МИОКАРДИТ
Миокардит деб, миокарднинг яллиғланишига айтилади.
Миокардит ўткир ва сурункали бўлади. Ҳар қандай ўткир юқумли
касаллик у ёки бу даражада миокардга таъсир қилади. Миокардитда
беморнинг асосий шикояти юрак соҳасидаги ёқимсиз сезгилар,
баъзан санчиқли, бир мунча доимий оғриқ, юрак урушининг
тезлашуви,
жисмоний
ҳаракат
қилганда
нафас
қисиши
ҳисобланади. Ўткир миокардитда бу шикоятлар кучлироқ юзага
чиқади ва бирор инфекциядан кейин тез орада пайдо бўлади.
Ўткир миокардитда ҳам сурункали миокардитда ҳам юрак
чегаралари чап томонга бирмунча кенгайган бўлиши мумкин. Юрак
тонлари бўғиқлашган, баъзан оз-моз систолик шовқин кузатилади.
Ўткир миокардитда тана ҳарорати кўтарилади, қон текширилганда
75
ЭЧТ, (эретроцитларнинг чўкиш тезлиги) ошганлиги, лейкоцитоз
қайд қилинади.
Сурункали миокардитда бундай ўзгаришлар бўлмаслиги
мумкин. Бемор касалхонада ётқизиб даволанади. Касалликнинг
дастлабки кунларида ўринда ётиш режимига қаттиқ риоя қилиши
шарт. Инфекцияларнинг олдини олиш, организмни чиниқтириш,
жисмоний тарбия машқларини бажариш, меҳнат ва турмушнинг
тўғри режимига риоя қилиш, шунингдек беморни ўз вақтида
касалхонага жойлаштириш ва юқумли касалликларга актив даво
қилишдан иборат.
СТЕНОКАРДИЯ
Стенокардия (юнонча-стенос-тор қисқа ва кардиа-юрак),
юрак ишемик касалликлари қаторига киради. У юрак томирлари
атеросклерози касалликлари ва юрак тож артерияларининг
торайиши
(спазми)
билан
боғлиқ
бўлиб,
бунда
юрак
мускулларининг қон билан таъминланиши бузилади.
Касаллик жисмоний ва ҳиссий (эмоционал) зўриқишлар
натижасида келиб чиқади. Стенокардия касаллигининг асосий
сабаби кислород танқислиги бўлиб, бу юрак мускулларининг
кислородга бўлган талаби ва унинг қондирилиши ўртасидаги
фарқдир. Юрак мускулида маҳаллий моддалар алмашинувининг
бузилиши
натижасида,
симпатик
иннервация
бузилиб,
норадреналин ва адреналин кўп миқдорда ажратилади. Бунда
миокарднинг кислородга бўлган эҳтиёжи ортиб бориши
натижасида миокард гипоксия (кислород танқислиги)си пайдо
бўлиб, стенокардия хуружи ривожланади.
Белгилари. Стенокардия хуружи тўсатдан пайдо бўлиб, қисқа
вақт давом этади, баъзан хуруж 25-30 дақиқагача чўзилиши
мумкин. Хуружда оғриқ синдроми асосий ўринни эгаллайди. Оғриқ
характери бир хил бўлмай, улар кўкрак соҳасида қаттиқ сиқилган
оғриш, оғирлик сезиши, тўш суяги орқасида ачишиб оғриш ва
бошқа кўринишларда бўлади. Кўпинча оғриқ тўш суяги орқасида
бўлиб, чап елкага, чап кўкракка ва пастки жағга тарқалади.
Стенокардияда оғриқнинг давомлилиги ҳар хил, бир неча
секунддан бир неча соатгача ва бунданда узоқроқ давом этиши
мумкин.
76
Организмнинг жисмоний зўриқиши оқибатида пайдо
бўладиган ҳаракат стенокардияси ва тинч ҳолатда айниқса уйқу
вақтида пайдо бўладиган сокин стенокардия фарқланади. Хуруж
вақтида беморнинг ранги оқариб, қимирламай туриб қолади. Чунки
озгина
ҳаракат
оғриқни
кучайтиради.
Хуруждан
сўнг
дармонсизлик, бош айланиши, юз қизариши сезилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |