Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика


МАКТАБГАЧА ЁШДАГИ НУТҚИДА НУҚСОНИ БЎЛГАН



Download 2,06 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/119
Sana24.02.2022
Hajmi2,06 Mb.
#206625
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   119
Bog'liq
5297 252 Дефектологоия тўплам (респ-ка) (1)

МАКТАБГАЧА ЁШДАГИ НУТҚИДА НУҚСОНИ БЎЛГАН 
БОЛАЛАРНИ СЕНСОР ЭТАЛОНЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШ
УСУЛЛАРИ 
  
С.Казакова ТДПУ магистранти 
  
Илк ва мактабгача ѐшдаги болаларда сенсор ривожланишнинг аҳамияти 
жуда катта. Боланинг айнан шу ѐши сезги органлари фаолиятини 
ривожлантириш ва атроф-олам ҳақидаги тасаввурларини йиғиш учун жуда 
мақбул ҳисобланади. Мактабгача тарбия соҳасида тадқиқотлар олиб борган 
таниқли хорижий педагог-олимларнинг фикрича, сенсор ривожланишга тўлиқ 
йўналтирилган ва шуни таъминловчи сенсор тарбия мактабгача тарбиянинг 
асосий томонларидан бири ҳисобланади (С.С. Выготский, М.Монтессори, 
О.Декроли, Е.И.Тихеева, А.В.Запарожец, А.П.Усова ва бошқалар). 
Боланинг сенсор ривожланиши деганда предметларнинг ташқи 
хусусиятлари ҳақидаги тасаввурларининг шаклланиши ва бола идрокининг 
ривожланиши тушунилади: предметларнинг шакллари, ранги, ҳажми, фазодаги 
ҳолати, шунингдек, ҳиди, мазаси ва ҳ.к.ни ажратиши. 
Сенсор ривожланиш, бир томондан, боланинг умумий ақлий 
ривожланишининг пойдеворини ташкил этса, бошқа томондан, мактабгача 
тарбия муассасаси ва мактабда боланинг самарали таълим ва тарбия олишида 
муҳим ўрин эгаллайди. Бунда боланинг меҳнат фаолияти етакчи ўрин 
эгаллайди. 
Атроф олам предмет ва ходисаларини идрок этиш орқали уларни англаш 
бошланади. Бошқа барча англаш шакллари – хотира, тафаккур, тасаввур идрок 
образлари асосида қурилади, уларни қайта ишлаш натижаси ҳисобланади. 
Шунинг учун нормал аклий ривожланиш идрокка тўлиқлигича таянмай намоѐн 
бўла олмайди. Мактабгача тарбия муассасасида болалар расм чизишга, 
ѐпиштиришга, қуриш, ясашга ўрганадилар, табиат ҳодисалари билан 
танишадилар, математика ва савод асосларини ўзлаштира бошлайдилар. Барча 
соҳаларда билим ва малакага эга бўлиш, доимий равишда атрофдаги 
предметлар хусусиятларига нисбатан эътиборли бўлишни, уларни ҳисобга 
олиш ва улардан фойдаланишни талаб этади. Чунки, предметнинг расмини 
чизиш учун бола унинг шакл ва рангининг ўзига хослигини аниқлаши, 
чизилган расм билан аслининг ўхшаш томонларини кўра олиши керак.
Қуриш - ясаш предмет шаклини (кўринишини), унинг тузилишини 
ўрганишни талаб қилади. Болалар қисмларни фазодаги ўзаро муносабатини 
аниқлайдилар ва намуна хусусиятларини мавжуд материал хусусиятлари билан 
мослаштирадилар. Предметларнинг ташқи хусусиятларида доимий мўлжал 
олмай туриб, жонли ва жонсиз табиат ҳодисалари ҳақида ѐрқин тасаввур олиш 
мумкин эмас. 
Элементар математик тасаввурларни ҳосил қилиш деганда, геометрик 
шакллар билан танишиш ва уларнинг турларини билиш, объектларни хажмига 
кўра таққослаш тушунилади.


38 
Боланинг мактабда таълим олишга тайѐргарлиги унинг сенсор 
ривожланишига боғлиқ бўлади.
Мактабгача педагогикага «сенсор маданият» тушунчаси М. Монтессори 
ишлари орқали кириб келди.. Унинг фикрича, бундай маданиятга эга бўлиш 
учун болага предметларни уларнинг шакли, ранги, хажми ва бошқа 
хусусиятлари бўйича фарқлашни ўргатиш керак.
Бола ‖ижтимоий мерос― асосида ривожланади, бу эса биологик меросдан 
фарқли ўлароқ, туғма қобилиятларни машқ қилишни эмас, балки жамоат 
тажрибаси асосида янги қобилиятларга эга бўлишни назарда тутади. Боланинг 
сенсор ривожланиши инсоният яратган сенсор маданиятни (нарсаларнинг 
ранги, шакли ва бошқа хусусиятлари ҳақида умум қабул қилинган тасаввурлар) 
ўзлаштириши натижасидир. 
Мактабгача ѐшдаги нутқида нуқсони бўлган болаларни мактабгача ѐшида 
сенсор ва ақлий ривожланишида сезиларли силжишлар рўй беради. Бинобарин, 
бу пайтга келиб, болаларнинг предметли тафаккури, предметли ҳаракатлари 
муайян даражага етади. Зотан, бу пайтда болаларнинг предметлардан қандай 
фойдаланишни билишларидан ташқари, уларда рўзғорда фойдаланиш йўл – 
йўриқларини ҳам ўрганиб олган давр бўлади. Предметдан мақсадли 
фойдаланиш уларнинг ўйинчоқлар билан муносабатида ҳам акс этади. Болалар 
катталарга тақлид қилиш жараѐнида предметнинг ҳажми, ранги, шакли, сиғими 
ва бошқа сифат ва хоссаларини ажрата оладилар, солиштирадилар. 
Сенсор тарбияда болаларда сенсор андозаларни (эталонларни) – 
предметлар 
хусусиятларининг 
умум 
қабул 
қилинган 
белгиларини 
шакллантириш катта аҳамиятга эга бўлади. Рангнинг сенсор андозалари 
сифатида еттита ранг ва уларнинг оч ҳамда тўқ кўринишлари намоѐн бўлса, 
шаклнинг андозалари сифатида геометрик шакллар, ўлчов катталиклари – 
узунлик, ўлчов бирликлари намоѐн булади. Эшитув идроки ҳам ўз андозаларига 
эга (булар она тили фонемалари, товушлар муносабатлари). 

Download 2,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish