ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
НАВОИЙ КОН-МЕТАЛЛУРГИЯ КОМБИНАТИ
НАВОИЙ ДАВЛАТ КОНЧИЛИК ИНСТИТУТИ
КОНЧИЛИК ФАКУЛТЕТИ
«Геотехнология асослари» ФАНИДАН
Мустақил иши
Мавзу: Геотехнологик жараёнларнинг асосий
элементлари ва этаплари.
Гуруҳ: 19C-19 НРМ
Бажарди: С.Д.Эшмурадов
Текширди:______________
Навоий-2021й.
Режа:
1. Геотехнологик жараённинг элементлари.
2. Геотехнологик жараённинг босқичлари.
3. Хулоса.
Геотехнологик жараённинг асосй элементлари
Ер ости танлаб эритиш усули билан конларни қазиб олишнинг технологик схемалари қўйидаги элементларни ўз ичига олади: технологик ва кузатув қудуқлари; магистрал ва тарқатувчи трубоузатмалари; отстойниклар (ховузлар), насос станциялари; дозаланган реагентли араламашмани юборувчи қурилмали ишчи аралашма тайёрлаш узеллари; компрессор станциялари ва хаво узатмалари системаси; аралашмани кўтариш воситалари; қайта ишловчи қурилмалар; электр таъминоти системаси, реагентлар омборлари ва ёрдамчи бинолар.
Геотехнологик жараённнинг асосий техник элементини аниқ кўринишда қурилган ва жиҳозланган бурғулаш қудуғи ташкил этади. Бурғулаш қудуғи ер юзаси (қайта ишлаш комплекси) ва недр (уран захираси) ўртасида информацион ва технологик (моддий ва энергетик) алоқани таъминлайди.
Бурғулаш қудуғи қўйидаги функцияларни бажаради:
• Геологик разведка;
• Очиш ва захирани тайёрлаш;
• Захирани қазиб олиш;
• маҳсулдор қатламда технологик аралашмани ҳаракатини бошқариш;
• юбориладиган ва сўриб олинадиган аралашмани миқдорини ва сифатини назорат қилиш;
• танлаб эритиш жараёнини гидродинамик ва физик-кимёвий параметрларини назорат қилиш;
• рудадан уранни тўлиқ ажратиб олишни назорат қилиш.
Бурғулаш қудуқлари технологик, кузатувчи, назарот қилувчи ва разведка қилувчи қудуқларга бўлинади. Технологик қудуқлар ўз навбатида юборувчи ва сўриб олувчи қудуқларга бўлинади. Юборувчи қудуқлардан ишчи аралашмани маҳсулдор қатламга юбориш учун фойдаланилади. Сўриб олувчи скважиналар маҳсулдор аралашмани ер юзасига кўтариш учун хизмат қилади. Кўтариш воситасини эрлифт ва қудуқли чўкма насослари ташкил қилади. 1-расмда технологик қудуқлар конструкцияси келтирилган. Кузатувчи қудуқлар маҳсулдор сувли горизонтни гидродинамик ҳолатини, маҳсулдор аралашмани шаклланиш ҳолатини ва технологик аралашмани тарқалишини кузатиш учун мўлжалланган. Назорат қудуқлари фойдаланилган участкаларда уранни тўлиқ ажратиб олинишини назорат қилиш учун мўлжалланган. Разведка қудуқлари геолого-разведка ишларини барча босқичларида бурғуланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |