8-амалий машғулот:
БОЛА ТАРБИЯСИДА БОҒЧА ВА ОИЛА ҲАМКОРЛИГИ
122
унинг шароитларини яхшилаш ва кишиларнинг турмуш фаровонлигини
оширишга ҳамда оила, боғча, мактаб. меҳнат жамоалари ўртасидаги алоқани
яхшилаш, ота-оналарнинг болалар тарбияси учун жавобгарлигини ошириш
давр талабига айланмокда. Ота-оналар бола тарбиясига жиддий эътибор бериб
ўз болаларини қандай инсонлар бўлиб етишиб чиқишига ва уларда қандай
фазилатлар ҳосил қилинишини назардан четда қолдирмасликлари керак. Ота-
она боласининг тарбиясини тўғри йўлга қўйиши учун уни яхши билиши ва
тушуниши керак. Бунинг учун эса ота-онада педагогик билимлар мужассам
бўлиши керак. Бу билимлар ота-оналарнинг болаларни ёш ва индивидуал
хусусиятларини ўрганишга, хулқини тўғри таҳлил қилишга, унинг тарбияси
учун тўғри йўлни танлашга ёрдам беради. Шунинг учун ота-она бола
тарбиясида, энг аввало, педагогик одобга риоя қилиши муҳим саналади.
Педагоглик одоби нима ўзи? деган савол туғилиши табиий. Педагоглик одоби
деганда бола билан булган муносабат жараёнидаги меъёрга риоя қилиш, яъни
боланинг онгига, қалбига, шахсига таъсир этадиган тарбиявий чораларни,
уларнинг ёш-хусусиятларини ва имкониятларини ҳисобга олиб, шароитига
қараб танлай билищцир. Педагоглик одоби—болани тарбиялашдаги моҳирлик
бўлиб, буни тарбиячилар сингари ота-оналар ҳам билиши, ўрганиши лозимдир.
Чунки ота-оналар ўз хулқи, феъл атворини ташкил эта билишлари ва боланинг
қалбида, онгида нима кечаётганини сеза олишлари муҳим саналади. Инсонни
қандай шаклланиши ким бўлиб етишиши аввало, оиладаги тарбияга, ота-
онанинг тарбиясига, салоҳиятига, масъулиятлилигига ва бола тарбиясининг
умумий қонуниятларини яхши билиб, уларга қандай амал қилишига боғлиқ.
Лекин кўпчилик оилаларда бола тарбияси бўйича жуда мураккаб вазиятлар
юзага келмоқда. Бундай вазиятлар ота-оналарнинг педагогик билимлардан
хабарсиз эканликлари сабабли юзага келмоқда. Ота- оналарнинг кўпчилиги
ахлоқ, ҳуқуқшунослик, психологик ва педагогик билимларни билмайдилар. Бу
эса бола тарбиясида нохуш воқеаларга сабаб бўлмоқда. Шундай экан ота-
оналарнинг дунёқарашини, тафаккурини ва уларнинг амалий фаолиятини
кучайтирувчи, оилада боланинг хулқини ва уларнинг тарбиявий таъсирини
таҳлил қилишга ундовчи педагогик билимларни янада кенгроқ тарғиб қилиш
муҳим саналади. Мактабгача тарбия муассасасининг оила билан иш олиб
бориш жараёнида аниқ мақсад кўзда тутилиши муҳим саналади. Ота-оналар
билан ҳамкорлик асосида амалга оширилган ишларни таҳлил қилиб, улар билан
боғлиқ бўлган шакл ва усул асосида режали ҳамда изчил ишларни олиб бориш
мақсадга мувофиқдир. Ана шундай болалар боғчаси ходимларининг ота-оналар
ва оилалар билан ҳамкорликдаги ишларининг кенг тарқалган шакл ва усуллари
мавжуд; буларга:
а) ота-оналар ва оилалар билан яккама-якка ишлаш. Таълим-тарбия
123
жараёнида бу тур катта аҳамият касб этиб, яхши натижаларни қўлга киритиш
имконини беради. Бунда тарбиячи оила ва боланинг шахсий ҳусусиятларини
ўрганиб, тарбиявий жараёнда инобатга олади. Бунинг натижасида тарбиячи ва
ота-она ўртасида ўзаро ишонч, ҳурмат, дўстлик муносабатлари ўрнатилади;
б) ота-оналар билан жамоа тарзида ташкил қилинадиган ишлар. Булар
ота-оналарнинг гуруҳли ва умумий мажлиси, ота-оналар мактаби, анжуманлар,
шанбаликлар, (болалар боғчаси ходимларининг ота- оналар билан биргаликда
амалий фаолияти) савол ва жавоб кечалари;
в) кўрсатмали ишлар. Ишнинг бу турини: кўргазмалар, фотомантажлар,
болаларнинг ишларини намойиш қилиш, очиқ эшиклар куни, ота-оналар
бурчаги, ота-оналар учун кутубхона, оилавий тарбиянинг турли муассасалари
бўйича материаллар солинган папка ва шу кабиларни қамраб олади;
г) боланинг оиласини бориб кўриш ва оила аъзолари билан яқиндан
танишиш;
д) ота-оналарга педагогик таълим бериш ва бошқаларни кўрсатиш
мумкин. Ота-оналар ва оила билан қамкорлиқда олиб бориладиган иш
шаклларининг айримларини қандай ташкил қилиш усулларига қуйидагиларни
кўрсатиш мумкин:
1.Тарбиячининг оилани бориб кўриш. Бола яшаб турган оилани
ўрганиши, ота-оналар билан яқин алоқа ўрнатиш ва уларга ёрдам, маслақатлар
беришнинг самарали йўлларидан биридир. Тарбиячи оилага текширувчи
сифатида эмас, балки маслаҳатчи, дўст сифатида бола тарбиясига ёрдам
берувчи шахс сифатида боради. Тарбиячининг оилага боришидан асосий
мақсади бола тарбияланаётган шароитни кўриш ва зарур бўлса, ота- оналарга
ёрдам кўрсатишдир. Тарбиячи ҳар бир оилага ҳар гал боришдан аввал, ўз
олдига аниқ мақсад қўйиш, қайси мавзуда суҳбатлашишни олдиндан белгилаб
олиши лозим. Демак, ота-оналарга бериладиган савол олдиндан пухта ўйланган
бўлиши керак. Суҳбат шундай тузилиши керакки, тарбиячи билан ота-она бир-
бирларини яхши тушунишлари ва улар ўртасида ишончли алоқа ўнатилиши
керак.
2. Ота-оналар билан шахсий суҳбатлар. Оила билан шахсан ишлашнинг
кенг тарқалган усулларидан бири суҳбат бўлиб, бу болаларни эрталаб қабул
қилиш ва кечқурун жўнатиш пайтида ўтказиш мумкин. Бу суҳбат тарбиячи
билан ота-оналарнинг бир-бирлари билан яқинроқ танишларига, уларга
боланинг ҳаёти ҳақидаги маълумотлар билан хабардор қилишларига, унинг
муваффақияти ва камчиликлари, ҳулқи, соғлиғидаги ўзгаришларни кузатишга
ёрдам беради.
3. Гуруҳий маслаҳатлар ва мажлислар. Гуруҳий маслаҳатлар мавжуд
маълумотлардан уларни хабардор қилиш эмас, балки оилавий тарбия тажриба
124
Do'stlaringiz bilan baham: |