Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика


ЁШЛАРНИ ДЕСТРУКТИВ ҒОЯЛАР ТАЪСИРИДАН



Download 2,06 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/119
Sana24.02.2022
Hajmi2,06 Mb.
#206625
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   119
Bog'liq
5297 252 Дефектологоия тўплам (респ-ка) (1)

 
ЁШЛАРНИ ДЕСТРУКТИВ ҒОЯЛАР ТАЪСИРИДАН 
ҲИМОЯЛАШНИНГ ПСИХОЛОГИК ЖИҲАТЛАРИ 
 
Д. У. Абдуллаева ТДПУ катта ўқитувчиси, 
Р.А. Хакимова ТДПУ талабаси
 
Ҳозирги глобаллашув жараѐнида шахс онгини эгаллашга қаратилган 
хуружлардан сақланиш, ҳар бир киши онгида мустаҳкам маънавиятни 
шакллантириш, 
ѐшларни 
деструктив 
гуруҳлар 
таъсиридан 
асраш, 
жамиятимиздаги ҳар бир фуқаро онгида миллий ва маънавий қадриятларимизга 
таянган ҳолда мафкуравий иммунитет, хавфсизликни таъминлашда 
антиманипулятив, ассертив хулқ-атворни таркиб топтириш муҳим ва долзарб 
аҳамият касб этадиган масалалардан биридир. Бу эса келажакда шахс 
хавфсизлиги, 
қолаверса, 
жамият 
ҳамда 
давлатнинг 
хавфсизлигини 
таъминланишда гаров вазифасини ўтайдиган омиллардан ҳисобланади. 
Баркамол авлод тарбиясини амалга ошириш муҳим стратегик 
масалалардан бири бўлиб, мамлакатимизнинг демографик хусусиятларини 
инобатга олсак, бу нафақат назарий, балки амалий аҳамиятга эга вазифалардан 
ҳисобланади. Бугунги глобаллашув шароитида инсон онги ва қалби учун турли 
усул ва воситалар ѐрдамида кескин олиб борилаѐтган курашлар давом этмоқда.
Мазкур ҳаракатлар бевосита ѐшларга йўналтирилган бўлиб, уларда миллий 
анъана ва қадриятларимизга, мамлакатимизда олиб борилаѐтган сиѐсатга 
нисбатан салбий муносабатларни шакллантиришга қаратилгандир. Бу муайян 
оммавий ахборот воситалари, оммавий санъат ва маданият ѐрдамида керакли 
бўлган ғояларни шакллантириш, йўл-йўриқлар бериш орқали амалга 
оширилмоқда.
Натижани жамиятнинг диний, маданий, ижтимоий, маънавий соҳаларида 
намоѐн бўлаѐтган экспансия ҳолатларида ҳам кузатиш мумкин. Айни 
ҳолатларнинг ўз навбатида фожиали характерга эга бўлган, қуйидаги 
оқибатларга олиб келиши эҳтимоли бор:
- ѐшлар ижтимоий алоқалар доирасининг торайиши; 
- қадриятлар мазмунининг ўзгариши; 
- ѐшларнинг фақат бугунги кун учун яшаб, истиқболни ўйламаслиги; 
- «Мен» сиймосининг деформaциялашуви; 
- психологик тушкунликнинг юзага келиши (ички беқарорлик, ички 
зиддият, 
ижтимоий 
қўрқув, 
салбий 
характер 
хислатларининг 
акцентуaциялашуви); 
- ўз ўрнини оила, иш, ўқув жамоасидан ўзга жойлардан топишга интилиш. 
Умумжаҳон муаммоларидан бири ҳисобланган ѐшларнинг деструктив 
гуруҳлар таъсирига тушишини тадқиқ қилиш борасида кўплаб хорижий ва 
ҳамдўстлик мамлакатларида ва шу жумладан республикамизда бир қатор 
илмий изланишлар олиб борилган бўлиб, уларда мазкур муаммонинг келиб 


28 
чиқишига таъсир этувчи ижтимоий-психологик омиллар, статистик, 
демографик, ҳуқуқий ва ҳудудий хусусиятлар ҳар томонлама илмий таҳлил 
қилишга ҳаракат қилинади. 
Ёшларни деструктив ғоялар таъсиридан ҳимоялашнинг ижтимоий-
психологик 
асосларини 
яратишда 
антиманипулятив 
хулқ-атворни 
шакллантиришга алоҳида эътибор бериш зарур. Антиманипулятив хулқ 
догматик характерга эга бўлмасдан, унинг ривожланишига ижтимоий, 
биологик, психологик ва сиѐсий омиллар таъсир ўтказади. Ушбу хулқ моделини 
яратишда ижтимоий-биологик, психосоциал унсурлардан фойдаланиш 
самарали натижа беради. Шахсга хос бўлган индивидуал-психологик 
хусусиятлар билан носоғлом ижтимоий муҳит ўртасидаги ўзаро мослик ва 
уларнинг бир-бирини тўлдириши ѐшларнинг деструктив ғоялар таъсирига 
тушиб қолишига имкон яратади. Ёшларда ассертив хулқ шаклланмаганлиги, 
мафкуравий иммунитет таркиб топмаганлиги, ахборот истеъмоли маданияти 
лозим даражада ривожланмаганлиги уларнинг деструктив ғоялар таъсирига 
тушишида асосий сабаблар сифатида намоѐн бўлади. Ўсмирлар, йигит ва 
қизларни деструктив ғоялар таъсиридан ҳимоялашга қаратилган чора-
тадбирлар ва тавсияларни ишлаб чиқишда ижтимоий-психологик, индивидуал-
психологик, ѐш, жинсий, ҳудудий, демографик, этнопсихологик хусусиятларни 
инобатга олиш лозим. 
Психологик ҳимоя механизмларининг таркиб топиши ѐш даврларига хос 
ўзгаришлар табиатига узвий боғлиқ бўлиб, ѐшлик даврига хос психологик 
ҳимоя механизмларининг амал қилишида шахс хусусиятларига боғлиқ равишда 
қабул қилинадиган психологик ҳимоя кўринишлари муҳим аҳамият касб этади. 
Шу билан бирга ѐшларнинг микро ва макро муҳитга нисбатан ижтимоий-
психологик жиҳатдан мослаша олмасликлари уларнинг деструктив ғоялар ва 
гуруҳлар таъсирига тушиши эҳтимолини ошириши мумкин. Таълим ва тарбия 
жараѐнида 
нафақат 
инсоннинг 
билим, 
кўникма, 
малакаларини 
такомиллаштиришга, балки ундаги ассертивлик хусусиятларини шакллантириш 
ва ривожлантиришга ҳам эътибор берилиши мақсадга мувофиқдир. Шу 
мақсадда танқидий тафаккур, рефлексия ва ассертивликни ривожлантиришга 
йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш, психологик манипуляция ва 
унинг таъсирини бартараф этиш восита ва усулларини тадқиқ этиш, ѐшларда 
зарурий кўникмаларни шакллантириш ҳозирги даврда аҳамият берилиши зарур 
бўлган муҳим вазифалардандир. 
Шу нуқтаи назардан, мамлакат, шахс хавфсизлигига таҳдидларнинг 
мавжудлиги шароитида уларга муносиб ва ўз вақтида жавоб бера олишга қодир 
хулқ шаклини таркиб топтириш ва ѐшларда ғоявий иммунитетни 
шакллантириш долзарб аҳамият касб этади. 

Download 2,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish