188
учун
эса биринчидан, ижтимоий-иқтисодий соҳадаги ўзгаришлар заминида
ривожланса,
иккинчидан,
унинг
амалга
ошиши
учун
ижтимоий
институтларнинг мақсадга мувофиқ маданий - этник ишлар натижасида ѐш
авлодга ахлоқий таъсири туфайли янги имкониятлар вужудга келади.
Ўзбекистон ҳудудида азалдан кўплаб миллат ва элатлар ўзаро иноқ тинч-
тотувликда истиқомат қилиб келган. Тарихда юртимизда миллатлараро
тотувлик, диний бағрикенглик асосида бирор марта ҳам низо чиқмаган.
Бинобарин, мазкур ҳолатни ҳозирги вақтда юртимизда яшовчи турли динларга
эътиқод қилувчи барча миллатлар ва элатларнинг ўзаро муносабатлари
мисолида ҳам кўриш мумкин. Ҳозирда юртимизда 130 дан ортиқ
миллат
вакиллари истиқомат қилиб, 16 та диний конфессияга мансуб 2236 та диний
ташкилот, 140 га яқин миллий-маданий марказ, шунингдек Имом Бухорий
номидаги
Тошкент ислом институти, 9 та ўрта махсус ислом билим юрти,
Тошкент православ ва протестант семинариялари фаолият олиб бормоқда.
Ушбу ўқув даргоҳларда 1000 зиѐд талабалар таҳсил олиш имконига эгадирлар.
Ушбу рақамлар бу масала юзасидан юртимизда тўғри сиѐсат олиб
борилаѐтганига мисол бўла олади.
Ҳукуматимиз томонидан ѐшларга оид давлат сиѐсатини тизимли амалга
оширишга қаратилган чора-тадбирлари режасида кўрсатилган қатор
масалаларни ҳал қилиш йўлида биз бошланғич синф ўқитувчилари ҳам ўз
ҳиссамизни муносиб қўшмоғимиз зарур бўлади.
Бунда ҳар бир бошланғич синф ўқитувчиси ўзининг дарсларида ўз
ўқувчиларига уларнинг тушунарли тилида миллатлараро тотувлик ва динлараро
бағрикенглик тамойилини сингдириб борса, бу масалада болаларда аниқ,
равшан тушунчалар пайдо бўлишига эришилади.
Маълумки, Олий таълимнинг профессор-ўқитувчилари
янги кирган
талабаларнинг тарбияли, билимли ѐйинки билимсизликларини сабабчилари
таълимнинг олдинги босқичи бўлмиш академик лицей ва ўрта маҳсус касб-
ҳунар таълими тизими зиммасига юклашади. Ўз навбатида таълимнинг ўрта
бўғини бу масалада сабабчилар халқ таълими тизими ходимлари деб билишади.
Дарҳақиқат, таълимнинг биринчи босқичи зиммасида жуда маъсулиятли
вазифалар ѐтади. Бу ҳам бўлса ѐшларда илк бор
шаклланиши кузатиладиган
яхши-ѐмон, дўст-душман каби турли тушунчалардир. Чунки соғлом
мафкуравий иммунитетга эга бўлмаган инсон соғлом эътиқод ва соғлом
дунѐқарашдан ҳам маҳрум бўлади. Бундай кишилар яхши билан ѐмонни, дўст
билан душманни фарқига бормайдилар, халқ ва Ватан манфаатлари улар учун
бегона.
Бунинг учун қуйидаги ишларни, яъни:
-
ўқувчиларда миллатчилик шаклланиб қолишини олдини олиш;
-
ўқувчиларга юртимизда барча миллат ва элатлар бирдай ҳуқуқ ва
эркинликларга эга эканликларини аста - секинлик билан сингдириб бориш;
-
ўқувчиларда турли динлар мавжудлиги ҳақидаги тушунчаларини
шакллантириш;
-
ўқувчиларда қон-қариндошлик, дўст-биродарлик ришталарини таркиб
топтиришни амалга ошириш талаб этилади.
189
Биз ушбу долзарб вазифани адо этар эканмиз, аввалло ѐшларимизга
Ватанимиз ва дунѐ тарихи, миллий ва умумбашарий қадриятлар,
замонавий
цивилизaция ютуқларига доир билим ҳамда тасаввурларни улар онгига
сингдиришни назарда тутамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: