Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика



Download 2,06 Mb.
Pdf ko'rish
bet97/119
Sana24.02.2022
Hajmi2,06 Mb.
#206625
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   119
Bog'liq
5297 252 Дефектологоия тўплам (респ-ка) (1)

 
 
КАР БОЛАЛАР ТАФАККУР ХУСУСИЯТЛАРИНИНГ ЎЗИГА 
ХОСЛИГИ 
 
М.У. Хамидова ТДПУ  катта ўқитувчиси  
Д. Авазхонова ТДПУ талабаси
Эшитишда нуқсони бўлган шахслар руҳий хусусиятлар XIX аср 
ўрталариданоқ педагог ва врач-психологлар эътиборини ўзига жалб этиб 
келган. В.И. Флери, Ф.А. Остроградский, И.М. Логовский, Ф.А. Рау каби 
олимларнинг педагогик фаолияти ва тадқиқотлари сурдопсихологиянинг 
ривожига катта ҳисса қўшган. Уларнинг илмий ишларида эшитишда нуқсони 
бўлган болаларнинг руҳий хусусиятларини кузатиш ва аниқлашга доир 
фикрлар берилади. 
Л.С. Виготский, С.Л. Рубинштейн, А.Н. Леонтьев, А.В. Запорожец,
Г.С. Костюк, А.А. Люблинская ва бошқа олимлар томонидан ишлаб чиқилган 
таълимотга биноан, инсон тафаккурнинг уч хил тури: кўргазма – ҳаракат, 
кўргазма – образ, сўз-мантиқ шакллари мавжуд. Катта ѐшдаги нормал 
кишиларда тафаккурнинг бу турлари етарли даражада ривожланган бўлиб, бир-
бирлари билан диалектик бирликни ташкил қилади. Тафаккур турлари, 
мазмунига оид барча ѐшларга тегишли умумий материаллар Т.В. Розанова 
томонидан батафсил берилган. Бола тафаккури ривожланиши босқичларининг 
энг мантиқий асосланган тавсифи Ж. Пиажега тегишли. 
Унинг назарияси афзалликлари: 
1) ташқи таъсирни тафаккур прообрази деб тан олиш ѐки бошқача қилиб 
айтганда, фикрий фаолиятни интериоризиллашаган ташқи таъсир сифатида 
кўриб чиқиш; 
2) тафаккур оперaцияларини умулаштириш, қайта ўзгартириш ва 
координaциялаш каби мухим хислатларини ажратиш; 
3) ривожланишнинг ҳар бир босқичида икки даврни – маълум бир 
хислатлар ўрнатилиши даври ва уларни эркин ўзлаштириш даври 
(стабилизaция)ни ажратиш; 
4) босқичлар орасида қатъий кетма-кетликни урнатиш, аввалги фаолият 
шакллари ичида янги шакллар пайдо бўлишини кўрсатиш; 
5) бола объектив маълум константаларни (давомийлик, фазо, хажм, 
оғирлик ва хоказо), кўриш бурчаги, фазодаги ўрни ва бошқалар ўзгаришидан 
қатъий назар, ўрганишга ѐрдам берувчи усулларни излаш. Бундай усуллар бола 
томонидан реалликни ўлчаш тизимини тушуниш учун асос бўлиб хизмат 
килади. 


192 
6) болаларнинг ақлий ривожини илмий асосланган ташхислашни 
яратишга интилиш; 
7) электрон-хисоблаш мосламалари кўмагида моделлаштириш мумкин 
бўладиган, шакллантирилган оперaциялар тизимини ишлаб чиқиш. 
Шу билан бирга Ж. Пиаженинг болалар тафаккури ривожланиши 
босқичма-босқичлиги хақидаги назариясининг замонавий кўриниши бола 
тафаккурининг турли томонларини қамраб олмайди. Ж. Пиаже таърифлаб ўтган 
босқичлар математик тафаккур шаклланиши босқичларини тўларок ва 
мазмунлироқ очиб беради. Ж. Пиаже болаларда янгилик излашга қаратилган 
ижодий, яратувчанлик тафаккур шаклланиши, бу жараѐнда нафақат тафаккур 
оперaцияларини ўзлаштириш, балки ўрганаѐтган субъект шахсининг умумий 
хислатлари аҳамияти масалаларини жуда кам ѐритади.
Эрта кар бўлиб қолган болада тафаккур қандай ривожланиши – бу 
психологлар, педагоглар, файласуфлар, тилчилар эътиборини кўп йиллардан 
бери ўзига жалб қилиб келаѐтган масала. Ва бунинг хайрон қоларли жойи йўқ. 
Оғзаки нутқни ўрганмаган карлар соқовлиги, кар болаларда нутқ ривожининг 
секин ва ўзига хос ривожланиши таълим жараѐнида шундай шароитлар 
яратадики, улар бола нормал ривожланаѐтган ҳолатига нисбатан тафаккур 
механизмига чуқурроқ кириб бориш ва тафаккур жараѐнида нутқнинг ролини 
яхшироқ тушуниш учун кўпроқ имкон беради.
Тафаккур ва нутқ орасидаги ўзаро муносабат муаммоси халигача тўлиқ 
ечимини топгани йўқ. Бугунги кунда турли олимлар томонидан диаметрал 
қарама-қарши фикрлар билдирилади ва асосланади. Кимдир нуқт ва тафаккур – 
ўхшаш жараѐнлар, деб хисобласа; бошқалар улар ўртасидаги ҳар қандай 
боғланишни мутлоқ рад этади. Бу масала бўйича бир қанча оралиқ, қисман мос 
келмайдиган нуқтаи назарлар ҳам мавжуд.
Тафаккур ва нутқ ривожи бирлиги ҳақидаги ғояга асосланиб, 
сурдотаржимонлар ва сурдопсихологлар кар болаларни ўқитишнинг асосий 
вазифаси деб, уларда оғзаки нутқни сўз-мантиқий тафаккур ривожи билан 
биргаликда шакллантиришни ҳисоблайдилар.
Ҳозирги замонга келиб кар болалар оғзаки нутқни эгаллаш жараѐнида 
унинг тафаккури ривожини очиб берувчи кўпгина фактлар тўпланган ва 
қонуниятлар ўрнатилган. Кар болалар сўзлар маъносини ва сўзлар орасидаги 
маъно муносабатларини ўзлаштиришда, илмий ва хаѐтий тушунчаларни ва 
тизимлаштирилган 
билимларни 
ўзлаштириш 
пайтида 
шаклланадиган 
умумлаштиришлар батафсилроқ ўрганилган. Сурдопсихологиянинг каттагина 
бўлимини кар болаларда грамматик умумлаштиришларнинг кўп босқичли ва 
мураккаб жараѐни ўрнатилишини ўрганиш натижалари ташкил қилди. 
Шунингдек, кар болалар томонидан матнни тушуниш, тушуниш ва эслаб қолиш 
орасидаги ўзаро муносабатлар, кар болаларнинг турли вазифаларни хал 
қилишдаги ўзига хосликлар ҳам кўриб чиқилган. Мавзу бўйича кенг материалга 
таянган холда, тадқиқотчилар кар болалар нутқ ва сўз-мантиқий тафаккурни 
эгаллашда дуч келадиган қийинчиликларни кўрсатиб ўтдилар. Шу билан бирга 
нутқ ва тафаккур ривожланишида мактаб таълими туфайли эришилган ютуқлар 
ҳам таърифланган.


193 
Ўрганиш жараѐнида боланинг бевосита, хиссѐтларга таянган тажрибаси ва 
унинг 
предмет-амалий 
фаолиятининг 
ахамиятини 
тушунган 
холда 
сурдотаржимонлар 
тафаккурнинг 
олий 
шаклини 
ўрганиш 
билан 
чегараланибгина қолмай, кар болалар турли кўргазмали вазифаларни ечишда, 
предметлар ѐки уларнинг тасвирлари билан оперaциялар бажараѐтганларида 
уларнинг тафаккури қандай ишлашини аниқлашга харакат қилдилар.
И.М. Соловьев ва Ж.И. Шифнинг тадқиқотлари туфайли кар болалар кўриш 
орқали қабул қилаѐтган предметлар таҳлили, синтези ва таққослаши 
қонуниятлари очиб берилди. Шунингдек, кар болаларда оғзаки нутқ кам 
ривожланган ҳолатларда ҳиссиѐтларга таянган абстракция имкониятлари 
кўрсатилган. Кар болаларда объектлар хусусиятларини янги йўналишига 
мослаштириб, қайта мулохазалаб чиқишда катта қийинчиликлар аниқланган, бу 
нарса тахлилнинг бир аспектидан иккинчисига ўтишдаги қийинчиликлардан 
далолат беради. Юқорида кўрсатиб ўтилган муаллифларнинг кар болаларнинг 
кўргазмали-харакат 
тафаккурига 
бағишланган 
ишларида, 
шунингдек
Н.В. Янковская тадқиқотларида кар болаларда кўрилаѐтган образлар билан 
оперaциялар бажариш ўзига хосликлари таърифлаб ўтилган. Эшитишда 
нуқсони бўлган болалар харакатни умумлаштириш усулига эга бўлмайдилар, 
шу сабабли бу вазифани ўргатиш учун тўрт маротаба кўп вақт ва уч маротаба 
кўп кўргазма керак бўлади. Кўргазмали образли тафаккурга ўтишда икки ўзаро 
шароит муҳим аҳамиятга эгадир. 1 шароит – болаларда айнан предметларни 
ифодаловчи 
оброз, 
модел, 
объектларни 
фарқлаш 
малакасини 
шакллантиришдир. Бунда предмет ҳақидаги тасаввурлар тизими шаклланади, 
образлар структураси такомиллашади, мураккаблашади, предметлар образини 
тавсифлаш малакаси шаклланади. 
Эшитишда нуқсони бўлган болалар узоқ муддат давомида кўргазмали – 
образли 
тафаккур 
босқичида 
қоладилар. 
Хусусан, 
Т.В. 
Розанова 
тадқиқотларида эшитишда нуқсони бўлган болаларнинг кўргазмали – образли 
тафаккурининг ривожланишидаги фарқ мактаб таълимининг бошида I-синфда 
кузатилади. 7 ва 10 ѐшларда эшитишда нуқсони бўлган болаларда 
эшитувчиларга нисбатан ривожланиш темпи ортади. Юқори синфдаги 
болаларда кўргазмали образли тафаккур ривожланишидаги ўзига хослик 
мураккаб масалаларни ечишда кўринади. Бу кар ва эшитувчи болаларда масала 
ечиш фаолияти мазмунига кўра фарқланиш билан асосланади. (Матрицани 
тузиш асосида ѐтувчи муносабат, белгиларни акс эттириши аниқлиги, 
тўлалигига кўра фарқланади). Масала ечишни тўлиқ англолмаслик карларда 
кузатилган, шу сабабли бир вазифадан иккинчисига ўтишда қийинчиликларга 
учрайди. Вазифаларни амалга оширишни нутққа боғлиқлиги кузатилган. 
Эшитишда нуқсони бўлган болалар имо – ишора нутқи ва сўзлардан вазифа 
таҳлилида қанчалик фойдаланса, уни шунчали мувофақиятли хал эта олинган. 
Тўлиқ кўргазмали – образли тафаккур сўзли – мантиқ тафаккурининг 
шаклланиши учун асос бўлиб хизмат қилади. Кўргазмали – образли тафаккурни 
ривожлантириш модел тасаввурларни умумлаштириш имконини юзага 
келтиради. Кўргазмали – образли тафаккурни шакллантириш сўзлашув 
нутқининг шаклланиши билан боғлиқ бўлиб, кўргазмали – образли тафаккурни 


194 
сўзлаш – мантиқ тафаккури босқичига ўтиши соғлом болаларга нисбатан 
эшитишда нуқсони бўлган болаларда узоқ муддат давомида амалга ошади. Бу 
фикрлаш оперaцияларини ривожланишида намоѐн бўлади. Фикрлаш 
оперaциялари – тизимга ташкиллаштирилган умумий харакатлардир. Бу 
фикрлаш оперaциялари аста – секинлик билан амалга ошади. Эшитишда 
нуқсони бўлган болаларда фикрлаш оперaциялари эшитувчи болаларга 
нисбатан кеч шаклланади. 
Ж.И. Шиф тадқиқотларида, кар, эшитувчи болаларда кўргазмали 
умумлаштиришда ўхшашликлар кузатилади. Масалан, болалар қаламларни 
таснифлашда дастлаб икки томонга спентрнинг совуқ ва иссиқ томонларига 
кўра ажратадилар, сўнг қалам рангларига кўра 5 – 6 стаканларга соладилар. 
Карлар бу этапда эшитувчи болаларга нисбатан орқада қолади. Кейинги 
босқичда эшитувчи болаларда умумлаштириш шакллантириш амалга ошади, 
лекин эшитишда нуқсони бўлган болаларда бу жараѐн шаклланишида орқада 
қолади. Улар учун харакатларни умумлаштириш қийин кечади. Эшитишда 
нуқсони бўлган болалар харакатлар номини қийинчилик билан эгаллайдилар, 
масалан, феълларни аралаштириб юборадилар, харакатларга тўлиқ тавсиф 
беролмайдилар баъзан фақат харакатни амалга оширувчи предметни тавсифлаш 
билан чекланади.
Анализ ва синтез жараѐнини ривожланиши ҳам орқада қолиши кузатилади. 
Бу жараѐнлар янада узоқ муддатли ва систематик тарзда амалга ошади. 
Таққослаш жараѐнида фаркларни топиш ва ўхшатиш муносабатлари 
амалга ошади. И.М. Саловѐов таъкидлашича, эшитишда нуқсони бўлган 
болаларда таққослашнинг қуйидаги жиҳатлари намоѐн бўлади: икки предметни 
таққослашдан бирининг анализига ўтиб кетиш, вазифани соддалаштириш, 
предметларни таққослашдаги қийинчиликлар кузатилади. Эшитишда нуқсони 
бўлган болаларнинг ўсмирлик чоғида таққослаш техникасини эгаллашда 
ютуқлар кузатилади, таққослаш сифати ошади. 
Абстракциялаш жараѐни сюжетли – расм ўйин ва ўқув фаолияти 
жараѐнида амалга ошади. Сюжетли – расм ўқишнинг характерли хусусияти 
ўриндош предметларни қўллаш ҳисобланади. Алмаштирилувчи предметлар 
хусусиятини ажратиш ва таққослаш обстракцияга асосланади. Эшитишда 
нуксони 
бўлган 
болалар 
алмаштирилган 
предметларни 
қўллашда 
қийинчиликларга учрайдилар. Хатто алмаштириш учун функционал мумкин 
бўлган предметлар улар томонидан ҳар доим кўлланилмайди, уларни реал 
функционал аҳамиятида ажратиш эшитишда нуқсони бўлган болалар учун 
қийин тарзда кечади. Н.И. Шиф маълумотларига кўра, мактабгача ѐшдаги, 
мактаб ѐшидаги эшитишда нуқсони бўлган болалар учун алмаштирувчи восита 
сифатида танишга нисбатан, нотаниш предметларни қўллаш қулайлик 
туғдиради. Абстракция жарѐнида орқада қолиш эшитишда нуқсони бўлган 
болалар ўқув фаолиятида ҳам орқада қолишига сабаб бўлади. 7 – 8 ѐшларда 
бола идроки таъсирини англаш, аста – секин мураккаблашувчи шароитда 
оперaцияларни хал этиш имконини беради.
Муаллифлар таърифлаб ўтган боғланишлардаги фарқлар тадқиқотларда 
қўлланилган тажрибавий вазифаларнинг турли мураккабликлари билан 


195 
тушунтирилади. Барча синалаѐтганлар учун енгил бўлган вазифалар карлар ва 
эшитадиганлар орасидаги фарқни ажратиш имконини бермайди. Бошқа 
вазифалар кар ва эшитадиган болалар томонидан турлича тушунилади, шу 
туфайли таққосланаѐтган гуруҳлар ўртасидаги фарқ аниқланади.
Ж. Пиаже концепциясига биноан Х. Фурт аниқ ва формал тафаккур 
оперaцияларини ажратиб, карларда тафаккурнинг аниқ оперaциялари хосил 
бўлиши худди эшитадиганлардагидек муддатда ва ўшандай муваффаққият 
билан амалга ошади, бунда карларда нутқ ривожи даражаси тафаккурнинг аниқ 
оперaцияларини ўзлаштиришга ҳеч қандай таъсир килмайди, деб ҳисоблайди. 
Бироқ формал оперaциялар фаолият кўрсатишида Х. Фурт энди нутқнинг 
ижобий ролини кўрсатади, бунда нутқ маълум бир воқеъликларни, 
боғланишларни рамзлар ѐрдамида белгилаш воситаси сифатида хизмат қилади. 
Х. Фурт кар ўсмирларда кузатган формал-мантикий тафаккур яхши 
ривожланмагани сабаблари уларнинг нутқи ривожи узига хосликларида эмас, 
балки уларнинг хаѐтида тафаккурнинг бу турининг муҳим ижтимоий аҳамияти 
йўқлигида, карларда абстракт тафаккур оперaцияларини бажаришга етарли 
қизиқиш йўқлигида, деб ҳисоблайди. Бундан шу нарса келиб чиқадики,
Х. Фуртнинг тафаккурда нутқнинг роли ҳақидаги қарашларида принципиал 
ўзгаришлар юз бермаган. Нутқ, Х. Фурт томонидан, абстракт тафаккурни 
амалга ошириш учун зарур бўлган ички восита сифатида эмас, балки тафаккур 
жараѐнининг ташқи таянчи сифатида баҳоланади. 
Тафаккур ривожининг нутқ ривожидан нисбатан мустақиллиги
Х. Майклбаст томонидан ҳам таъкидланади. Ўз тадқиқотларига асосланиб, у 
шундай хулосага келади: 7-15 ѐшдаги кар болалар абстракция ва 
концептуализaция қобилиятлари бўйича эшитадиган болалардан нутқнинг 
умумий ривожланиш даражасига нисбатан камроқ фарқланадилар. Бундан шу 
нарса келиб чиқадики, кар болаларда мантикий тафаккур нутқга нисбатан 
тезроқ ривожланади, демак, тафаккур ривожланиши нутқ ривожланиши билан 
детерминантланмайди.
Россиялик сурдотаржимонлар нутқ ва абстракт-назарий тафаккур орасида 
ички боғлиқлик мавжудлиги ҳақидаги фикрни химоя қилиш билан бирга кар 
болаларда ривожланишнинг турли босқичларида тафаккур ва нутқ орасида 
шаклланадиган 
муносабатларни 
очиб 
беришга 
харакат 
қиладилар.
Ж. И. Шифнинг таъкидлашича, кар болалар сўз орқали белгилашларнинг 
маълум бир тизимини ўзлаштиргач, уларни нутқ амалиѐтида кўп маротаба 
қўллаганларидан сўнггина, улардан ички фаолият, тафаккур воситаси сифатида 
фойдаланадилар. Нутқ воситалари ва тафаккур орасидаги шунга ўхшаш 
боғланишларни Р. Конрад ҳам кўрсатиб ўтган. Кар болалар масалаларни 
ечишда қандай воситалардан фойдаланишини, бунда предмет харакатлари, 
образлар ва сўз воситалари қандай рол ўйнашини кўпроқ аниқлаштириш зарур. 
Карларнинг нафақат оғзаки, балки харакатлар орқали нутқига ҳам эътибор 
қаратилиши керак. Нутқнинг тафаккурдаги роли Р.М. Боскис, Н.Г. Морозова,
Г. Ревешлар томонидан бир неча маротаба белгилаб берилган, бироқ кўпинча 
ҳисобга олинмаган (масалан карлар тафаккури нутқсиз, кўргазмали, деган 
қараш тарафдорлари томонидан).


196 
Карлар тафаккурини ўрганишнинг яна бир аҳамиятли аспекти – бу 
тафаккурнинг мактабгача ва кичик мактаб ѐши давридаги ривожланиши. 
Кўпинча қарама-қаршиликларга (айниқса хорижий тадқиқотларда) синалаѐтган 
болалар маълум бир ѐшда бўлиши, хулосалар эса барча карларга нисбатан 
хосил қилиниши сабаб бўлади. Тафаккур ривожланиши аспекти тадқиқот учун 
жуда муҳим, чунки бундай ѐндашув йўли билан кар болаларда маълум бир ѐшга 
келиб мавжуд таълим шароитларида қандай тафаккур структуралари 
шаклланишини кузатиш мумкин. Сўнг махсус ташкил қилинган таълим 
ѐрдамида кар болаларда одатий таълим шароитларида етарли даражада амалга 
ошмаѐтган тафаккур ривожланишининг салоҳиятли имкониятларини аниқлаш 
мумкин.
Тафаккур ва нутқ ривожи бирлиги ҳақидаги ғояга асосланиб, 
сурдотаржимонлар ва сурдопсихологлар кар болаларни ўқитишнинг асосий 
вазифаси деб, уларда оғзаки нуткни сўз-мантиқий тафаккур ривожи билан 
биргаликда шакллантиришни ҳисоблайдилар.

Download 2,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish