Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика


  ШАХС РИВОЖЛАНИШИДА ҲИМОЯ МЕХАНИЗМЛАРИНИНГ



Download 2,06 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/119
Sana24.02.2022
Hajmi2,06 Mb.
#206625
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   119
Bog'liq
5297 252 Дефектологоия тўплам (респ-ка) (1)

 


105 
ШАХС РИВОЖЛАНИШИДА ҲИМОЯ МЕХАНИЗМЛАРИНИНГ 
ЎЗИГА ХОСЛИГИ 
 
Д.А. Махмудова ТДПУ доценти,
Л. Мирахметова ТДПУ талабаси
 
«Таълим тўғрисида»ги ва «Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури 
тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига, 2017-2021- йилларга 
мўлжалланган ―Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича 
Ҳаракатлар стратегияси‖, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ―Педагог 
кадрларни тайѐрлаш, халқ таълими ходимларини қайта тайѐрлаш ва уларнинг 
малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари 
тўғрисида‖ги Қарорига мувофиқ, таълим босқичларининг узлуксизлиги ва 
изчиллигини таъминлаш, таълимнинг замонавий методологиясини яратиш 
ҳамда улар асосида педагог ходимларини қайта тайѐрлаш ва уларнинг 
малакасини ошириш мазмунини янада такомиллаштиришни тақозо этади.
Республикамиз мустақилликка эришган дастлабки йилларданоқ, ѐш авлод 
тарбиясига 
катта 
эътибор 
қаратилиб, 
уларнинг 
имкониятларини, 
қобилиятларини намоѐн этиш учун барча шарт-шароит яратилмоқда. 
Улғайиб келаѐтган ѐш авлод тарбияси- давлатимизнинг бирламчи 
вазифаларидан биридир. Ёшлар ҳуқуқларини кафолатлаш учун жамият 
ривожининг замонавий ижтимоий-маданий шароитларига ва таълимнинг 
гуманистик характерига мувофиқ шароитни яратиш лозим. Бу тадбирларнинг 
мажмуи таълим сифати талабларини буткул қондириши ва ҳар бир фуқаро учун 
илк ѐшдан бошлабоқ таълим олиши тенг ҳуқуқидаги тенглик, ислом 
цивилизaциясининг туб моҳиятини ташкил этадиган ижтимоий тенглик, 
шахслараро ҳурмат ҳамда адолат тамойиларини ѐшларда тарбияланиши биалн 
боғлиқ.
Таълим муассасасида тарбияланиш жараѐнида тенгдошлар ўртасида 
мустаҳкам ўзаро алоқаларни ўрнатилиши ижтимоий интегрaциянинг муҳим 
шартидир. Шахс улғаяр экан у ижтимоий меъѐр ва талабларни доимо ҳам тўғри 
идрок эта олиши, жамият олдидаги бурчларини ҳис этиш шахсининг 
ривожланишида жуда мухимдир. Айни ушбу жараѐнда ѐшлар онгига ижтимоий 
тараққиѐтга хавф солувчи экстремизм, фундаментализм, зўравонлик ―вируси‖ 
сингишини олдини олишда айнан ѐшлар психологик қўллаб-қувватлаш ва 
педагогик ишга муҳтож бўладилар.
Инсонлар кўпинча ҳимоя механизми ҳолатини хавф-хатар вақтида, баъзан 
бирор бир шахс олдида, муҳим иш ва муҳим учрашувлардан олдин, низоли 
вазиятларда, ўқиш ва ишда муваффақиятсизликка дуч келганда, жамоа олдида 
сўзга чиққанда, кутилмаганда содир бўладиган чўчитувчи вазиятларни бошдан 
кечирганларида намоѐн бўлади. Кўпинча психологик адабиѐтларда ҳимоя 
механизми муаммоси таниқли олимлар томонидан кенг доирада таҳлил 
қилиниб, бу борада илмий-назарий таърифлар ишлаб чиқилган. Кенг тарқалган 
таърифларга кўра: 
Ҳимоя механизми кескинлашганда– субъект ўзининг хотиржам ҳаѐт 


106 
кечиришига зиѐн етиши мумкинлиги ҳақида, унга таҳдид солаѐтган ѐки таҳдид 
солиши мумкин бўлган хавф-хатар ҳақидаги хабарни олиши билан пайдо 
бўладиган салбий ҳиссий ҳолатдир. Киши ҳимоя механизми ҳиссиѐтига 
берилганда муваффақиятсизликка учраши мумкинлигини фақат ижтимоий 
тарзда билади ва ушбу (кўпинча етарлича ишонарли бўлмаган) тахминга 
биноан ҳаракат қилади. Ҳимоя механизми ҳиссиѐти стеник тусда ҳам, астеник 
тусда ҳам бўлиши ѐки руҳан астойдил тушкунликка берилган ва хавотирланган 
тарзда ѐки аффектив ҳолатга тушган тарзда кечиши мумкин . 
Ҳимоя механизми– одамнинг ўзига ѐки яқин кишиларига тааллуқли бўлган 
ҳақиқий ѐки хаѐлий хавф-хатарга нисбатан қайтарадиган эмоционал 
реакциясидир. Ҳимоя механизми юзнинг оқариши, баданнинг титраши ва 
бошқа бир анча ихтиѐрсиз товушлар, ҳаракатлар билан ифодаланади. Ҳимоя 
механизми хавф- хатардан қочиш ѐки харакатсиз туриб қолиш ҳолатида дам 
намоѐн бўлиши мумкин. Ҳимоя механизмиҳолати шахсда психик 
жараѐнларнинг нормал кечишига катта таъсир кўрсатади. Бу жараѐнда 
сезувчанликнинг ўта ошиб кетиши ѐки пасайиши вазиятнинг моҳиятини 
тушунмаслик, идрок этишнинг ѐмонлашуви каби ҳолатларни кузатиш мумкин.
Ҳимоя механизми тафаккур жараѐнига ҳам таъсир кўрсатиб, баъзи инсонларда 
фикрлашнинг равонлашуви ва вазиятдан тезроқ чиқиб кетишга интилиш билан 
намоѐн бўлса, бошқаларда, аксинча, таффаккур маҳсулдорлигининг пасайиши, 
нутқ ва ҳаракатларда мантиқсизлик акс этади. Жуда кўп ҳолатда иродавий соҳа 
заифлашиб, инсон бирор қарор қабул қилишга, вазиятни назорат қилишга ўзида 
куч топа олмай қолади. Ҳимоя механизми вақтида кўпинча нутқ бузилиб, 
товушда титроқ пайдо бўлади. Ҳимоя механизми ва хавотирлик диққат 
жараѐнига ҳам катта таъсир кўрсатади. Одатда, диққат жуда тарқоқлашиб, 
инсон ўз диққат-эътиборини бир ерга тўплай олмай қолади ва баъзан аксинча 
диққатининг 
барқарорлиги 
ошиб, 
айнан 
бир 
объектга 
томон 
йўналтирилганлигини ҳам кўриш мумкин. 
Бугунги кундаги ижтимоий-иқтисодий вазият ривожланишида шахс 
хусусиятларини ривожланиши уларни атроф муҳит билан бўлган муносабати 
масалалари, хусусан, уларнинг атрофдагилар билан бўладиган муносабатлари, 
ўзларини намоѐн қилишларида ҳимоя механизмларини кескинлашмаслиги 
алохида долзарблик касб этади. Демак шахснинг ўзликни намоѐн қилиши 
мураккаб жараѐн бўлиб, уларда тўғри ижтимоий қарашларни шакллантириш
ижтимоий тармоқлардан фойдаланишда медиа маданиятни шакллантириш 
асосида ѐшларда диний бағрикенглик, миллий тотувлик ҳислатларини 
тарбиялаш муҳим масалалардан биридир.

Download 2,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish