг натижаси бўлиб, тарбияланувчилар ҳаёти ва 
фаолиятини тўғри ташкил этишга боғлиқ бўлади. 
Демак, инсон хулқидаги ижобий сифатлардан бири 
кишилар жамоасига қўшила олиш ва ўша жамоа аъзола­
ри орасидан муносиб ўрин олишдир. Бу хар бир киши-
дан юқори савия ва одоб-ахлоқни татаб этади. 
Кишининг одоби, билими, жисмоний камоли, жа­
моа ичида тез кўрина бошлайди. 
Бола ёшлигидан бошлаб ўзида бошқатар билан, бо­
лалар жамоаси билан мулоқотга эҳтиёж сезади. Аммо 
кичкина бола жамоани ўзи танлай олмайди. У бирон 
жамоага шароит тақозоси билан келиб крлади. 
Бола яшаётган жамоа жозибали этиб ташкил 
қилинса, бола бундай жамоада ўзини эркин сезиши 
мумкин. Бунинг учун эса жамоа мазмунан бой, ундаги 
57 


ўзаро муносабатлар инсонпарварликка асосланган 
бўлиши муҳим. Жамоани шакллантиришда жамоа аъзо-
лари ва уларнинг фаолиятларига қўйиладиган ягона та­
лаблар муҳим аҳамият касб этади. 
Айниқса, болалар томонидан ўз-ўзини бошқариш 
жамоа аъзоларидан айримлари бошқасидан устун кели-
шига йўл қўймаслиги керак. 
Шу боис, тарбиячи болаларни мақсадга мувофиқ 
фаолият юритишини назорат қилиб бориши лозим. 
Демак, тарбиячи бола билан амалга оширадиган як-
ка тарбиядаги ишларни уюштиришда маълум шарт-
шароитларга риоя қилиши лозим. Масалан, якка тар­
биядаги суҳбатлар, машғулотлар, раем ва китобларни 
кўриш, дидактик ўйинлар эрталабки соатларда, сайрда 
кечки соатларда ўтилса, мақсадга мувофиқ бўлади. 
Болалар билан қандай ишлар олиб бориш тарбиячи­
нинг умумий режасида кўрсатилиши керак. Олиб борган 
кузатишлари натижа ва хусусиятларини тарбиячи 
ўзининг кундалик дафтарига ёзиб боради. 

Download 0,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish