Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Навоий кон металлургия комбинати


Жароҳатланиш, бахтсиз ҳодиса ва касб касалликлари ҳақида тушунча



Download 0,66 Mb.
bet6/25
Sana21.02.2022
Hajmi0,66 Mb.
#44187
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Bog'liq
hayot faoliyati xavfsizligining nazarij asoslari

3. Жароҳатланиш, бахтсиз ҳодиса ва касб касалликлари ҳақида тушунча.

Саноат корхоналарида хавфсизлик техникаси, саноат санитарияси ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига, меъёр ва тавсияномаларига риоя қилмаслик ишчиларни жароҳатланишга, заҳарланишига ва касб касалликларига олиб келиши мумкин.


Инсон танасининг тери ёки айрим қисмлари ташқи механик, кимёвий, иссиқлик ва электр таъсири натижасида шикастланса, буни жароҳатланиш деб аталади. Жарохатланишга урилиш натижасида лат ейиш, кесилиш, суяк синиши ва чиқиши, кимёвий ёки иссиқликдан куйиш, иссиқ уриши, совуқ уриши, ўткир заҳарланиш ва электр токи таъсирида организмнинг баъзи қисмларида ҳаёт фаолиятининг бузилиши киради. Жарохатланиш тушунчаси бахтсиз ҳодиса деб ҳам юритилади.
Жароҳатланиш уч турга бўлинади. Биринчиси, ишлаб чиқаришда, иш жойида жароҳатланиш, иккинчиси иш билан боғлиқ, лекин ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган жароҳатланиш ва учинчиси ишлаб чиқариш ва иш билан боғлиқ бўлмаган жароҳатланиш.
Ишлаб чиқаришда, иш жойларида олинган жарохатланишга, ишчи маъмурият томонидан буюрилган ишни бажариш чоғида иш жойида, цехда, завод ҳудудида юк ортиш ва юк тушириш ёки баъзи юкларни бир жойдан иккинчи жойга кўчириш вақтида олган жарохатланишлар киради.
Иккинчи тур жароҳатланишлар ишга бориб-келиш вақтида транспорт воситаларида, командировка вақтида ёки корхона маъмуриятининг топшириғига мувофиқ ишлаб чиқариш ҳудудидан ташқаридаги баъзи бир ишларни бажарганда олинган жароҳатланишлардан иборат.
Учинчи тур жароҳатланишга маст бўлиш натижасида олинган жароҳатлар, давлат мулкини ўғирлаш ва бошқа шунга ўхшаш ҳолатларидаги жароҳатланишлар киради.
Агар бахтсиз ходиса у маъмурият томонидан хавфсиз иш шароитни яратиш соҳасида йўл қўйилган хато орқасида бўлмай, балки ишчининг меҳнатини муҳофаза қилиш қоида ва меъёрларига амал қилмаслиги натижасида келиб чиққан бўлса, унда ишчи ҳам маъмурият ходими билан бирга жавобгар ҳисобланади. Бунда моддий тўлов миқдори маъмурият ходими ва ишчининг айбдорлик даражасига қараб белгиланади. Меҳнат қонунларига асосан ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган жароҳатланишдан йўқотилган иш кунларига корхона томонидан ҳақ тўланиши керак деб белгиланган.
Саноат санитарияси меъёрларининг бузилиши натижасида ишлаб чиқариш жойларидан ажралиб чиққан зарарли омиллар таъсиридан ишчи касбий заҳарланиш ёки касб касаллигига чалиниши мумкин. Касбий заҳарланиш ишчининг нафас олиш, овқат ҳазм қилиш натижасида келиб чиқиши мумкин.
Касбий захарланиш бир смена давомида юз берса, уни ўткир заҳарланиш дейилади, агар узоқ муддат давомида заҳарли моддалар йиғилиши натижасида юз берса, сурункали заҳарланиш дейилади. Сурункали заҳарланиш касб касалликларига олиб келади. Касб касаликларига қониқарсиз иш шароитларида ишлаш натижасида келиб чиқадиган ҳамма касалликлар киради. Масалан, ҳаво босимининг ортиқ ёки кам бўлиши натижасида кессон ёки тоғ касаллиги, саноатда ажралиб чиқадиган чанг таъсиридан пневмокониоз касаллиги, яллиғланиш ва заҳарли моддалар таъсиридан дерматит ва яра касалликлари келиб чиқади.
Шунинг учун ҳам ишлаб чиқариш корхоналарида юз берган ҳар қандай бахтсиз ҳодиса ҳар томонлама текширилади ва ҳисобга олинади. Текшириш ва ҳисобга олиш умумий ўрнатилган қатъий тартиб асосида олиб борилиши керак. Йўл қўйилган бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларини ҳисобга олиш ва текшириш, уларнинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш туфайли бундай бахтсиз ҳодиса ва касб касалликларининг қайтарилишининг олди олинади.



Download 0,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish