Збекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги навоий кон-металлургия комбинати навоий давлат кончилик институти


Геотехнологик жараёнлар босқичлари



Download 1,33 Mb.
bet3/4
Sana27.02.2022
Hajmi1,33 Mb.
#473557
1   2   3   4
Bog'liq
Mустақил иш 1

Геотехнологик жараёнлар босқичлари
Эксплуатацион блокда захирани қазиб олиш учта босқичда амалга оширилади.
1) Тайёрлаш босқичи – захирани очиш. Технологик қудуқларни бурғулаш ва ўзлаштириш, коммуникация билан боғлаш, назорат-ўлчов қурилмалари билан таъминлаш.
2) Технологик босқич – недрда технологик жараённи юритиш. Ишчи растворни руда қатламигача ташиш, маҳсулдор аралашмани шакллантириш, уларни сўриб олувчи қудуқларга етказиш ва ер юзасига кўтариш.
3) Якунловчи босқич – қазиб олинган блокларни йўқ қилиш, ер юзасини ва рудали сувли горизонтни рекультивация қилиш.

Технологик босқич 3та даврни ўз ичига олади.


Руда қатламини закисления (ачитиш) қилиш – уранни аралашмага ўтиш шароитини таъминлаш мақсадида рудали горизонтга аралашмани юбориш. Уранни қудуқли ер ости ишқорлаш эксплуатацион блогини закисления қилиш-руд танасидаги бўшлиқни аралашма реагентлари билан тўлдириш.
Фаол танлаб эритиш – маҳсулдор аралашмани шакллантириш ва блокдан ажратиб олиш.
Эксплуатацион блокни қазиб олишни якунлаш (ишқорлашни якунлаш, уранни “ювиб олиш”) – уранни қазиб олиш бўйича якунловчи давр бўлиб, захирани 60-70 %дан юқори даражада қазиб олиш ва маҳсулдор аралашмада уран миқдорини 10 мг/л гача пасайишини характерлайди. Қолдиқ уранли аралашмани миқдори паст бўлган реагентли ишчи аралашма ёки қатлам суви билан чиқариб олиш давр охирида амалга ошади.
Технологик босқичнинг даврлари ишчи аралашмада реагентларнинг концентрациялари билан фарқ қилади. Ҳамда реагентлар концентрацияси руда аралашган тоғ жинси ва руданинг минераль таркибига боғлиқ бўлади (кўпроқ сульфат кислотали танлаб эритишда карбонатлилигига).
Закисления қилиш даврида аниқ кон-геологик шароитларига боғлиқлиги билан концентрацияси 10 г/л (юмшоқ режим зекисления)дан 30 г/л (қаттиқ режим закисления)гача бўлган ишчи аралашмадан фойдаланилади. Юмшоқ режимли закисления бўшлиқ муҳитда кольматацияни ва гипс билан тўлиб қолишини олдини олиш мақсадида карбонатлилиги юқори бўлган руда аралашган тоғ жинсларида қўлланилади. Қачонки сўриб олувчи қудуқларда аралашма таркибида турғун кондицион уран миқдори пайдо бўлганда (одатда 10-15 мг/л дан юқори) закисления жараёни якунланади. Закисления даврида маҳсулдор горизонтда кучли тикланиш (восстановительной) ҳолатларида оксидлардан фойдаланиш мумкин (перекись водорода Н2О2, кислород воздуха).
Закисления қилишнинг иккита турли усули мавжуд: тўғридан тўғри ва тескари (олдинловчи). Закисления қилувчи аралашмани тўғридан-тўғри юборишда бир вақтнинг ўзида сўриб олувчи қудуқлардан қатлам сувларини сўриб олиш ва юборувчи қудуқларга аралашмани юбориш амалга оширилади. Олдинловчи закисленияда дастлабки бурғуланган сўриб олувчи қудуқларга ишчи аралашма юборилади. Закисления фронти юборучи ва сўриб олувчи қудуқлар орасидаги масофанинг ярмига етгунча аралашма юборилади. Бундай закисления усули закисления вақтини қисқартириш ва сўриб олувчи қудуқларда кольматацияни ҳосил бўлишини камайтириш имкониятини беради. Закислениянинг тўғридан-тўғри усулида юборувчи ва сўриб олувчи қудуқлар орасидаги баланс назорат қилинади. Олдинловчи закисления ҳолатларида бутунлай сўриб олишсиз юбориш устунлик қилади.
Фаол ер ости танлаб эритиш даврида ишчи аралашмада кислота миқдори 5-15 г/л гача камаяди. Ишчи аралашма тайёрлашда (доукрепление) сарфланадиган кислота миқдори маточный аралашмадаги кислота миқдорига боғлиқ бўлади. Танлаб эритиш жараёнида маҳсулдор аралашманинг кислоталилиги белгиланган кўрсагичдан (~ 5 г/л) ошмаслигини назорат қилиш зарур. Маҳсулдор аралашмада кислоталиликнинг ошиши уларнни кейинги қайта ишлаш жараёнига салбий таъсир кўрсатади. Фаол танлаб эритиш даврида ер ости ишқорлаш жараёнини жадаллаштириш учун турли хил сунъий оксидлардан фойдаланилади (натрий нитрати NaNO2, перекись водорода, кислород воздуха ва бошқалар).
Фаол танлаб эритиш даврида блокларни қазиб олишда алоҳида эксплуатацион ячейкалар, блоклар ва участкалар бўйича юборувчи ва сўриб олувчи қудуқлар ўртасидаги гидродинамик тенглашувини (баланс) қаттиқ назорат қилиш шарт. Бундай ҳолатларда блок чегарасида аралашманинг фильтрланишини оптимал гидродинамик режими таъминланади. Сўриб олиш томонга тенглашув (баланс) бузилганда (сўриб олиш ҳажми юбориш ҳажмидан ошиб кетганда) блок чегарасидан ташқаридаги қатлам сувлари маҳсулдор аралашмага қўшилади. Юбориш томонга тенглашув (баланс) бузилганда (юбориш ҳажми сўриб олиш ҳажмидан ошиб кетганда) маҳсулдор аралашмани руда қатлами чегарасидан чиқиб кетишига олиб келади. Бунда маҳсулдор аралашмани оқиб кетиши натижасида ураннинг йўқотилишига ва ишқорловчи реагентларни сарфини ошиб кетишига олиб келади. Яна шуни
айтиб ўтиш керакки, эксплуатацион блокларда аралашма балансини бузилиши технологик аралашмаларни қўшни блокларни оқиб кетишига олиб келади. Бу сезиларли даражада жараённи қийинлаштиради, яъни блоклар бўйича уран захирасини ҳисобга олишни (захира харакитини ҳисоблашни) имконияти бўлмайди. Ячейкалар, блоклар ва участкалар бўйича гидродинамик тенглашув (баланс) юборувчи қудуқлар сиғими ва сўриб олувчи қудуқлар дебитлари ўлчамлари асосида амалга оширилади. Кольматация натижасида қудуқларнинг сиғими ва дебитлари сезиларли даражада ўзгариши мумкин. Шунинг учун юбориладиган ва сўриб олинадиган аралашмалар балансини таъминлаш учун ўз вақтида ўлчовларни амалга ошириш ва таъмирлаш-қайта тиклаш ишларини бажариш жуда зарур.
Блокларни қазиб олишни якунлаш босқичида ишчи аралашмада кислота миқдори доимий равишда 3-5г/л гача пасаяди. Оксидларни қўллашни мақсадги мувофиқлиги маҳсулдор аралашмани оксидлаш-қайта тиклаш потенциали билан аниқланади. Блокни қазиб олиш якунида руда аралашган сувли горизонтдан юқори кислотали уранли технологик аралашмани чиқариш амалга ошади. Якуний танлаб эритиш даврида юборувчи ва сўриб олувчи қудуқларнинг гидродинамик режимидаги иши сўриб олиш томонга баланснинг бузилиши билан ўрнатилади. Бу технологик аралашмаларни эксплуатацион блоклар чегарасидан ташқарига оқиб кетишини камайтиради. Сўриб олинган ортиқча аралашмадан янги блокларни закисления қилиш учун фойдаланиш мумкин.


Хулоса

Хулоса ўрнида шуни айтиш жоизки, Геотехнология асосолари яъни янги Геотехнологиялар ноёб ва радиактив металл рудаларни қазиб олиш ва қайта ишлашда жуда замонавий услуб ҳисобланибгина қолмай, балки қазиб олишда иқтисодий жиҳатдан жуда ҳам самарадор ҳамда экологияга ҳам зарарли таъсири жуда кам ҳисобланади. Шунингдек улуш самарадорлиги жуда ҳам юқори ҳиссобланади.





Download 1,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish