Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика


ШАХС КАМОЛОТИДА ОИЛАВИЙ ҚАДРИЯТЛАРНИНГ ЎРНИ



Download 2,06 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/119
Sana24.02.2022
Hajmi2,06 Mb.
#206625
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   119
Bog'liq
5297 252 Дефектологоия тўплам (респ-ка) (1)

ШАХС КАМОЛОТИДА ОИЛАВИЙ ҚАДРИЯТЛАРНИНГ ЎРНИ 
 
Д.У. Абдуллаева ТДПУ катта ўқитувчиси, 
Р.А. Хакимова ТДПУ талабаси
Мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ республикамизда ҳар жиҳатдан 


29 
баркамол шахс тарбияси сиѐсатимизнинг устивор вазифаларидан бири 
сифатида белгиланди. Баркамол шахс тарбияси масаласи ҳақида гап борар экан, 
бу масалани оила билан боғламасдан бўлмайди. Оила ҳар бир халқнинг, 
миллатнинг давомийлигини сақлайдиган, миллий қадриятларнинг ривожини 
таъминлайдиган, янги авлодни дунѐга келтириб, маънавий ва жисмоний 
баркамол қилиб тарбиялайдиган, жамиятнинг асосий негизи ҳисобланувчи 
муқаддас маскандир.
Оила фаровонлигида оила аъзоларининг оилавий қадриятлар ҳақидаги 
тасаввурларининг ўзаро мувофиқ бўлиши катта аҳамиятга эга. Оилавий 
қадриятлар оиланинг психологик структурасини бевосита ифода этувчи 
ижтимоий психологик ҳодисалардир. Уларда биринчи навбатда оилавий хаѐт 
мобайнида шахс учун аҳамиятли ва муайян қийматга эга бўлган ўзаро 
муносабатлар, установкалар, идрок усуллари, хулқ атвор ва муомала 
муносабатлар акс этади. Психологик нуқтаи назардан қадриятларда шахс 
ижтимоий фаоллиги ва фаолиятининг йўналиши, ижтимоий аҳамиятли ҳаѐт 
тарзи мужассамланган бўлади. Шахсда ушбу қадриятлар ҳақидаги тасаввурлар 
болалик давридан бошлаб шакллана бошлайди ва мансуб бўлган оиладаги 
ижтимоий - психологик муҳит ҳамда унинг ана шу оиладаги мавқеи акс этади. 
Бинобарин унинг мавқеини ўзгариши ва оиладаги ижтимоий психологик 
муҳитнинг ўзгариши оилавий қадриятлар ҳақидаги тасаввурларнинг ўзгариши 
ва ривожланишига олиб келади. Жумладан унинг ўзгариши ва ривожланиши 
биринчи навбатда қадриятлар ўртасидаги тасаввурларнинг бир-бири билан 
қўшилиб кетиши ва уларнинг аҳамиятини алоҳида тасаввур қила олиш 
сифатида намоѐн бўлади.
Ўтказган тадқиқотлар натижалари шуни кўрсатдики ѐшларнинг оилавий 
қадриятлар ҳақидаги тасаввурларида якдиллик етишмайди.
Оила ва никоҳ тўғрисидаги тасаввурларнинг монандлиги моҳияти 
жиҳатидан ѐшларнинг мустақил оилавий ҳаѐтга тайѐрлигининг компоненти 
ҳисобланади. Никоҳгача бўлган тасаввурлар кейинчалик эр-хотин ўртасидаги 
муносабатларнинг ривожланишида муҳим аҳамият касб этади, ҳамда уларнинг 
оилавий ҳаѐтга мослашувини муваффақиятини таъминлайди. 
Ёшларни оилавий ҳаѐтга тайѐр эмаслиги ҳамда ѐш оилаларнинг мустаҳкам 
эмаслиги туфайли кейинги пайтларда ѐшларни оилавий қадриятларга бўлган 
муносабати ва уларнинг қадриятларнинг умумий тизимидаги тутган ўрнини 
билишини аниқлаш чуқур изланишлар предмети бўлиб қолди. 
Бу йўналишдаги изланишларнинг ривожланишига И.В.Дубровина 
раҳбарлигидаги бир гуруҳ мутахассислар томонидан катта ҳисса қўшилган. 
Улар томонидан мактаб ўқувчиларининг оила-никоҳ ҳақидаги тасаввурлари
психологик нуқтаи назардан ўрганиб чиқилган. Болтиқ бўйи давлатлари 
олимлари(А.В.Кеэрберг, Г.Навайтис, А.Х.Наруск, А.Ю.Тавит, Э.А.Тийт)нинг 
тадқиқотларида никоҳга ижтимоий жиҳатдан тайѐрлик муаммосига эътибор 
қаратилган. В.А.Сисенконинг фикрича, шахснинг никоҳга маънавий 
психологик тайѐрлиги шу ѐшнинг оилавий ҳаѐтни бошқариб турувчи бутун бир 
комплекс талаблар, вазифалар ва хулқнинг ижтимоий стандартларини қандай 
идрок қилишини билдиради. Буларга турмуш ўртоғига ва бўлажак 


30 
фарзандларига нисбатан қатор янги мажбуриятлар тизимини уларнинг хулқига 
жавобгарликни ўз зиммасига олишга тайѐрлик, оилавий иттифоқнинг бошқа 
аъзоларининг хуқуқ ва қадриятларини ҳурмат қилиш, уларнинг ўзаро 
муносабатларида тенглик принципини тан олиш, шахслараро мулоқотга ва 
ҳамкорликка тайѐрлик, бошқа бир кишининг характер хислатлари ва 
одатларига мослашиб кета билиш ва унинг маънавий дунѐсини тушуниш 
кабилар киради. 
Ёшларда бўлажак оила эгаси сифатларининг шаклланишига ота-она оиласи 
оила аъзоларининг сони ва таркиби каби омиллар ҳам сезиларли даражада 
таъсир кўрсатади. Оила қанчалик катта бўлса, унда роллар тузилиши шунчалик 
мураккаб бўлади ва ўсмир уларни болалигиданоқ ўзлаштира боради. Кўп 
бўғинли оилаларда ўсмир ижтимоий роллар билан, турли қадриятлар ва хулқ 
нормалари билан танишади, ўзига нисбатан бўлган турли хил муносабатларга 
дуч келади ва турли низоли вазиятларни бошидан кечиради. Улар вояга етгач 
эса ҳар қандай муҳитга осон мослашувчан бўла борадилар ва оилавий ҳаѐтда 
қийинчиликларга камроқ дуч келадилар, уларнинг оилалари нисбатан 
мустаҳкам бўлади. 
Бир қатор тадқиқотларда эса оиладаги муносабатлар, ота-оналар орасидаги 
келишмовчиликлар болаларга салбий таъсир кўрсатиши аниқланган. Оиладаги 
низолар бола шахсида агрессивликни ортишига олиб келади. Бу борада олиб 
борилган тадқиқотлар натижаларига кўра, ѐшлар кўп ҳолларда оилавий 
қадриятларни, эр ва хотин ўртасидаги маънавий бирликнинг ролини тўла 
тушуниб етмайдилар. 
Оилавий ҳаѐт ҳақидаги тасаввурлар ўсмирларда бирданига шаклланмайди. 
Уларнинг шаклланиши жамиятдаги асосий ўзгаришлар, бола тарбияланадиган 
муҳит ва унда қабул қилинган қадриятлар, анъаналар, оиладаги 
муносабатларнинг ўзига хослиги, оиладаги болаларнинг сони, ота-оналарнинг 
маълумот даражаси, уларнинг оиладаги обрўйи, мавқеига боғлиқ. 
Оилавий қадриятлар оилалар мустаҳкамлигини таъминлайди, ота-оналар 
ва болалар ўртасидаги келишмовчиликларни олдини олади, болаларни «кўча 
таъсири»дан асрайди, нотўғри тасаввурларнинг олди олинади, бу эса баркамол 
шахс тарбиясида муҳим омил ҳисобланади.

Download 2,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish